Бир ғазал шарҳи. 3-қисм. Давоми.
.
деган «ўрисқули» ҳам!
1873-1876 йиллари Қўқон хонлигидаги ўта даҳшатли урушлар, кўпдан кўп одамларнинг қаршилиги, шаҳар ва қишлоқларнинг вайрон қилинишидан сўнг халқ оммасининг тинкаси қуриди ва қашшоқлашди. Ҳаётнинг барча тармоқлари издан чиқиб, мисли кўрилмаган азоб-уқубатлар ҳукм суриб, қайғу-алам, қўз ёшлари ҳамда қонлар бамисоли дарё каби оқди. Мана шундай оғир шароитда ҳам халқ Ватан мустақиллиги учун курашдан воз кечмади. Аммо уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилиши, ўзаро низолар, ўзаро курашлар ҳамда ҳарбий билимнинг пастлиги мағлубиятга олиб келди. Бир гуруҳ маҳаллий амалдор табақа вакиллари эса, Россия ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлдилар. Улар халқ номидан қалбаки ёзма мурожаатларни уюштириб, Россия ҳукмронлигига розиликларини намойиш этдилар. Ҳатто айрим жойларда «тантанали» учрашувлар уюштирдилар.
Бу ўрисга қўл келди ва император Қўқон холигини тарих саҳифаларидан ўчиришга изн берди. Тарих майдонига Генерал Скобелев от миниб кириб келди ва ...
ва хонлик аҳолиси ўрис босқинчиларини бу гал хурсандчилик билан қарши олди!
Нега?
Халқ ўз хонидан ҳам, ўз бекларидан ҳам, ўз тўраларидан ҳам, ўз уламоларидан ҳам безор бўлган эди. Халқ «Ўрис булардан яхшироқ бўлса бўлар, булардан баттар бўлмас», деган гумонга бориб қолган эди!
Шундан кейин тўп овозлари остида рус генерали от устида шаҳарга кириб, сарой майдонида қўшиннинг ғалаба парадини ўтказди! Сўнгра қўшин хон саройига кирди!
Насриддинхон ва Абдураҳмон офтобачи нима бўлди, дейсизми?
Уларга нафақа (аслида, садақа) тайинланиб, Россияга сургун қилинди.
Пўлатхон Марғилонда дорга осилди!
Қўқон хонлигига жаноза ўқилди ва янги ташкил топган Фарғона вилоятига икки қўли ҳам қонга ботган генерал Скобелев губернатор қилиб тайинланди. Кейинчалик ҳозирги Фарғона шаҳрини Скобеблев деб аташди. Скобелевга тили келишмаган халқ яқингача ҳам шаҳар номини Искобил деб юрди...
Навбат туркманларга келди, ўрислар бутун туркман элини қонга белаб,1881 йили Ашхободни ва 1884 йили Марв водийсини эгаллади.
1895 йили Помирнинг Россиянинг Марказий Осиёдаги чегараси сифатида белгиланиши унинг босқинчилик ва талончилик режаларининг охирги нуқтаси ҳисобланади.
Биз тарих китобларидангина ўқиган шунча воқеанинг ичида яшаган шоир Завқий алам билан мана шу ғазалини ёзган:
Фалак, афсуским, дастингда обу дона, Фарғона,
Ҳаводис оташида айладинг вайрона, Фарғона.
Кеча-кундуз, халойиқ, жаҳд ила айш истадингизлар,
Мукофотига бўлди жумлага ғамхона, Фарғона.
Қилиб бойликни шукрин, хайру эхсон этмадингизлар,
Кўрунг, оз кунда мухтож ўлдилар эҳсона, Фарғона.
Машойихлар риёсиз айламас бир тақвию тоат,
Риёдин холи ўлмай хонақоҳу хона, Фарғона.
Мударрис дарсгўйлиғ қилмади авқофсиз ҳаргиз,
Эмас рўшною ҳолим, олдилар моёна, Фарғона.
Тамоми қозию аълам иши бўлди ришвату пора,
Ҳама авқоти бўлди эрта-кеч сулхона, Фарғона.
Ҳама савдогар аҳли бирга ўн фойда талаб қилди,
Харид этмоқда ўрганди ҳама ялғона, Фарғона.
Вафо жон дўстлардин истамангиз, жабр кўргайсиз,
Биродарсиз, қани аҳду қани паймона, Фарғона.
На ялғуз бўлса очлиғ, балки тўфони бало ёғди,
Етимлар ноласидин тўлди бир афғона, Фарғона.
Тузарга янги меҳмона муаммои азал тархин,
Муносиб бир бино айлар келар меҳмона, Фарғона.
Биҳамдиллаҳки, Завқий, ушбу майдин нўш килдинг сан,
Асири доми ғам, бир гўшаи майхона, Фарғона.
Сиз билан биз англайдиган тилда ёзилган ғазал кўп ҳам шарҳлашга муҳтож эмас. Бир-икки оғиз сўз билангина изоҳ бериш билан чеклансак, кифоя:
Фалак, афсуским, дастингда оби дона, Фарғона,

Фалак, сенинг қўлингда шўрлик Фарғона дон суви бўлди, яъни эзиб, суви чиқарилган дондек абжағи чиқди. Ҳодисалар олови ичида Фарғона вайронага айланди.

Хон-у, тўралар, беклар-у, бойваччалар кайфу-сафога берилди, оқибатда, Фарғона ғамхонага айланди.
Қилиб бойликни шукрин, хайру эҳсон этмадингизлар,
Кўрунг, оз кунда муҳтож ўлдилар эҳсона, Фарғона.