O'limni eslang.!


Гео и язык канала: Таджикистан, Таджикский
Категория: Цитаты


— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢
Лаззатларни кетгазувчи ўлимни эсланг!
Реклама ҳизмати: @reklamaaaa_uchun
@abusafiya97bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Таджикистан, Таджикский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
50 йил инсонларни Бомдод намозига чорлаб Меҳробда вафот этган отахон жудаям ибратли воқеа...😢

🌟Шайҳ Алижон Қори Ҳафизаҳуллоҳ..


П/с: АЛЛОҲ таоло Жаннатни СИЗУ Менга насиб этсин. Агар ЖАННАТда мени топмасаларингиз, Роббимдан қаерда қолди бу қиз доим бизга сени еслатиб турар еди деб сўранглар илтимос..! 😊

@ulimni_eslang 🤍




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚИЗЛАЖОНЛАРУУУУ👧👧👧

Сизга битта канални тавсия қиламан. Тезда
🔠🔠
🔠🔠🔠🔠 каналига уланволинг. 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A

Бу каналнинг дўкони хам бор. 🏡
Рўзғор учун керакли🛍, антиқа🛍, ажойиб🛍, арзон🛍 ва сифатли🛍 товарларни фақат шу дўкондан топишингиз мумкин.
Байрамга зўр скидкалар кетяпти
Мен сизга ёмон нарсани тавсия қилмайман👍
Доставка хизмати мавжуд🚚
Каналга уланиш👇

https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A


#БИЛАСИЗМИ

КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР...

• Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).

• Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

• Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.

• Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.

• Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

• Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

• Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

• Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.

• Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).

• Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.

• Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.

• Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.

• Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.

• Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас.

Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.

• Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир.

Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади.

Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

• Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди.

Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас.

Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди.

Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.

• Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган.

Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим.

Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади.

Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.

@ulimni_eslang 🤍


Репост из: Муаллими Соний📚
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐Vn Shablonlari uchun eng TOP 🔝 videolar  jamlangan kanal

TEKINGA QABUL QILAMA FAQAT 20TA ODAMDI TEZRO OTVOLILa 🙃

🔵Bollar uchun🧑🏻✅
🟣Qizlar uchun 👩🏻 ✅
🔴 (bez nik)✅

Barchasi 4 K kachestva Videolar eng asosiysi (bez nik) 🤤

Kanalga Obuna boling✅
Kirsangiz qaytib chiqolmaysiz😇
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@vn_shablon_profilga_rasmlar

@vn_shablon_profilga_rasmlar




Бугун саловат айтдингизми?
Опрос
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
91 голосов




بسم الله الرحمن الرحيم💾

Жаннатда бир уй қурайлик иймондан бўлсин
Деворлари мустаҳкам Исломдан бўлсин..
Меҳмонимиз Пайғамбар
сиддиқлар бўлсин,
Азизлар Жума айёмингиз муборак бўлсин...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Азизлар бугун Жумъа илоҳий муждалар куни барчага хайрли ва хузурли бўлсин!

Дуолар ижобати ила
Нима бўлишидан қатъий назар,
Энг яхши кунимизни ҳам,
Оддий кунимизни ҳам,
Хатто энг ёмон кунимизни ҳам қуёши ботади.

Аллоҳга дуо қилиб қоламизки, бизларга эртанги қуёш чиқишини ҳам кўришни насиб айласин!

Aзизлар! Қўлимиз ДУОДА,
Қалбимиз ИЙМОНДА,Тилагимиз АЗОНДА, Уйларимиз ҚУРЪОНДА,
Юрагимиз ИСЛОМДА, Бошимиз САЖДАДА, Ниятимиз УМРАДА,
Зиёратимиз МАККАДА,
Саловатларимиз МАДИНАДА,
Охиратимиз ЖАННАТДА
бўлсин!
ИН ШАА АЛЛОҲ. АМИЙН...

Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин...
☕️

©️Бинту_Исламингиз
💚

@ulimni_eslang 🤍


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Умр бўйи нималарнидир истаб яшайсан...
Биламан... қалбингнинг туб-тубида етишмаётган нимадир бор...
Сени маҳзун этадиган, эсласанг чарчатадиган, ўйласанг хавотирлантирадиган нимадир...
Эй қалб... ишон, бу бўшлиқлар тўлмайди! Асло! Буни фақатгина Роббинг ила тўлдира оласан! Қалбингнинг энг тўрида, олийсида Роббинг турмас экан, қалбинг қайта-қайта синади... сени ҳеч ким тушунмайди, маҳзунликлар аро қоласан...
Умидинг Аллоҳ бўлсин,
Ишончинг Аллоҳ бўлсин,
Дўстинг Аллоҳ бўлсин,
Суянчинг Аллоҳ бўлсин,
Не истасанг, иста, истаклар устида Истак бордир. Истагинг Аллоҳ экан, икки дунёда ҳам ютқазмайсан! Кимдан келиб, Кимга кетишингни унутиб қўймадингми?!

《Албатта, биз Аллоҳникимиз, Ва яна Унга қайтажакмиз》 Бақара 156...

©️Умму_Иброҳим..


@ulimni_eslang 🤍


"Қабр сени бир "қучоқлаши" никоҳ кечасидаги "қучоқлашиш"ни ҳам сенга унуттириб юборади".

📚Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ..


➡️Қабр неъматлари 📚

@ulimni_eslang ☕️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одам боласи ҳар куни учта имтиҳондан ўтар экан...!

​​Имтиҳондасиз.
Имтиҳондамиз...

(Агар ўртача одам умрини 60 ёш деб олсак, сизнинг ҳам балки шунча, озроқ ёки кўпроқ вақтингиз бор)
Сизга берилган имтиҳон вақтини кунларда ҳисобласак 22 минг кун...
Ойларда ҳисобласак- 720 ой...

Атрофга қарасак, ўттизда кетганлар, қирқида қийилганлар, ўша имтиҳонни муддатидан аввал тарк этганлар бисёр.

Тонг отиши-кун ботиши тез...

Ҳасан Басрий ҳазратлари айтганидек "Эй инсон-сен кунлардан иборатсан"...

Кунингиз ҳайрли ўтсин, имтиҳонни аълога топшириш ҳар бир бандага насиб этсин!

➡️@ulimni_eslang 🤍


Репост из: Qiroatlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорайган қалблар учун жудаям таъсирли видео

Албатта йиғлайсиз!

@kunlik_virdlar📖


Овозли чатда берилган диний саволларга устоз Мансурхон қори ҳафизаҳуллоҳ томонидан берилган жавоблар!

@ulimni_eslang🫀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тафаккур_қилмаймизми?

Бу инсон туғма оёқ-қўлини ишлата олмайдиган бўлиб дунёга келган.

Умуртқа поғонаси ривожланмагани учун ҳаёти давомида ўтириш нималигини билмай ўтди.

Бирор марта болалардай қўлига тўп ушлолмади.

Тенгқурлари билан чопиб, югура олмади, доимо уйда, одамлардан узоқда яшаб ўтди.

Болалик ҳаётидан маҳрумлигини кўрган ота-онаси фарзандига ачиниб, қанча кўз ёш тўкишди.

Бир кун отаси Қуръон марказига бориб, ўғлига Қуръон ёдлаш учун устоз қидирди.

Устозга ўғли юра олмаслигини, унга уйга бориб, таълим бериш кераклигини айтди.
Устоз ота билан бирга борди, қорнида судралиб юмалаб келаётган инсонни узоқдан кўрди, сўнг уни гапиришни билмаслигини кўриб, устозга нима ҳаёл келди?

Йўқ, мен бунга таълим беролмайман, одамлардан узоқда бўлгани учун ҳатто яхши сўзлаш, ҳарфларни нутқ қилишни ҳам билмас эканку,- демади.

Унга биринчи кўзим тушиши билан:

У Аллоҳ тарафидан менга юборилган охират насибамдир,- дедим.

Унга роппа роса бир йил харфларни, сўнг оддий гаплашишни ўргатдим, у доимо қорнида ётгани учун гапиришга ўқишга қийналар эди. Чунки кўкрак қафасига оғирлиги тушиб турарди,- дейди устоз.

Лекин у барча машаққатни енгишга харакат қилар, устоз келишидан бир соат аввал ўз хонасидан дарс хонагача юмалашни бошламаса кеч қолишдан, устозни куттириб қўйишдан қўрқиб харакатни тонг саҳардан бошлар экан.

Беш йил машаққатли оғир меҳнатларга сабр қилиб, дунёдаги энг катта бахт, Қуръон оятларини китобдан- қалбига кўчириб олишга муваффақ қилинди.

Аллоҳнинг китобини ёдлаган куним бошимни саждага қўйган лаҳзаларимда дунёдаги энг бахтли инсонлигимни юрагимни тубидан хис қилдим, бахт лаззати фақат Қуръонда эканлигини билдим.

Қуръон бу зикрдир, Қуръон дунё охират бахтидир, умрингизнинг энг қимматли дақиқаларини Қуръонга беринглар, эй инсонлар. Юришинглар, туришинглар еб ичиб роҳатда яшашинглар ҳаммаси Аллохдан неъматдир ,бу неъматларни бекорчи ўйин кулгу, лаззати кетиб гуноҳи ёзилиб қоладиган масиятларда ўтказишинглар ўзингларга катта хасрат бўлиб қайтади,- дейди у инсон.

Сизу биз осонликча туриб юриб кетишимиз неъматлигини унутиб бўлганмиз.

Ўтирган ҳолда китоб ушлашни ўзи катта бахт эканлигини ўйлаб ҳам кўрмаганмиз.

Болаликни гоҳ ширин гоҳ маҳзун кунларини ўз оёғимизда югуриб юриб ўтказдик

Оз йиғлаб кўп кулиб, истаган мевамизни ўз қўлларимиз билан узиб сувни тагида ювиб мазза қилиб тишлаб- тишлаб еб катта бўлдик.

Қўлимиз оёқларимиз бизни ихтиёримизда бўлди.
Белимиз бизни тик тутиб турибди
бошқача бўлиши мумкин деб ҳам ўйламаймиз.

Ногиронлар уйига бир бориб кўрайчи, мендаги бахтни йўқотганларни бир кўрайчи, бизларга темир панжара ортидан хавас қилиб боқиб ўтирган ногиронлик аравачасидаги тенгқурларимдан бир хол сўрайчи демадик, биз дунё кетидан кувишдан, мол дунё жамлаш пойгасидан бўшай олмадик.

Роббимизнинг муқаддас китобини ўқиш бахтидан ҳам ўзимизни қанча махрум қилдик.

Айтингчи ким ҳақиқий бахтли,
ерда юмалаб юришдан бошқа чораси йўқ бўлсада Қуръон билан яшаган ҳаётини Аллоҳнинг зикрида ўтказган мана шу инсонми !?


@ulimni_eslang 🤍


Я Росулуллоҳ ﷺ... сизни тушларимда кўриш, нурли юзингизга боқиш насиб қилармикан...

Ўзи бу маъсиятларим билан бош кўтариб юзингизга қарай оламанми...
Я Набиййим дея оламанми...
Оёқларим сиз томон элта оладими..
Борган тақдиримда ҳам сиз менга боқасизми...
умматим дейсизми..
ижобат бўладиган дуоимни умматимга асраганман дегандингиз, сизларга асраганмидим деб озорланмайсизми...
бу гуноҳ ботқоғидаги қизингизга нима деган бўлардингиз я саййидим 😢

Қалбим ишқингизда ёняптику....

Мен бошқаларга ўхшаб саодат асрида яшасам эди демийман.

Чунки биз бу иймонимиз билан саодат асрида яшаганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қурол кўтариб урушармидик Наузибиллаҳ 😢

Бадр жангида 314 нафар рўзадор Бизни мусулмон бўлиб туғилишимиз учун 1000 нафар мушрик билан жанг қилган. Аллоҳ улардан рози бўлсин..

Яна бир жанг Табук жанги бу жангда мусулмон жангчилари шунчалик қийналишганки, ейишга овқат топа олмай қуртлаган ҳурмолару ейишга яроқсиз бўлиб қолган арпа буғдой ёғларни ейишган. Сув ниҳоятда танқислиги туфайли эшакларни сўйиб қорнидаги ичак чавоқларидаги сувини ичишга мажбур бўлишган😢 бу ҳолни кўриб билдирмасдан йиғлаб ҳам олгандирсиз.

Биз на сизга мос уммат бўлдик на исломимизни юксалтиришга жон куйдирган саҳобайи киромларга мос издош бўла олдик...
Кечиринг бизни..

Сиз ёмғирни яҳши кўришингизни эшитганимдан буён ёмғирни севаман. Қани эди юзингизга томган бир томчи бўлсаму юзингизга сингиб кетсам...

#ozimdan


@ulimni_eslang 🤍


Sizga ham glavniyingiz uchun islomiy va hayotiy achchiq statuslar kerakmi unda sizga bu kanalni shaxsan o'zim tavfsiya qilaman🔐⚜
100.000 mingdan ortiq qablarni oziga
jamlagan kanal🤍🕊
o'zingizga mos statuslarni shu yerdan topasiz🔍


https://t.me/+Ypigel7NtXQyNTkx

Ishoning adashmaysiz 💚☘


Дунё менга инсоф қилмади деган ўй ҳаёлингга келганида ушбу суратга боқ!

Балки инсоф қиларсан...

Сен нолиб яшаётган ҳаётинг кимдирлар учун орзудир!
Шукр қилишни ўрган!

@ulimni_eslang🤍

Показано 20 последних публикаций.