#Биласизми
❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби
✅ Таълим кредитлари таълим ташкилотлари
бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга
берилади.
☑️ Бунда, кредит олувчининг
доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Taʼlim krediti olish istagida boʼlgan talabalar uchun 👉
talim-krediti.uz👈 platformasi ishga tushirildi. Bunda kredit olmoqchi bo'lgan talabalar osonlik bilan kredit olsa bo'ladi.
🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг
расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
🔰 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
▫️ ариза;
▫️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▫️ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▫️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома
(“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▫️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.
⏳ Ҳужжатлар
5 иш кунида кўриб чиқилади.
📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган
бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.
🏦 Таълим кредити кредит олувчига
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.
⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича
фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса
таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.
🔘 Мазкур тартиб:
➖ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
➖ тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан
татбиқ этилмайди.
🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун
таълим кредити ажратилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/turon35