САЛОМАТЛИК АКЦИЯСИ
Маълумки, шу кунларда соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилмоқда. Акцияда Хоразмлик тиббиёт ходимлари ҳам фаол иштирок қилмоқда.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали шифокорлари туманларга чиқиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар, даво муолажалари тавсия қилиш билан бирга зарур ҳолларда жаррохлик амалиётлари ҳам ўтказилмоқда.
Куни кеча марказ Хоразм филиали бош шифокори Тоҳиржон Полвонов бошчилигида мутахассислар Гурлан туманига ташриф буюрдилар. Тиббий текширувлар давомида 80 ёшли Шукуржон момо Сапарбаевани оғир дард бевозта қилаётганлиги аниқланди. Диагностик таҳлиллардан сўнг Т.Полвонов бошчилигида филиал етук мутахассислари маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда онахонда амалиёт ўтказишди. Бугунги кунда онахон ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Акция доирасида вилоятининг бошқа туманларига ҳам ташриф буюриш режалаштирилган.
🔹Батафсил