Бир ғазал шарҳи. Давоми. 4-қисм.
.
Биродарсиз, қани аҳду қани паймона, Фарғона.
Жон дўстлар ҳам ёмонлик қиладиган бўлди, ҳеч ким аҳду паймонга, яъни берган ваъдасига вафо қилмайдиган бўлди.
На ялғуз бўлса очлиғ, балки тўфони бало ёғди,
Етимлар ноласидин тўлди бир афғона, Фарғона.
Очлик, қаҳатчилик камлик қилгандай, балолар халқ бошига тўфондек ёпирилиб, Фарғона етимларнинг ноласига тўлди.
Тузарга янги меҳмона муаммои азал тархин,
Муносиб бир бино айлар келар меҳмона, Фарғона.
Босқинчилар, инша Аллоҳ, бир куни даф бўлар, азалдан уларнинг тақдири шу, аммо бугун Фарғона аҳли бу босқинчиларга муносиб жойларни бериб, уларнинг шарафига шаҳарлар барпо қилиб, уларни меҳмон сифатида қабул қилиб, энг гўзал меҳмонхоналарни бино қилмоқдалар. Бу ерда шоир, менимча, Скобелев шарафига Марғион яқинида янги шаҳар Скобелев (ҳозирги Фарғона) шаҳри қурилиши бошланганига ишора қилаяпти.
Биҳамдиллаҳки, Завқий, ушбу майдин нўш килдинг сан,
Асири доми ғам, бир гўшаи майхона, Фарғона.
Фарғона ғамга ботган, қадаҳлари ғаму-андуҳга тўлган бир майхона бўлди, шукурки, Завқий, шу майдан, яъни азоб-уқубатлардан, хорликлардан, музтарликлардан тотиш сенга ҳам насиб бўлди, деб ғазалига нуқта қўяди, шўрлик шоир.
Завқий қисматининг аччиқлиги шундаки, у Россия империяси босқинчиларининг, яъни «Оқ ўрис»ларнинг қирғинини ҳам кўрди, Шўролар Россияси босқинчиларининг, яъни «Қизил ўрис»ларнинг қирғинини ҳам кўрди, қон ютди, қон тупурди!
Ғазал ҳам, унга ёзилган шарҳимиз ҳам тугади.
Хулоса ўзингиздан!
Мен бу ғазал ва шарҳни бугун юртимизни бошқариб турган «каттакон»ларимиз ўқишини, хулоса чиқаришини жуда-жуда истар эдим.
Агар «каттакон»ларимиз улар эгаллаб турган мансаб ва лавозимлар фақат ва фақат халқнинг борлиги учунгина эканини англасалар, халқ томон бўлишлари, халққа енгилликлар беришлари, халқнинг фаровонлиги учун ҳам озгина қайғуришлари керак бўлади.
Яқинда халқимиз учун қонунлар чиқарувчи олий идорамиз – Сенатимиздаги опаларнинг бир кунда еган нонуштаси, тушлиги, кечки овқати ҳужжат асосида эълон қилинди. Опалар бир миллион сўмлик нонушта, бир миллион юз минг сўмлик тушлик, бир миллион сўмлик кечки овқат ейишиб, устидан, ҳазми таом сифатида, 387.000 сўмлик ҳолва ейишибди. Бир-бирига 723.800 сўмлик сопол чойнак-пиёла, 1.070.000 сўмлик сумка, 70.000 сўмлик ручка ва 400.000 сўмлик шарфлар совға қилишибди.
Бу – газсиз, электр чироғисиз ўтирган қора халқ совуқдан қақшаб ўтирган, чақалоқларини музлаб қолишдан сақлаб қолиш учун энг охирги пулига ўтин, ҳатто таппи сотиб олаётган қора бир кунда бўлаётган иш.
Энди айтинг, мана шундай халқнинг ғазаби ортган кунларда, Худо кўрсатмасин, бирор душман юртимизга ҳужум қилса, халқ шу Сенатдагиларни, халқнинг уйини бузиб, қон қақшатган ҳокимларни, порахўрлиги учун қамалиб чиқаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини, ҳамма соҳани ўзиники қилиб олган монополистларни ҳимоя қилиб, кўкрагини душман ўқига тутишига ишонасизми?
Мен ишонмайман!
Шу коррупционерларнинг ҳимояси учун фарзандларимни ҳам жангга солмайман!
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған халқи учун, дини учун буюк хизматлар қилди. Бутун дунё қарши бўлса ҳам Султон Муҳаммад масжид қилган Аё Софияни яна масжид қилди, микрофонлардан баланд овозда азон айтилишини йўлга қўйди, халқини маъмур қилди. Яшириб нима қилдик, Ўзбекистон аёлларининг ярми Туркияда ишлаб, бола-чақа боқаяпти.
Натижа нима бўлди?
Отатуркчи ҳарбийлар исён кўтариб, давлат тўнтаришини бошлаганларида Эрдоған телевидение эмас, радио эмас, ўз телефонидан халққа мурожаат қилди ва ...
ва халқ майдонга чиқди!
Ватан учун, президент учун ўзини, машинасини танклар остига ташлади!
Ватан бирлиги сақлаб қолинди!
Давлатимиз раҳбарлари ҳам халқни ўйласа, халққа озгина енгиллик берса, халқни озгина фаровон қилиб қўйса, ишлаб топгани еганига етадиган қилиб қўйса, ўзбек халқи ҳам худди турк халқидек, Ватани ва президенти учун ўзини танкларнинг остига ташлайди!