АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ ВА УНИНГ "ҲАФТ АВРАНГ" АСАРИ ҲАҚИДА
Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон ибн Жомийнинг ҳаёти, деярли бутун XV асрни ўз ичига олган. Буюк тожик-форс шоирининг ижоди у яшаб ўтган давр ҳаёти, адабиёти, фалсафаси ҳамда маданиятининг энг зид оқимларини қамраб олган энг ёрқин ифодаси ҳисобланади.
Абдураҳмон Жомий ўз даврининг буюк инсонпарвари бўлиб, ҳунарманд, деҳқон, санъат намоёндаси каби оддий инсонларнинг муҳаббатини ҳимоячиси, устоз ва чинакам дўст ўрнида қозона олган.
У ҳаётлигидаёқ замондошлари ва темурийлар авлоди вакиллари орасида танилган. Султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлиги даврида шоирларнинг йўл бошчиси ва раҳбари бўлган. Жомийнинг обрўси шу қадар буюк эдики, Ўрта Осиё, Хуросон, Эрон, Кавказ орти, Туркия ва Ҳиндистонда ҳам машҳур бўлиб, ҳатто ўз даврининг энг йирик шахси, энг буюк шоири ва устози, нуронийси ва мураббийси деб ҳисобланган. Бироқ, шунга қарамай, буюк шоир ўзига ва яшаш тарзига нисбатан жуда талабчан, кундалик яшаш тарзи зироатчи ва ҳунармандларники каби жуда одми бўлган. Шоирнинг замондошлари асарларида Жомийнинг ҳаёти, қаҳрамонликлари билан боғлиқ кўплаб ўзига хос ҳикоялар бор.
Абдураҳмон Жомий ҳаётлигида омма эътирофини қозонган, жамият, илм-фан, фалсафа, санъат, шоирона сўзлаш маҳоратида баобрў инсон бўлган. Буларнинг барчасига буюк Жомий номини асрларга муҳрлаб қўйган унинг умуминсоний шоирона мероси сабаб бўлган бўлиб, маҳорати қаршисида нафақат Шарқнинг маьрифатпарвар донолари, балки шарқий давлатларнинг мағрур ҳукмдорлари ҳам бош эгган.
Форс шеъриятидаги энг самарали муаллифлардан бири Мавлоно Абдураҳмон Жомий ўзидан сўнг буюк шеърий мерос қолдирди. У «Хафт авранг» (“Етти тахт”) номли романтик ва сўфий-фалсафий достонлар тўпламини яратди. Анъанавий ғазаллар, рубоий, шеьрий бандлардан иборат учта девон яратган, девонлар ижодкорнинг ҳаёти босқичларига кўра ажратилган ва Алишер Навоийнинг таклифига кўра учта девон Амир Ҳусрав Деҳлавийнинг намунасига кўра номланган — “Ёшликнинг биринчи қисми”, “Шода орасидаги ўртача маржон”, “Ҳаёт хотимаси”. Жомийнинг энг йирик шоирона асари “Хафт авранг” (“Етти тахт”) ҳисобланади. У достон мажмуаларидан иборат етти қисмдан иборат:
1. “Соломон ва Абсал” (1480-1481).
2. “Олижанобларга тортиқ” (1481-1482);
3. “Тақводорлар тасбеҳи” (1482-1483);
4. “Юсуф ва Зулайҳо” (1485);
5. “Лайли ва Мажнун” (1485 йил якунланган);
6. “Искандарнинг донишмандлик китоби” (1485);
7. “Олтин занжир” (унинг учинчи қисми муаллиф ҳаётининг ҳар хил даврларидан ташкил топган);
Мазкур асарнинг бир қўлёзмаси Темурийлар тарих давлат музейининг экспозициясидаги ноёб экспонатларидан бири ҳисобланади.
@temurid_musuem