Umid Usmon


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


О’zi-yu fikridur ojizona ,
Alloh quli bo’lgan bir devona ,
Vale taqdim etmoqchi sizlarga,
Ko’rimsiz chizgilarin oshkora...
@umarjonov_u

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Кўкда кезгайлар кавокиб, кечалар кундузгача.
Кўкдаги кавкаб каби, кел кечалар кундузгача.
Кўзларинг кифрикларинг, кокулларингни кўрсатуб,
Кўзларимни куйдуруб, кул кечалар кундузгача.
Кўча-куйда, кеча-кундуз, катта- кичиклар кулсалар,
Кўзларим кулмас, кулолмас, кечалар кундузгача.
Кулбама келғил, кўтарғил, кекни кўнглимдин кулиб,
Келмасанг кўнглим кабобдур, кечалар кундузгача.
Кўп карашмалик кўзунгни кўрсатурдинг, келмадинг,
Кечди кўнгулдин кечиргон, кечалар кундузгача.

P.S. Muallifi andijonlik Abduqahhor domla ekanlar. Obidxon Hamidovning facebook sahifalaridan olindi


Туркиялик олима доктор Ойдин Солиҳ бу масалада қуйидагиларни ёзади.
Аллоҳ таоло Қурони каримда:
وفاكهة مما يتخيرون
ولحم طير مما يشتهون
Ва ҳохлаган меваларини олиб.
Иштахалари тусаган қуш гўштини (еб юрурлар)-деган.
Воқеьа 20-21.

Аллоҳ таоло мева ейишни гўшт (протеин) ейишдан аввал зикр қилди.
Бақара сурасининг 57 чи оятида:
وأنزلنا عليكم المن والسلوى
...Ва сизларга манн ва бедана туширдик.. -деган.
Бу ояти каримада ҳам ширинлик (манн) гўштли маҳсулот бўлган протеиндан аввал келган.
Меваларни таомдан аввал истеьмол қилиш керак. Шунда овқат ҳазми яхши бўлади.
Ширинлик тез ҳазм бўлувчи нарсадир. Агар ширинлик овқатдан кейин ейилса, ҳазми протеиндан тез бўлгани учун ичакка тез етиб боради ва овқатга тиқилиб қолади. Натижада у ичакнинг юқори қисмида туриб қолади. Сўнгра чирий бошлайди ва ўзидан газ чиқаради. Бу эса ичакнинг фаолиятига салбий тасир қилади.

Доктор Ойдин Солиҳ "Ҳақиқий тиббиёт"
------
Айни масалада табобатга оид яна бир китобда (Муаллифи ёдимда эмас) қуйидагилар айтилади:
"Таомдан олдин мева истеьмоли қабзият билан оғриган беморлар учун кони фойдадир. Чунки у ични юмшатади"
--------

Диёрбек Курбонов

@umid_usmon


Ширинликни аввал ейиш тўғрими ёки ғарбликлардек таомдан кейин еган маьқулми?

@umid_usmon


Репост из: Islom.uz
🟢 Араб хаттотлик санъати ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди

Араб давлатларининг таълим-маданияти ва фан бўйича ташкилоти назорати остида 15 та араб давлатлари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик юқори баҳоланди. Натижада араб хаттотлиги расман ЮНЕСКОнинг маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Хаттотлик санъати диний матнлардан ташқари, бутун тарих давомида араб тилининг ривожланишида ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Асрлар давомида араб маданияти, урф-одатлари ва диний қадриятларини етказиш ва тарқатишда хаттотлик санъати катта аҳамият касб этади.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/18202
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


So’nmas sadolar

Shayx Muhammad Siddiq Minshaviy

***
فضيلة المقرئ ، الشيخ محمد الصديق المنشاوي يتلو علينا ما يتأثر من كتاب الله الكريم

@umid_usmon


Репост из: АҲСАНИ ТАҚВИМ
ЮРАГИМДАН СУЯК ЧИҚДИ...

Имом Бухорийнинг ҳаети хақидаги китобда солих амалларни васила қилиб Оллоҳдан мадад сўрашнинг динда лозимлиги хақида бир бўлим бор. Имом Бухорийнинг тилидан, оғир бир вазиятга тушиб қолганимда икки марта солих амалимни васила қилиб дуо қилган эдим, дуоларим тез қабул бўлди , учинчисида ҳаё, қилдим, дейилади.
Баъзан ўқиб қоламан, шу дуони 300 марта ёки 2000 марта ўқисанг дуолар қабул бўлади, деган гапларни. Бу тўғри эмас,менимча, агар дуоларни рақамларга боғлаб қўйсак, у дуони Оллоҳнинг тақдиридан эмас, шунча марта ўқидим, дея, рақамдан кўришимиз мумкин . Оллоҳ Таъало дуоларимизни сўзнинг математикасига қараб эмас, дуо қилаетган қалбнинг нияти, самимияти ва фидокорлигига қараб жавоб беради, деб ўйлайман.
Бу холатни ўзим ҳам бир неча маротаба синаб кўрдим ва дуоларимнинг қабулини кўрдим.
Сизга Нурий Қаба исмли амакининг хаётидаги бир воқеани келтириб ўтмоқчиман.
Нурий амакини илк марта ТРТ каналидаги " Буни умр дейдилар" , деган кўрсатувда кўрган эдим. Нурий Қаба Риза вилоятининг Гунайсув туманида яшайдиган, 70 ёшлар атрофидаги оддийгина печкачи. Ҳикояни Нурий амакини оғзидан тингланг: " Саккиз нафар фарзандим бор, 45 ёшда эканлигимда автохалокатга учрадик, аёлим ногирон бўлиб қолди. Роса мехнаткаш эди, бели синиб белдан пасти ишламай қолди. Буни қабул қила олмай кўп қийналди. Кейин эса кўникди.
25 йилдан бери унга мен қарайман. 5 йилдан бери эса кекса онамга қарайман. Онам 98 ёшда.
Иккиси ҳам ётиб қолган, ҳамма эҳтиёжини ўзим бажараман. Оллоҳ уларни менга омонат қилди, улардан сўраламан, дея кўп ўйлайман ва Оллоҳдан қўрқаман. Бўлмаса менга кўпчилик, ҳали ёшсан, уйлан, дейишди. Аммо мен уларни бир эски бинонинг соғлом ғиштлари, деб биламан. Турмуш ўртоқ дегани бозоргача эмас мозоргача бўлиши керак.
Синовим фақатгина бу эмас. 6 нафар қиздан кейин туғилган , Қуръон қориси бўлган ўғлим вафот этди. Ешгина эди, юрак хуружидан ўлди. Фарзанд доғининг эскиси янгиси бўлмайди, боласи ўлганлар билади, у ҳар доим янги, очиқ турган ярага ўхшайди.
Тўрт йил аввал ўзимнинг ҳам Бошимдан юрак хуружи ўтди. Доктор, юрак қон томирларида 70% тиқилма бор, зудлик билан операция қилишимиз керак, деди. Доктор бей, мен касалхонада икки соат ҳам ёта олмайман, менга муҳтож 98 ёшдаги онам ва 70 ёшдаги аёлим бор, иккиси хам ётиб қолган, дедим.
Уйга келиб ярим кеча турдим, намоз ўқидим, Оллоҳим, менинг юрагимни кўриб турибсан, ундаги тиқилмаларни оч, мен онам ва аёлимга хизмат қилишни хоҳлайман, бундан бошқа мақсадим йўқ. Соғлигимни давом этдир. Сенга итоат ва ибодатда мен ҳам давом этай, деб дуо қилдим ва ухладим. У кеча тушимда нафасим сиқилди ва қаттиқ аксирдим, бурнимдан ичи тешик, кичкина бир суяк отилиб чиқди. Жуда енгил тортдим. Эрталаб аёлимга , менинг Роббим юрагимга шифо берди, дедим. Ишонмади. Докторга бориб аппаратга тушдим, ЮРАГИМДА тиқилмалар йўқ эди, тоза чиқди. Доктор ҳам хайрон."
Ўлим Оллоҳнинг ҳақиқатидир, ўлим бўлмаса исломни том маънода яшай олмас эдик, дейди Нурий амаки.
Гўё ўлимни ҳам гўзаллик ва соғинч билан қабул қилаётгандек кутаётган эди.

Фотима Али ёзди.


قلم گفتا كه من شاه جهانم

So’ylamishdurki qalam:
- Mendur podshohi olam
(forsiydan tarjima)

15ta kam xattot, tarjimon - Umid Usmon

#mashq
#nastaliq_xati

@umid_usmon


Агар ҳоли риёдин холи эрмас,
Ҳақиқат ул кишининг ҳоли эрмас.
Сўфи Оллоёр

@umid_usmon


#Тилдан_сабоқлар

Ўзбекча, ўзбекона ифода дегани кенг тушунча. Товуш бошқачалигидан тортиб, қўшимчалар қўшилиш йўллари, сўзларнинг айтилиши, гаплар қурилишигача ўзига хосликни билдиради.

Ҳатто алоҳида маъно ташимайдиган, нарса ва ҳодисалар шовқинига ўхшаш товушлар билан ясалган "сўзлар" ҳам ўзбекчада ўзига хосдир.

Масалан: ўзбек мушукни "ма-пиш-пиш-пиш" деб ёнига чақирса, ўрис "кис-кис-кис" дейди. Ва ҳоказо...
"Кис-кис-кис" деяпсизми, демак, сиз билиб-билмай ўрислашиб бўлгансиз.

Оғзакию ёзма гапларда эътибор берилмаётган хатолардан бири "Туф!" сўзидир. Шу уч ҳарфли сўзни фб.да тўғри ёзган одамни ҳали кўрмадим.

Билмаганлар билиб қўйсин:
Ўзбек тилида "Туф!" дейилади! Ўрислар уни "Тфу!" шакли билан ифодалайди.
Бизнинг тармоқчи ўзбекларимиз ҳам доим "Тфу!" деб ёзишяпти!

Миллатимиз шу қадар ўрислашди, бошдан-охир ўрисча гапириши ёки икки сўз орасида албатта битта ўрисча сўз аралаштириши нари турсин, ҳатто эт-бети оғриса ҳам, ўрисча инқиллайдиган, ҳайратланса, ўрисча ҳайратланадиган... бўлиб кетди.
Энди, мана, ҳатто тупурса, ўрисча "тфу"лаяпти!

Бунчалик ўзлигимизни йўқотмайлик-э, бунчалик ўрислашмайлик-э, ўртоқлар!
Диққат қилинг: савод ҳам, саводсизлик ҳам майда нарсалардан бошланади.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

@umid_usmon


@inkuzart musavvirlaridan go’zal asar

@umid_usmon






Араб тилининг қудратидан намуналар - ичишнинг турлари:

Ит сув ичганида - ُيلَغ (ялағу),
Қуш сув ичганида - ُيعُب (яъубу),
Туя сув ичганида - ُيكْرَع ёки ُيجْرَع (якроъу, яжроъу),
Инсон сув ичганида - ُيشْرَب (яшробу) дейилади.

Бундан ҳам мукаммал бир тил борми дунёда?

@AbdullohRahim

P.S. Kunning 24 soati 24 nomga ega. Barmoqlar orasidagi masofaning ham o’z nomlari bor.
Arab tilidan-da boy, arab tilidan-da komil til bormi ayting?!

@umid_usmon


Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
ҒАРИБЛАР
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
" Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин!".

Ғариблар деганда даставвал кўз ўнгимизда жамиятдан бир чеккада яшайдиган, инсонлардан ажралган, эски кийимлар кийиб олган, сочлари тартибсиз, мансаби ва қиладиган иши йўқ, бирор жойда ўқимаган кишилар келиши мумкин. Бу сифатлар ўзи билан ўзи овора бўлиб қолган кишиларнинг сифати, ғарибларники эмас.
Ғарибларни жамиятнинг барча бўғимида учратишимиз мумкин. Улар шифокорлар ичида ҳам бор, муҳандислар ичида ҳам бор, темирчилар ичида ҳам бор, дурпдгорлар ичида ҳам бор, ҳайдовчилар ичида ҳам бор, кўча тозалайдиганлар ичида ҳам бор, номини ёзишни билмайдиган талабалар ичида ҳам бор, уй хизматкорлари ичида ҳам бор, муаллимлар ичида ҳам бор, ҳамширалар ичида ҳам бор...

Уларнинг биз каби оиласи, иши, орзулари, истаклари, оғриқлари, табассуми ва кулгуси бор. Улар биз яшаётган жамиятда яшашади. Уларнинг ғариблиги қалбида бўлади. Уларнинг қалбидан ислом ва мусулмонлар аҳволини ўйлаб қон томади. Уларнинг тунги барларда бирга аралашиб ўйин-кулги қилаётган фарзандларимизни кўриб, қўлларидан ҳеч бир иш келмаслигини ўйлаб қалблари оғрийди. Улар маҳаллаларда ароқ сотилаётганини кўриб, уни қайтаришга тоқатлари етмасдан алам чекишади. Улар ҳижобсиз, очиқ юрган хотин-қизларимизни кўришса, масжиддан, намоздан нафратланадиган ёшларни кўришса маҳзун бўлишади. Улар жамиятдаги порахўрликни кўриб, уни тузата олмай эзилишади. Миллатнинг бойлиги талон-тарож бўлаётганини кўриб улар адойи тамом бўлади. Улар Роббилари билан ёлғиз қолишса ғарибликларидан Унга шикоят қилишади. Оҳларини Унга изҳор қилишади. Улар бунақанги ишлардан рози эмасликларини Роббиларига айтишади.

Ғариблар оддий ва содда инсонлар эмас. Мўъминларнинг жамиятдаги муаммолардан қалблари оғрийди.
Ислом ғариблик билан бошланди. Ўша даврдаги ғариблар қанақа эди. Мана шу саволга жавоб топишимиз бугунги ғарибларни ҳам бизга аниқлаб беради.
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу жуда катта савдогар эдилар. Олди-сотди қилар эдилар. Мусулмонлардан жуда кўп қул озод қилар эдилар. Жамиятда обрўлари баланд эди. Ҳамма у зотни танир эди. У зотнинг ғарибликлари қалбларида эди. Қавмларининг залолати ва куфрини кўриб эзилар эдилар.
Миқдод ибн Асвад розиёллоҳу анҳу жуда кучли жангчи, баҳодир чавандоз эди. Ҳеч нарсадан қўрқмас эди. У ҳаётини қаҳрамонлардек ўтказди. Аммо унинг ғариблиги қалбида эди. Қавмининг бут ва санамларга ибодат қилаётганини кўриб қалби пора бўлар эди.
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу "Дорун Надва"да Бани Адийнинг вакили эдилар. Сўзамол, кучли танага эга эдилар. Бутун Қурайш у зотни танир эди. Кўпчилик у кишидан ҳайиқар эди. Аммо у зотнинг ҳам ғарибликлари қалбларида эди.
Мусъаб ибн Умайр розиёллоҳу анҳу Макканинг энг гўзал йигитларидан эди. Энг яхши кийимларни кияр эди. Қизлар Мусъабни кўчада кўриб қолса дугонасига уни кўрганини айтиб узоқ вақт мақтаниб юрар эди. Аммо Мусъабнинг ғурбати қалбида эди. Қавмининг, оиласининг дўзахга киришини ўйлаб қалби қон йиғлар эди.
Ҳамза розиёллоҳу анҳу кучли, қўрқмас бўлсаларда ғариб эдилар. Қурайш у зотни "шерлар овсиси" дер эди. Ҳамза розиёллоҳу анҳу Абу Жаҳлнинг юзига бир мушт уриб:"Қани қўлингдан келса қайтарчи!", деганларида Абу Жаҳл уришга журъат қила олмаган эди.

Ғариблик қалбда бўлади. Инсонлардан ажралиб олиш, бекорчилик ва дангасалик ғариблик эмас. Бу хорлик ва мағлубиятдир. Бунда ғарибликдан асар ҳам йўқ!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Репост из: Tafakkur tomchilari
Yaponiya.

(Toza qor)


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
9018. Хотиржамлик ва бахтиёрлик
Қалб хотиржамлиги унинг бахтиёрлигидан кўра улуғроқдир. Чунки бахтиёрлик вақтинчадир, хотиржамлик эса баъзан мусибатлар билан бирга кечсада, доимийдир. Унинг энг улуғ сабабларидан бири Аллоҳнинг зикридир. “Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?” (Раъд сураси, 28-оят).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Dillara Qur’ondur nafas
Qolg’oni bekor-u abas
Ey rafiq, andin sen qalbing
Uzmagil, bo’l hamnafas

Umid Usmon

***
Ustoz Hasanxon qori Yahyo Abdulmajid. Baqara surasi 185-186-oyatlar.
Manba: Facebook

@umid_usmon


Репост из: Abdulloh Rahim
Биласизми мусулмоннинг уйида бўлиши ШАРТ бўлган китоб қайси?

Имом Нававий розияллоҳу анҳунинг «Ал-Азкор» (зикр ва дуолар) китоби ҳар бир мусулмоннинг уйида бўлиши керак бўлган китоблардан биридир. Ҳеч ким, ҳеч қайси касб эгаси бу китобдан беҳожат эмас.

Бу китобни устоз Anvar Ahmad ҳафизаҳуллоҳ ўзбек тилига таржима қилганлар. Китобда кундалик зикрлар, тасбеҳлар, дуолар ва вирдлар (вазифалар) жой олган. Пайғамбаримиз алайҳиссолату васаллам шахсан ўзлари доим қилиб юрган ва саҳоби киром розияллоҳу анҳумга тавсия қилган дуолар, зикрлар мавжуд.

Қадимгиларнинг бу мухаллад китоб ҳақида ажойиб иборалари бор:
بيع الدار وأشتري الأذكار.
«Ховлини сот ва «Азкор» ол».

Чунки бу китоб мусулмоннинг кунлик зоди роҳиласи ҳисобланади. Савоб манбаи ҳисобланади. Шайх ҳазратлари айтганларидек, «Савоб қилишнинг энг осон йўли зикрдир». Зикр билан ғофил бўлиш, зикрсиз ғофил бўлишдан яхши.

Одатда китоб тавсиясида жуда эҳтиёткорман. Лекин ҳар бир мусулмоннинг уйида бўлиши керак бўлган китобни, қолаверса, бундай беқиёс шуҳратга эга китобни тавсия қилиш шараф.

Иншаа Аллоҳ, бу китобни доим ўқиб юрсангиз, Аллоҳ таоло хонадонингизга, ишингизга ва солиҳ амалларингизга файзу барака беради.

@AbdullohRahim


Nasta’liq xatida birinchi urinish. Forsiy she’r
#ijodni_qo’msab


Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
КУРАШ
Менга ишонинг, жанглар ичида энг оғири қалб поклигини муҳофаза қилиб киришилган жангдир.
Бу ҳаёт қалбларни ўлдирмоқчи бўлади. Қанчалар зиён қилсангизда, қалбингизни йўқотманг. Қалбини йўқотганлар гарчи дунёни эгаси бўлишсада, мағлубдирлар.
Мўъмин киши бу дунёда худди жангдаги жангчига ўхшайди. Ўрнини ўзгартирсада томонини, фронтини ўзгартирмайди.
Баъзи жанглар жуда қаттиқ бўлади. Унга ҳар қандай аскар ҳам туриб бера олмайди. Модомики, ният жангда ғолиб бўлиш экан, баъзида ортга чекинишнинг зарари йўқ.
Агар бир ибодатда фаол бўлиб, сўнгра сустлашиб қолсангиз, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз нафсингизга бошқа майдонни кўрсатинг.
Агар Аллоҳга олиб борадиган йўллардан бирининг эшиги сиз учун ёпилса қўлингизни иягингизга тираб ҳайрон бўлиб қолманг. Дарров бошқа эшикни очиб ундан киринг.
Кечаси қоим бўла олмасангиз кундузи садақаларни кўпроқ беринг. Нафл рўзаларни тута олмаётган бўлсангиз нафсингизни қуръон ёдлашга мажбур қилинг.
Бу нафсни ҳақ ила машғул қилмасангиз у сизни ботил билан машғул қилади. Қўшинга етиб олиш учун оғир жароҳатининг аламларига сабр қилаётган аскар каби бўлинг. Жароҳатга таслим бўлманг. Акс ҳолда ҳалокатингиз шундадир.
Баъзан банда қилган гуноҳлари сабаб тоатдан тўсилиб қолиши ҳам мумкин. Аммо буни шайтоннинг қўлидаги қамчи қилиб қўйманг. Акс ҳолда шайтон қачон тоатга юз бурсангиз ушбу қамчи билан савалайди.
Битта жангда мағлуб бўлиш барча жангда мағлуб бўлади дегани эмас. Осмондан битта патнинг тушиши қуш қулаб тушди дегани эмас. Дарахтнинг бир шохи синса бу дарахт қуриди дегани эмас.
Киши нафсига қарши матонатли бўлиши лозим.
Ўрнингизни тарк этманг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Показано 20 последних публикаций.

56

подписчиков
Статистика канала