Кауфман бу сўровни мамнуният билан инобатга олган ва Қўқон шаҳрини урушсиз эгаллаганлиги тўғрисида императорга телеграмма жўнатган. Петербургда бу хабар хурсандчилик билан қабул қилиниб, нишонланган.
Кауфман Насриддинхонни чақириб сулҳ лойиҳаси билан таништиради. Бунга кўра, Сирдарёнинг унг қирғоғидаги жойлар Россия империяси таркибига кириши ҳамда ҳарбий харажатларни қоплаш учун рус ҳукуматига 600 минг танга товон тулаши лозим эди. Бунга жавобан Насриддинхон бутун хонликни ҳам ўзини ҳам Россия империясига топширганини изҳор қилади!
Шундан кейин Насриддинхон Россия империясига содиқлигини кўрсатиш учун Абдураҳмон Офтобачи, Пўлатхон каби қўзғолончиларга қарши аскар юборади. Қўқонлик қўқонлик билан жанг қилади! Кўп одам ўлади, Насриддинхон 30 қўзғолончини дорга осдиради ва ҳоказо.
Охир-оқибат халқ бу хонга ҳам қарши оёққа туради. Бу хон ҳам шарманда бўлиб қочади...
Халқ қанча енгилмасин, қанча фарзандлари нобуд бўлмасин, барибир зулмга тан бермади, босқинчига бўйин эгмади, яна ва яна исён қилаверди.
Энг муҳими, халқни ўша вақтда ҳам бошқарадиган куч бўлган руҳонийлар, имом ва муллалар халқни итоат қилишга, сабрли бўлишга ва шукур қилишга даъват этганлар. Аҳмад Закий Валидий ёзади:
«Уламолардан қози мулла Турсун Муҳаммад Охунд отланиб чиқиб: «Эй мусулмонлар, сизларга нима бўлди? Ояту ҳадисга қаранглар, китобларда бу қилган ишларингни савоб демайдур, бизда подшоҳ йўқ, асбоб йўқ, бўл ғазот эмас», деб панду насиҳат қилсалар, мастдек муштни кўтарган, тўқмоқ ва чўянбош кўтарган жуҳалолар бирдан: «Урунглар, бул киши Русиядан пора олган!» деб Қозикалон домлани отдан йиқитиб, шаҳид қилдилар. Муни кўрган уламолар бу фуқароларни алҳол қўюб юбордилар».
Аммо қўзғолончиларга бошчилик қилганлар орасида ҳам хиёнатчилар чиққан. Энг машҳур исёнчи, босқинчиларга қарши халқ курашининг бошида турган Абдураҳмон Офтобачи генерал Скобелевга ўз ихтиёри билан таслим бўлиб, Пўлатхонни тутишда ёрдам беражаги ҳақида ваъда берган. Кейинчалик император жаноби олийлари Абраҳмон Офтобачига, Скобелевнинг тавсиясига мувофиқ, полковник унвонини берган.
Қўзғолончиларни шу тахлит тинчитган ўрислар яна Насриддинхонни «ўйинчоқ хон» қилиб, тахтга ўтқазадилар.
Халқнинг энг охирги умиди Пўлатхондан эди, аммо у ҳам кетма-кет мағлубиятга учраб, Олой томонга қочди. Олойда эса, унга ўрис эмас, Қоратегин ҳокими ҳужум қилиб, Пўлатхоннинг охирги кучларини тор-мор этди. Пўлатхон озгина одами билан Чавай деган жойга қочди. Бу ерда уни ўрис эмас, унга шахсий адовати бўлган Мирзақул деган ўз диндоши қўлга олиб, ўрисга сотди!
Мусулмон исёнчининг мусулмон одам томонидан маҳв этилиши Петербургда, хусусан, император томонидан мамнуният билан қарши олиниб, унинг қатнашчилари муносиб мукофотландилар. Хусусан, Мирзақул деган «ўрисқули» ҳам!
#rusbosqini #bosqinchi #istilo
#Qöqonxonligitugatilishi #asltarix
2~qism. Davomi bor.
©️ Karimberdi To‘ramurod.
https://t.me/turonturkiston