#kuchli_praktikalardan
Ҳаётингизни яхшилашни хохласангиз👇
1-қоида:
Айни шу кундан бошлаб, бир ой давомида «Ўзимдан мамнунман» деган иборани такрорлайверинг. Ҳар куни 100 мартагача қайтаришингиз мумкин. Онг остига маҳкам ўрнашган ахборот, натижасини беради.
2-қоида:
«Хўш, нега ўзимдан мамнун бўлишим керак. Ахир, ортиқча вазнимни йўқотолмаяпману» дейсизми? Демак, фикрларингиз ўзгариб бораяпти. Бу яхши натижа! Энди «Ҳаётимдан мамнунман. Ўзимга боримча ёқаман» деган иборани қўшинг ва уни ҳам ҳар куни такрорланг.
3-қоида:
Бошқаларнинг гап-сўзларию танқидларига парво қилманг. Сизни ҳеч ким ўзингизчалик билмайди. Кўпинча камчилигимиз деб ўйлаганларимиз, аслида, ўзимизга хос жиҳатимиз бўлиб чиқади. Шундай экан атрофдагиларнинг эътиборини ўз фойдангизга ишлатинг.
@yigitaliyev_onatili