🌷Ассалому алайкум !
Бугунги кундан нима кутаяпсиз қадрдон?
Бахт, бойлик ёки севгими? Эҳтимол омад ёки соғликдир?
Ўзингизчи? Бугунингизга нима хадя қилмоқчисиз?
Бахт кутаётган бўлсангиз атрофга меҳр билан кулиб қаранг. Бошқаларга бахт улашинг...
Бойлик илинжида бўлсангиз ҳалол меҳнат қилинг...
Севги кутсангиз бошқаларга аввал ўзингиз севги улашинг,тоза қалб билан севинг...
Омадми, унда яхши ниятлар билан тинмай ҳаракат қилинг...
Соғлик ҳам ўз қўлингизда. Ўзингизни севинг,сайр қилинг, ёмон хотираларни ўчириб юборинг.
Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ.
Дунёдан ҳикмат излайверинг, ҳаракатдан тўхтаманг, умидни ўлдирманг.
Иншааллох бугунингиздан топган барча севинчингиз, яхшилигингиз эртангиз учун янада куч берсин.
#𝑺𝒊𝒏𝒐𝒗𝒍𝒊_𝒉𝒂𝒚𝒐𝒕 ☕︎
@Tomchida_kitob • Kitob birla hamnafas 🤍🌷