БИР СОАТ
Бомдод намозига чиқар экансиз, сийраккина жамоатни кўрасиз.
Шом, хуфтон намозига чиқсангиз, жамоатнинг анчайин кўпайганини сезасиз.
Жумага чиқасиз ва жамоат кундалик намозлардан янада ошганини пайқайсиз.
Ҳайит намозига чиқсангиз, ҳаммани кўрасиз.
Кейин ўйлаб қоласиз, бомдод билан ҳайит намози ўртасида бир соатгина вақт бор эдику, наҳотки, шу “бир соат”да жамоат халқ қадар сийраклашиб кетди, деб.
Ўзи шу ҳолатларни кузата туриб, беихтиёр улуғлар нима учун “ҳар кунинг ҳайит ўлсин” дейишганини тушуниб етасиз.
Қачонки бомдод ва ҳайит ўртасидаги “бир соатлик” фарқимиз йўқолар экан, ҳар кунимиз байрамга айланган бўлади. Ҳозирча бугун байрам...
Байрам муборак, азизлар!
©Хайрулла Хамидов
t.me/ubaydaah