Қўшни, аввалгидек постларни ёзмаяпсиз, илгаригидек шижоатингиз йўқ дейишди.
Шижоатим боооор. Лекин...
Қайси бирини ёзай?
Мактабда 11 йил ўқиган фарзандингизнинг билими яхши эмаслиги, оддий физик формулаларни ёки кимёдан "хаш икки о" нима эканлигини билмаслигини ёзайми, ёки Навоийдан, Бобурдан бирон бир ғазал айта олмаслигиними?
Ёки 11 йил инглиз тилини ўқиб 10 гача инглизча санашни билмаслигини айтайми?
11 синф битириш имтиҳонида математикадан мисолларни математика ўқитувчимизнинг ўзи ҳам ишлай олмасдан, интернетдан шпаргалка тортиб олганини айтайми?
Имтиҳонга 3 кун қолганда Россияга ишлагани кетиб юборган йигитчанинг орзу ва армонларини айтайми?
Ўз жигарбандини арзимаган пулга сотаётган "она"ни, хотинига зарда билан норасидаларини ўлдирган қотил "ота"ни айтайми? Танасини сотаётган, наркоманга айланаётган қиз, жувонларни айтайми?
Ёки байрамлар арафасида йўлкирани 3 баробар ошириб олган номард таксичиларни айтайми? Табиатнинг соя салқин жойларини эгаллаб, энасининг уйидек хўжайинлик қилаётган, энг зарур хожатхонани пуллик қилиб қўйган "тадбиркор"ни айтайми? Фейсбукни фақат еган овқати-ю, янги кийган кийими билан мақтаниш майдонига айлантириб олган риёкорларни айтайми? Ёки тарихни "т" ҳарфини билмай туриб тарихий хулосалар бераётган файласуфларни айтайми?
К.тини ювишни билмайдиган каснинг диндан ваъз ўқишини айтайми?
Фейсбукка янги кирган вақтларимда бир ёш йигитча шундай деган эди: "Домла, фейсбук бу бекорчиликда вақт ўтказадиган жой. Асло жиддий қараманг. Жуда хаяжонлансак ёзганларингизга лайк босишимиз мумкин. Бошқа нарса кутманг. Керак бўлса бугун сизни мақтаб, эртага бошингиздан мағзава ағдарамиз. Ва энг ачинарлиси сизни ёмонлайдиганларнинг олдинги сафида "ўқитувчи" лар туришини эсдан чиқарманг!"
Э воҳ. Ўша пайт сени айрим нарсаларни тушунмаган, ёш боласан, кўп нарсаларни, айниқса ҳаётни англамайсан деб камситган эдим.
Энди билсам 100 фоиз ҳақ экансан укам.
P.S. Мени айблаётган, ўқитувчини устидан кулмаслик керак, ўқитувчилик муқаддас касб деб нолиётганлар. Мен хеч кимни, хоссатан ўқитувчини устидан кулмаганман. Мен учун Устоз табаррук ном.
Фақат ўқитувчиликка нолойиқ, ҳаёт мазмуни фақат ейиш - ичиш ва нолишдан иборат тўнкалар кўпайиб бораётганидан афсусдаман. Сиз ўзингизни асло Устоз деб атаманг. Дипломингизда "педагог" деб ёзилган бўлиши сизга Устозлик мақомини бермайди.
Қишлоқлик ўқитувчи
Обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan