Айрилиқ кўздан йироқ бўлиш демакдир. Кўздан йироқ—кўнгилдан йироқ. Инсон кимнидир хар қанча яхши кўрмасин, барибир кун келиб унутади. Ҳеч нарса, хатто муҳаббат ҳам барибир илк кундаги каби бўлмайди. Бошқа манзиллар, бошқа кўнгиллар янги муносабатларни қуради. Ортда колган хотираларни эса эски жавондаги китоблар каби чанг босади. Баъзан эсга тушганда юзда табассум бўлиб билқийди, мустаҳкам алоқалар эса юракнинг туб-тубигача тушиб боради. Сўнг кўз ёшга айланиб, мужгонлардан дурдай тўкилади. Валекин висол онида ҳам киши аввалги ҳисларини топа олмайди, чунки инсон ўзгаради, унутади, турли фикрлар оламида ўзини йўқотади. Туғилиб ўсган жойингнинг ҳасрати ҳам шундай эмасми? Эсга тушганда, гўё юрагинг бўғзингга тиқилиб қолгандек бўлади. Бир бор жону кўнгилдан соғинганинг ўша гўшага борасан. Бироқ енди ҳеч нарса аввалгидек эмас. Чунки хотиралар мудом ўтмишнинг мулкига айланади. Энди сен соғинган у жойлар янги вақт бўшлиғида тебранади. Шу боис ҳам инсон ўз излаганини ҳеч қачон топа олмайди…
#mutolaamdan 🌷
#mutolaamdan 🌷