Бобурийлар даври номоддий мероси: Хатти Бобурий
«Хатти Бобурий» ёки «Бобур хати» -Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг рисоласи номи ва шу рисолада илгари сурилган хат тури.
«Хатти Бобурий» араб алифбоси асосида тузилган бўлсада, бу алифбодан баъзи жиҳатлари билан ажралиб туради.
Аммо бу ҳам араб алифбоси сингари 29 ҳарфдан иборат:28 та асосий ҳарф ва 1 та ундош товушли лигатура. Ёзув ўнгдан чапга қараб амалга оширилади. Хатти Бобурий Рисоласида Бобур араб алифбосини таҳрир қилиб, ёзувни соддалаштириш ва осонлаштириш йўлидан боради ва шу мақсадда уни туркий тилнинг талаффуз меъёрларига мослаштиришга ҳаракат қилади. Яни, Хатти Бобурийда араб алифбосининг фонетик асосларин туркий тил фонетикаси ташкил этади.
У Ҳиндистонда эканлигида бу хат билан китобат қилинган ўзининг бир қанча шеърларини Мовароуннахр ва Афғонистонга Ҳумоюн Мирзо, Хожа Калон ва Ҳиндол Мирзога жўнатган эди. Хатти Бобурий билан муқаддас Қуръони карим ҳам кўчирилган ва у «Мусҳафи Бобурий» деб аталган. Бугунги кунда мазкур ноёб қўлёзма Машҳад (Эрон)даги Имом Ризо ёдгорлик мажмуаси кутубхонасида. Шу сабаб, Хатти Бобурий, баъзи манбаларда Машҳад ёзуви номи билан ҳам учрайди.
@temurid_museum