The Bookfather


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


© Темур Тангрибергановнинг шахсий канали.
*Турли хил ижодий ишлар
*Танланган китоблар
*Танқид ва таҳлил
*Тақриз ва тавсия
*Тил ва таржима
*Тарих ва тафаккур

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​#hikmat
Кичкина бўлса ҳам боғинг ва кутубхонанг бўлса – сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.
© Цицерон
@timur_books






​​ДУНЁНИНГ ЭНГ МУРАККАБ АСАРЛАРИ

Статистик маълумотларга кўра тушунилиши, ҳазм қилиниши ўта мураккаб бўлган бадиий асарларнинг турли вариантлари бор. Қуйида шулардан ўн бештасининг номи келтирилган:

1. ЖОЙС - УЛИСС
2. ЖОЙС – ФИННЕГАН МАРАКАСИ
3. КАФКА - ЖАРАЁН
4. ОРУЭЛЛ - 1984
5. КОРТАСАР – КЛАССИКЛАР ЎЙИНИ
6. ХЕССЕ – БИСЕР ЎЙИНИ
7. ФОЛКНЕР – ШОВҚИН ВА ҒАЗАБ
8. ХАЙДЕГГЕР – ҲАЁТ ВА ВАҚТ
9. В.ВУЛФ – МАЁҚДА
10. МЕЛВИЛЛ – МОБИ ДИК
11. ГОЛДИНГ – ЧИВИНЛАР ҲУКМДОРИ
12. КОНРАД – ЗУЛМАТ ҚАЛБИ
13. Д. УОЛЛЕС – ОХИРИ ЙЎҚ ҲАЗИЛЛАР
14. МАРКЕС – ПАТРИАРХНИНГ КУЗИ
15. ТОЛСТОЙ – УРУШ ВА ТИНЧЛИК

@timur_books


​​#kitobxonmillat

ЯПОНЧА КИТОБХОНЛИК

Японияда чой пакетларга қандайдир асардан парчалар ёзиб, жойлаштириш одати бор экан. Агар ўша асар харидорга маъқул бўлса QR код орқали электрон вариантини ўқиши мумкин бўларкан...
Бизда эса ҳамма нарсани ичидан омад шоу, 500 сўмлик тангалар, тотализатор учун промокодлар чиқади....
@timur_books


​​Ассалому алайкум ҳурматли китобсевар дўстлар! Бугундан эътиборан каналимиз ўз фаолиятини расман бошлади. Анчадан бери барча блогерлар, ноширлар, ёзувчию шоирлар, хуллас китобга тегишли ҳамма қатори канал юритишни ният қилиб юрган эдим. Чунки, XXI асрда интернетсиз бир қадам ҳам олдинга силжишнинг имкони йўқ экан. Газеталар эса бугунги давр талабига жавоб бермайди. Чунки, Интернет – автомобилга, газеталар – от ёки эшак аравага ўхшаб қолди. Тезлик биринчи ўринга чиқди.
Бу канални очишдан мақсад кўп. Агар кимдир одамлар китоб ўқимай қўйди, интернетга муккасидан кетди деб нолиётган бўлса, адашади. Китоб ҳеч қачон енгилмайди, эскирмайди. Керак бўлса шу интернет орқали китоб ўқишни ҳам қайтариш, интернет ёрдамида уни тарғиб қилиш мумкин. Муҳими, ният ва ҳаракат. Барча китоб блогерлари, ноширлар ва ижодкорлар билан бу борада ҳамфикр ва ниятдошмиз.
Мазкур каналда фақат китоб мавзуси билан чекланмаймиз. Китобдан ташқари кино, мусиқа, тасвирий санъат, спорт, тарих ҳамда фалсафа, хуллас, Китоб эстетикаси нимани кашф этган бўлса, шу мавзуларда ўртоқлашамиз.
Айтганча, канал ичида турли танловлар, статистик маълумотлар, асарлардан парчалар, турли хил карикатуралар, кайфиятни кўтарувчи иллюстрациялар, электрон китоблар ва қизиқарли видеолавҳаларни ҳам бериб борамиз.
Каналимизга хуш келибсиз.

Показано 6 последних публикаций.

95

подписчиков
Статистика канала