Ҳурматли ўқитувчи ва мураббийларимиз !
“Халқ таълими” илмий-методик журнали тахририяти томонидан педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларимизни фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш, ўқитувчи ва мураббийлик фаолияти нуфузини янада оширишни таъминлаш, таълим тизимига ўқитишнинг инновацион технологияларини жорий этишни кенг оммалаштириш, ўқитишнинг самарали методларини излаб топиш, мавжудларини такомиллаштириш, педагогларнинг касбий ўсишини, янги компетенцияларни ўзлаштиришларини рағбатлантириш ва уларнинг маҳоратини ошириш, шунингдек, таълим муассасаларида яратилаётган шароитлардан мақсадли фойдаланиш, таълим сифатини ошириш имконини берувчи замонавий иш тажрибалар, ўқитишнинг илғор ёндашувларини татбиқ этиш мақсадида жорий йил аввалида эълон қилинган қуйидаги номинациялар бўйича танлов натижалари эълон қилиш арафасидамиз !!! Ҳар бир номинация бўйича учтадан ўрин.
1. “Энг яхши илмий-методик мақола”.
2. “Энг долзарб илмий-методик мақола”.
3. “Энг фаол Устоз-Мураббий”.
4. “Энг фаол педагог – тадқиқотчи”.
5. “Истиқболли педагогик тадқиқот”.
6. “Энг фаол журналхон”.
7. “Энг фаол ҳамкор”.
Ўз ишига масъулиятли, вазиятга креатив ёндашадиган ўқитувчи ва мураббийларни ижодкорлик қобилиятларини, касбий ўсишлари ва маҳоратларини оширишни рағбатлантириш долзарб ва муҳимдир. Бугунги кунда тизимимиз замонавий компетенцияларга эга ва ижодкор мутахассисларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож. Танловнинг ўтказилиши замонавий таълимнинг янги тамойиллари ва ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ва педагогик фаолиятнинг истиқболли йўналишларини белгилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Зеро, бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёти, авваламбор, илм-фан ва таълимга асосланади. Журналимизнинг асосий мақсадларидан бири тизимимиздаги педагогларни илм-фанга жалб этиш, уларнинг янги илмий билимларга бўлган эътибори ва қизиқишларини уйғотишдир. Мақола ёзиш эса зиё улашишдир.
Халқимиз фарзандларига таълим-тарбия беришдек эзгу йўлда меҳнат қилишдан асло чарчаманг. Эзгу фаолиятингизга муваффақиятлар тилаймиз.
ТАХРИРИЯТ