Боғча мудиралиги учун кураш ҳақида
Киночилар бир нарсага яхши эътибор қилишмайди, бизда масалан боғча мудиралиги учун бўлиб ўтган реал воқеалар асосида “Игры престолов“ сериалидан кам бўлмаган интрига ва динамикали сериал олиш мумкин. Мен масалан томоша қилган бўлардим.
Куни кеча Андижонда бир боғча мудираси ўзини осди деган
хабарлар чиқди. Шу кейсни ҳам тагидаги
илк манбасига эътибор берсангиз ўша ўзини осган опани ўрнига бошқа битта опани мудира қилишмоқчи бўлган экан.
Олдин боғча мудираси бўлиш учун ҳаттоки боғчадаги
болаларни заҳарлаб, бунинг ортидан эски мудирани жавобгар бўлиб ҳайдалиши ва ўрнига ўша заҳарловчилар келмоқчи бўлганини ҳам кўргандик.
Шунда ҳақли савол туғилади: Нима учун бу лавозимга бўлган иштиёқ жуда катта ва ҳатто бу йўлда одамлар ҳеч нарсадан тап тортмайди?
Бир боғчадаги хўжалик мудираси атиги бир йилни ичида битта боғчадан 180,4 миллион сўмлик гўшт, сут маҳсулотларини “ичкари“
қилиб юборгани ҳақида ўқиганмисиз? Юқоридаги саволга жавоб шу.
Ха айтганча, мен ожиз банда адашаётган бўлишим ҳам мумкин, бу ерда шунчаки оладиган 1.5 миллион ойлик учун курашилаётган бўлиши ҳам мумкин...
Каналга уланиш 👉
@nurbekalimov