Бир куни тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради:
–“Дарё сувининг чуқурлиги қанча экан?”
Туя жавоб берди:
–“Тиззагача экан”.
Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади. Чунки, сув уни бутунлай кўмиб қўйган эди. Кўп машаққат чекиб бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта харсанг тошга чиқиб олди. Бироз хансираши босилгач, туяга қарата ғазаб билан:
–“Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!” дея бақирди.
Туя бунга жавобан:
–“Тўғри, шундай дедим. Тиззамгача етади-да” – деди.
*Туя билан тулкининг бўйи орасида фарқ бор, албатта. Сиз ҳам ҳаётингиздаги бирор иш юзасидан бировдан маслаҳат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган доирадагина маслаҳат беради. Ва кўпинча айтаётган маслаҳатлари ўзигагина мос ва муносиб бўлади, сизга эса тўғри келмаслиги мумкин.
Шунинг учун бошқанинг ўзига хос бўлган тажрибасини ўз муаммойингиз учун асосий ечим ёки қатъий хукм қилиб олманг! Чунки, у ечим сизни тулкига ўхшаб ғарқ қилиши мумкин.*
*БИЗГА ҚЎШИЛИНГ*
👉 @VAQTQ