Саломат бўлайлик!


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Саломатлигимиз - энг катта бойлигимиз!

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#билибқўйинг
Бедана гўшти сурункали чарчоқ ва бошқа неврозлардан халос бўлишга ёрдам бериб, одамни вазминроқ ва хотиржамроқ қилади.


#табиат_неъматлари
Сўнгги тадқиқотлар натижаларига кўра, черникани тез-тез истеъмол қилиш Альцгеймер касаллигидан сақланишга ёрдам беради.


#билибқўйинг
Ижобий фикрлаш ижобий ҳиссиётларни уйғотади, улар эса ўз навбатида яхши гормонлар ажралишига туртки беради ва фикрлаш жараёнларини яхшилайди, салбий фикрлаш эса аксинча таъсир кўрсатади – фикрлаш жараёнларини “тўхтатади”, фикрлаш кенглигини чеклайди.


#билибқўйинг
Банан енгил ҳазм бўлади ва ошқозон-ичак трактига салбий таъсир қилмайди.


#билибқўйинг
Гуручни (ҳар қандай ёрма учун) сақлашга энг яхши жой қоронғи, қуруқ токчадир.


#билибқўйинг
Пакреатит касаллигининг энг кўп учрайдиган сабаби ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликларидир.


#билибқўйинг
Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.


#билибқўйинг
Аҳолининг 90%и болалигидаёқ сувчечак билан касалланишга улгуради. Бола 3-12 ёшида унга қарши иммунитет ҳосил қилмаса, катта ёшда ҳам юқтириш хавфи мавжуд.


#табиат_неъматлари
Седана қовуқдаги тошларга қарши

Абу Али ибн Сино бош оғриғи, юз нервининг фалажига кўксув касаллиги, яъни глаукома ва катарактага даво қилиш учун седанадан фойдаланган, уни асал билан аралаштириб, қовуқ ва буйраклардаги сийдик тошларига қарши ишлатган. Унинг маълумотларига қараганда, седана сўгал ва ҳолларни, пес доғларини йўқотишга ёрдам беради, седана уруғларини қовуриб истеъмол қилинса, бавосилга даво бўлади.
Қадимги ҳинд табобатида седана уруғлари одамни умуман қувватга киргизадиган, сийдик ҳайдайдиган, аёллар сутини кўпайтирадиган восита тариқасида, Тибет табобатида эса меъда ва жигар касалликларига даво сифатида ишлатилган.


#ҳикмат
Семизлик томирларни қисиб, руҳнинг сўнишига олиб келади.
(с) Абу Али ибн Сино


#билибқўйинг
Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.


#табиат_неъматлари
Исмалоқнинг зарари тўғрисида биласизми?

Баҳор бошланиши билан витаминларга бой янги кўкатларни истеъмол қилишга эҳтиёж ошади. Айни шу паллада мамлакатимизда истеъмол қилинадиган кўкатлар рўйхатини эса шубҳасиз, исмалоқ бошлаб беради. Ушбу витаминларга бой кўкатнинг зарарли томонлари тўғрисида эшитганмисиз? Қуйида исмалоқни кимларга бериб бўлмаслиги ҳақида билиб оласиз.
Исмалоқни болаларга кўп бермаган маъқул. Чунки исмалоқ таркибида шовул кислота кўп бўлиб, буйрак, жигар, ўн икки бармоқ ичак ва ўт пуфаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур аъзолари касалланган беморлар исмалоқни истеъмол қилишдан тийилиши лозим.
Исмалоқнинг қари баргларида, айниқса, шовул кислотаси кўп, шунинг учун янги баргларини ишлатиш керак. Қолаверса, уни кўп сақлаб бўлмайди, акс ҳолда таркибида организм учун зарарли тузлар кўпайиб кетади.


#билибқўйинг
Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни кетказади.


#билибқўйинг
Уйқудан олдин қуйидагиларни ейиш мумкин: олма, бир чой қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқ сут.


#ҳикмат
Табиб нозик табиатли, доно қалбли, ҳозиқ бўлиши керак.
(с) Арузий Самарқандий


#табиат_неъматлари
Саримсоқ қайнатмаси гижжа туширади
Саримсоқ бўтқаси қичима, эшакеми, соч тўкилишида ташқи даводир. Шарбати тузалиши қийин бўлган яраларнинг тез битишига ёрдам беради.
Илмий тиббиётда саримсоқ антибиотик, антисептик, фитонцидлик ва ҳашаротлар кушандаси сифатида ишлатилади. Саримсоқ иштаҳани очибгина қолмай, овқатнинг яхши хазм бўлишига ёрдам беради. У қон томирларини кенгайтириб, аъзоларни юқумли касалликлардан ҳимоялайди. Қорин тифи, ичбуруғ, вабо каби касалликларни тарқатувчи микробларни ўлдиради.
Саримсоқ настойкаси гипертония, атеросклероз касалликларини даволашда тавсия қилинади. Буйрак ва қовуқда тош бўлганда, бод ва ниқризни даволашда ҳам қўлланади.


#билибқўйинг
Альцгеймер хасталиги — кексаликка оид ақли заифлик ёки деменция ривожланишининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири. Маълумотларга кўра, дунё бўйича 26 миллионн кишига «деменция» ташхиси қўйилган.


#билибқўйинг
Ташқарида сайр қилувчи уй ҳайвонлари ўзи билан бирга уйга жуда кўп миқдорда паразитларни олиб келиши табиий. Шунинг учун болалар билан уй ҳайвонларининг алоқасида доимо касалликни юқтириш хавфи бўлади. Устига-устак, ит ва мушуклар деярли барча турдаги гельминтларнинг ташувчиси ҳисобланади.


#ҳикмат
Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади, зеро харакатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади.
(с) Абу Али ибн Сино


#билибқўйинг
Кефир бежиз соғлик ва узоқ умр ичимлиги саналмайди, у чанқоқни қондиришга, очлик ҳиссини бўғишга қодир. Унинг таркибида А, С, В1, В2, РР, В витаминлари, калий, натрий, кальций, магний, фосфор, темир сингари микроэлементлар, сут қандларининг 4 хили, органик кислоталар ва ферментлар, эркин аминокислоталар, антибактериал моддалар мавжуд.

Показано 20 последних публикаций.

15

подписчиков
Статистика канала