Бир ғазал шарҳи. 1-қисм.
.
Бугун шу шарҳни яна бир ўқишингизни истадим!
Афсуским, бўлди вайрона Фарғона...
Ғазалларни шарҳлаётганим кўпларга маъқул бўлиб, «Бу ишда давом этинг, ўзингизга маъқул ғазалларни шарҳланг, бу бир маърифий сабоқ бўлаяпти», деган мулоҳазалардан илҳомланиб, ўзимга маъқул яна икки-уч ғазални шарҳлаган бўлдим. Қуйида Қўқон хонлигида туғилиб, Россия империяси фуқароси бўлиб яшаб, совет даврида вафот этган Убайдулло Солиҳ ўғли Завқийнинг маталаъи «Фалак, афсуским, дастингда оби дона, Фарғона» ғазали шарҳини эътиборингизга ҳавола қиламан.
Олдинги шарҳлардан фарқли ўлароқ, бу ғазал илоҳий ишқ эмас, рус босқинчиларига нисбатан нафрат, уларга мамлакатни қўш қўллаб топширган хон, бек, тўраларга нисбатан маломат руҳида ёзилган.
Ватан рус босқинчилари оёғи остида топталганининг сабаблари англатилган бу ғазалнинг бугунги кунда қанчалар долзарб эканини, биз бугун ҳушёр бўлмасак, 1873 йилда Фарғонанинг бошига келган кун эртага Ўзбекистоннинг бошига келиши мумкин эканини англашга ҳаракат қиласиз, деган умиддаман.
Завқий 1853 йилда Қўқонда туғилган, Қўқондаги «Мадрасаи олий» ва «Мадрасаи чалпак»да таҳсил олган. 20 ёшда бўлганида Қўқон хонлигини Россия босиб олади.
Завқийнинг рус босқинчиларига қарши жангларда қатнашгани ҳақида маълумот топа олмадим. Менимча, ижодини «Ўзбек адабиёти» дарслигига киритган адабиётшунослар унинг рус босқинчиларга қарши курашини ҳам, босқинчиларга нафрати бўлганини ҳам яширишган кўринади. Акс ҳолда, Зақий адабиёт дарсликларига киритилмасди...
Аммо, табиийки, шоирнинг онгли ижодий фаолияти рус босқинчилиги йилларига тўғри келгани боис, «Каждор замона», «Абдураҳмон шайтон», «Ажаб замон», «Қаҳатчилик» каби шеърларида босқинчиларга бўлган нафрати номоён бўлади.
Шоирнинг «Юзингни кўрсатиб аввал», «Келмаса-келмасун нетай», «Кулбам аро, эй махлиқо, бир йўл хиром айлаб келинг» каби ғазал ва мухаммаслари ўша даврларданоқ халқ ҳофизлари томонидан куйланган ва бугун ҳам севиб тингланмоқда.
Битта нарсани ўйлайман. Ҳойнаҳой, Завқий қўлидан келганича рус босқинчиларига қарши курашган бўлса керак. Чунки, илғор фикрли, икки мадраса кўрган йигит, босқинчи келганида қўл қовуштириб ўтирмасди.
Аммо босқинчиларга қарши курашмаган бўлиши ҳам мумкин...
Нега, дейсизми?
Ана шу жойи муҳим.
Рус давлати Бухоро ва Хива хонликларига қарши уруш олиб бораётган йиллари Қўқон хонлигида чуқур сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий инқироз ҳукм сурмоқда эди. Бу вақтларда хонлик ерларининг ярми Рус давлати томонидан босиб олинган бўлиб, унинг чегараси, асосан, Фарғона водийсидан иборат эди.
Қўқон хони Худоёрхон сиёсий жиҳатдан ўта кўрлиги, қўрқоқлиги сабабли русларнинг ҳам, халқнинг ҳам кўз ўнгида ўз обрўсини йўқотган эди. У қандай бўлмасин, тахтни сақлаб қолиш учун Рус давлатига таянишга, унга ўзини яхши кўрсатишга қаттиқ тиришди. У рус ҳукумати вакилларига содиқлиги ва ҳар қандай хизматга тайёрлиги ҳақида бирин-кетин хатлар ёзиб турди. Ҳатто Россия билан хонликни бир давлат дейишгача борди. Масалан, у бу хусусда 1869 йил 18 апрелда Туркистон генерал губернаторлиги маъмуриятига шундай хат ёзган:
«Сизлар томонга қочиб ўтган сарбоз Турсунқулов билан юборган самимий хатингизни олдим. Сизга нисбатан бўлган дўстлик туфайли мазкур сарбозни кечириб, сарпо кийгиздик ва хурсанд қилдик. Чунки у бегона давлатга эмас, балки Қўқон билан бир давлат – Россияга, яъни бир мамлакатга қочган».
Демак, Худоёрхон ўз вақтида хоинлик қилиб, душман тарафига ўтган кишини афв этиб, бу билан Россияга содиқлигини изҳор этган. Айниқса, унинг «бир давлат» ҳақидаги гаплари Рус давлатининг итоаткор хизматкорига айланганидан далолат беради. Унга рус генерали юборган жавоб хатида унинг сўзларидан ўрислар мамнун бўлганликлари уқдирилган.
Худоёрхон Россия паноҳида тахтда ўтиришни ва айшу ишрат қилишни афзал кўрди. «У вақтини ўйин-кулгу билан ўтказуб, қуш солмоқ ва кўпкари чопмоқ йўлларинда бўлуб, уламо ва фузало насиҳатларига амал қилмай, жабру зулм тарафига ўтиб турганида, раияту халқ ундан юз ўгирди», деб ёзган экан Исҳоқхон Ибрат.