Турдиев Тўлқин📸


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Қарши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Байрам халқники, масъуллар эса ҳаракатда

Қарши тумани электр тармоқлари ишчи-ходимлари туну-кун халқ хизматида

Хабар бериб бораётганимиздек, туман ҳокими томонидан қиш мавсумида аҳоли томонидан мурожаат қилинган электр таъминоти ва бошқа коммунал соҳада келиб чиққан ҳолатларни тезкор бартараф этиш бўйича доимий аниқ вп манзилли топшириқлар бериб берилмоқда.


Хусусан, туманнинг Ертепа маҳалласида ТП-1044 носоз бўлганлиги сабабли алмаштирилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Йилсарҳисоби Қарши тумани 2024 йил


#LIVE
Биз сизни эъзозлаймиз деб келсак, Сиз бизни эъзозладингиз, - Зоир Аликулов

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Зоир Аликулов Қарши туманида истиқомат қилувчи фахрий олимлар, фан доцентлари, шифокорлар, афғон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган қатор туман ҳаётига ҳисса қўшган нуронийларимизни йўқлаб бориб, суҳбатини олмоқда. Аҳамиятлиси, бугун туман ҳокимига нуронийларимиздан бири неча йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, нашр этилган ўзининг энг сайқалига етган китобларини улашди. Доимий бўш вақтида китоб мутолаа қилишни одатга айлантирган туман ҳокимини нуронийнинг кўрсатган ушбу хурмати мамнун қилди.

Маълумот учун, байрам муносабати билан нуронийларимиздан бошланган бу каби хайрли ишлар қолган байрам кунларида тумандаги камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш билан давом этади.


Бугунги байрам муносабати билан матбуот соҳасида мен устоз дея хурмат кўрсатадиган қадрдонлар йиғилдик.

P.S. Аҳрор Содиқов, Ҳусан Комилжонов ва албатта, кўпчиликка устоз мақомида бўлган Мурод Комиловлар жам бўлдик.


#Таъзия

Қарши тумани ИИБ ҲПБ Таҳлил ва мувофиқлаштириш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Тиркашев Дилшодбек Аваз ўғли бугун юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан бевақт оламдан ўтди.

Қарши тумани ИИБ ва кенг жамоатчилик марҳумнинг оила аъзоларига ҳамда қариндош-биродарларига чуқур таъзия билдиради.

Охирати обод бўлсин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гўзал тунги Бешкент кўчаларида Янни билан бирга 📹

Қарши тумани маркази Бешкент шаҳрининг тунги гўзал манзараси кечқурун бир айланганда кишини ҳайратга солади.

Бутун шаҳар чироқларда порлайди.

Айнан ана шу гўзалликни Янни билан бирга кузатинг! Сайр қилинг 📹👆

🎼 YANNI

#оптимистикназарбиланбоқинг
#ижобийўзгаришларгаюзтутгантуман


Одамларнинг розилиги бу - энг катта натижа

Туман раҳбари Махсуда Мустафаева бугун узумзорлик ёшлар ва оқсоқоллар билан дилдан суҳбат қурди.

Унда Махсуда Мустафаева амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Туман раҳбари 2022 - йилда «Обод маҳалла» дастури доирасида Гулистон ва Поштон МФЙлари янада ободлашиши, бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 519-сонли қарори ва openbudget орқали туманда кўплаб бунёдкорлик ишлари ва жорий йилда амалга оширилган кенг кўламдаги амалий ишлар ҳақида айтиб ўтди.

Учрашув сўнггида маҳалладаги муаммолар ечими ҳақида яъни узумзорлик 25 хонадон вакиллари истиқомат қилувчи кўчанинг электр-энергия сифати назорати, автобус қатнови, мактаб ва маҳалла аҳли учун шифокор ҳамда ҳамшираларнинг бириктирилиши, эскирган симёғочларнинг буткул янгиланиши, ички йўллар ҳолати янада яхшиланиши ҳақидаги хушхабарлардан оқсоқоллар мамнун бўлишди.

Мавзу оид: Маҳалла аҳли сиздан миннатдор


Туманда парваришланаётган турфа жониворлар 📸

Қовчин МФЙ ҳудудидаги жойлашган "Бахт" фермер хўжалигида турли жониворлар - қуён, ўрдак, товуқ, товус, туяқуш, туя, от кабилар парваришланмоқда.

Маълумот учун, ушбу фермер хўжалиги "Абу Муин Насафий" мажмуаси рўпарасида жойлашган.

#Зиёрат #саёҳат

@turdiyevt 👈


Бирин-кетин пахта режаларини ортиғи билан бажараётган фермер хўжаликлари номлари маълум бўлмоқда

Пахта шартномалари аввалги йиллар каби ўта муҳим тафсилот бўлмаса ҳам туманда учта пахтачиликка ихтисослашган кластер мавжуд.

Шартнома шартларини вақтида ва унумли бажараётганларни эътироф этиб қўямиз.

"Раҳимов Зокир Эгамович", "Эргаш", "Абдураҳимов Маъруф", "Аброр қизи Гулиза", "Жаҳонгир Мирза", "Соф меҳнат соф ҳосил", "Барат Қувватов", "Лочин ўғли Арслон" фермерлар хўжаликлари пахта режаларини ортиғи билан бажариб бўлишди.

П.С. Суратларда туман ҳокимининг маслаҳатчиси уйда бекор бўлмай пахта теримида яхши кўрсаткич қайд этаётган хотин-қизларга эсталик совғалари улашмоқда.

@turdiyevt 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизни бажаришингиз шарт бўлмаган ишга мажбурлашса сиз ҳар доим йўқ дейиш ҳуқуқига эгасиз! 🎥

П.С. Креатив ва фикри бор одам ёндашибди роликка ажойиб 👏


Йўлда...

"Чўлибўстон"га кетиш йўлида манзараларни тасвирга олдим. Гуллаган саксовулни биринчи кўришим бўлди ва тўлиб оқаётган "Қарши бош канали" эътиборни тортади.

@turdiyevt 👈



Показано 12 последних публикаций.