Фильтр публикаций


Репост из: Zafarbek Solijonov
Ўтган йиллардаги кўрганларим доно бўлишим учун етарли бўлмаслиги аниқ. Бироқ ҳокимият ҳақида хулосаларим кенгайишига хизмат қиляпти. Барча хулосаларимни қайта-қайта кўришга чорлаяпти. Англаганларимдан бири шу бўлдики, ҳокимият ҳиссиётсиз бўларкан. Ундан эзгулик, адолат, инсоф кабиларни кутмаслик керак. Бори шукан.

Унга кимлигингизнинг умуман фарқи йўқ. У ўзини сақлаш йўлида ҳар қандай ишдан қайтмайди. Сизнинг тизимни мустаҳкамлашга ёки унинг давомийлигини таъминлаб турадиган солиқ тўловчиларига қилган ишларингизга ҳам қарамайди. Кимлигингиз, авлодингиз ким, даражангиз қанақа, нималарга эришдингиз — умуман қизиқмас. Бир кунда унутади.Бир кунда тортволади. Бир кунда тақдирингиз ўзгариб кетади. Унинг мустаҳкамлигига озгина хавф солиб кўринг, бирдан ҳимоя механизмлари ишга тушади. Сизни чавақлашга тайёр туради.

Тизим шунақа ишлайди. Ўзи тўғри деб билган йўлдан қайтмайди. Ўзгаргандек кўриниши мумкин, бироқ фундамент ўша-ўша — ҳокимият ширин деган тамойил устига қурилган бўлади барчаси. Байрам, тўйингиз ёки фарзандингизнинг туғилган кунида сизни ичкарига тиқиб, "с праздникооооом" деб яқинлари билан қадаҳ уриштириб ўтиришлари мумкин унинг ҳимоячилари, эгалари. Лаззатидан шингил татиган Худо берган талант эгаси бўлган ёзувчилар ҳам ундан кетолмай қолаётгани ҳам гапимнинг исботидир. Сиёсатдаги "Қуёш барчага баробар" эмаскан, аслида...

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Зулфия мукофоти совриндори, хонанда Ширин Абдуллаевa вафот этгани муносабати билан отаси, B.A.Holding асосчиси, тадбиркор Баҳодир ака ва унинг оила аъзоларига таъзия изҳор қиламиз, сабр тилаймиз...

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойликлар айнан рамзий маънога эга Миллий боғимизда митинг қилган. Боғ қўриқчилари ИИБ, Миллий гвардия ва ҳокимлик ҳолатдан бехабармиш. Журналист, блогерлар ва халқига кучини кўрсатадиган ҳукуматимиз уларни ҳам жазолай оладими?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Президент ёшлар тадбиркорлиги учун 400 миллион доллар ажратилишини маълум қилди

Бу бизнес бошламоқчи бўлган ёшлар учун катта йўллар очади, иш қидираётганлар учун эса янги тизим жорий қилинмоқда.

Биринчи янгилик – Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилиниб, 100 миллион доллар ажратилиши.

Эндиликда 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит одиш мумкин, стартап лойиҳаларга эса 2 миллиард сўмгача инвестиция берилади.

Бу ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар учун реал имконият.

Иккинчи янгилик – Алоқабанк расман ёшлар банкига айлантириляпти! Бу банк орқали ўзини ўзи банд қилган ёшлар 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз олиши мумкин.

Энди 20 нафар ёшни иш билан таъминлаган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Бундан ташқари, Алоқабанкка ушбу лойиҳа учун 200 миллион доллар ажратиларкан.

Учинчи катта ўзгариш: Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс ажратилиб, ушбу банк битирувчи ёшларни иш билан таъминлашга масъул этиб белгиланди.

Яъни, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни иш билан таъминлаш бўйича умумий 400 миллион долларлик катта лойиҳа ишга тушириляпти.

Бу жараёнда хотин-қизлар ҳам четда қолмайди.

Кредитлар ҳажмининг камида 30% хотин-қизлар тадбиркорлигига йўналтирилар экан.

Ростдан ҳам, бундай ташаббуслар ёшларга иш бошлаш ва ўз соҳаси бўйича иш топиш учун кучли туртки беради. Кўпчиликда ғоя бор, лекин маблағ йўқ эди. Энди эса шартлар бор, йўналиш бор – ҳаракат қилиш қолди!

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
“Бобурнома” итальян тилида. Яна Ўзбекистон Президенти сўзбошиси билан

Буюк ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилди.

Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Флоренция шаҳридаги тарихий “Палаццо Строцци”  қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, “Бобурнома” асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини,  “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб,  “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Банклар тугатилиши борасидаги янги тартиб нима беради?

Бугунги ялпи мажлисда “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қизиғи, муҳокамада “ЎзЛиДеП” фракцияси аъзоси Екатерина Смесова ўзбек тилида савол бериб, банкларни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш нима учун 1 босқичдан 2 босқичга ўзгартираётганини сўради.

Қонун ижодкорлари таъкидлашича, асосий мақсад – омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Илгари банк тугатилиши бир босқичли жараён бўлган ва омонатларни қайтариш устидан назорат мавжуд эмасди. Янги тартибга кўра эса, банк аввал омонатчилар билан ҳисоб-китобни жой-жойига қўйиши, шундан кейин тугатиш учун якуний рухсат олиши мумкин бўлади.

Бу ўзгариш банк тизимида шаффофликни оширади ва омонатчиларнинг маблағлари хавфсизлигини кафолатлайди деган умиддаман. Бундан ташқари, депутатларнинг муҳокамаларда давлат тилида иштирок этиши ҳам қонунчиларни аҳолига янада яқинлаштиради деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Зоминдан яхши одамлар жуда кўп чиққан. Халқиям мард, танти одамлар. Одамлар учун жонкуяр. Машнақа жигар бор, жамоат фаоли. Худоберди Зоминий. Телеграм юритяпти. Уланиб олинглар. Кўпроқ шахсий фикрларини улашмоқчи.

👉 @Zominiy_uz


Репост из: Zafarbek Solijonov
МИБда доим қизиқ ишлар. Янгиер шаҳрида бўлган ҳолатакан. Куёв бола алиментдан яхшигина қарздор бўлган. Аёл алиментни тўлатиш учун МИБчиларни ишга солган. МИБ қарздорнинг уйига борганда бошқа аёлга уйланиш тараддудида, тўй тайёргарлиги билан банд бўлган. МИБчилар 15 суткани қарздорга мулойимгина эслатишгач, куёв бола 28.3 миллион алимент қарзини тўлаган. МИБ премияда, аёл хурсанд, куёв бола чиқим устига чиқимда, дунёдан норози😁

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш механизми кенгайяпти

Президентнинг янги фармонига кўра, 2025 йил 1 апрелдан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришнинг янги механизмлари жорий этилади. Энди камбағал оилалар нафақат моддий ёрдам, балки турли йўналишларда қўшимча имкониятларга эга бўлади.

✔️ Камбағал оилалар уй-жой ва соғлиқни сақлаш бўйича қўшимча ёрдам олади.
Уларнинг оилаларига зарур инфратузилма яратиш, уй-жой шароитларини яхшилаш ва тиббий хизматлардан фойдаланиш учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармасидан маблағ ажратилади.

✔️ Хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллиги учун грантлар берилади.
Камбағал оилалардаги камида 3 нафар хотин-қиз ёки ёшларга иш ўринлари яратадиган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларидан 60 БҲМгача грантлар берилади.

✔️ Ногиронлиги бўлган ёшлар учун спорт тўгаракларига бориш осонлашади.
Уларнинг параспорт тўгаракларига қатнаши учун йўл ҳақи харажатлари ҳар ойда 1 БҲМ миқдорида қоплаб берилади.

✔️ Спорт ва санъат тўгаракларига қатнаётган ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратилади.
Агар ёшлар 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ёки санъат тўгарагига қатнашса, улар учун 10 БҲМгача қийматдаги махсус спорт кийими, инвентари, мусиқа ва чолғу асбоблари харид қилиб берилади.

✔️ Офатлардан зарар кўрган оилалар учун молиявий ёрдам ажратилади.
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген офатлар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 150 БҲМгача маблағ ажратилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Шу йил 1 февралдан Ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам (тегишли сертификатга эга) 50 фоизгача устама тўланадиган бўлди. Зўр янгилик. Юқоридагилар жамоатчиликни эшитмоқда.

Президент фармони қабул қилингани тўғрисида вазир Ҳилола Умарова хабар берди. Аввалроқ бу хусусида гапириб, уларгаям устама фоизини кўтариш кераклигини урғулагандик. Петиция ҳам жойлагандик.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ис гази ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Турли ёқилғилардан фойдаланиш натижасида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси портлаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар кўп кузатилмоқда.

Шу боис, ЎзЛиДеП инсон қадри учун тамойили асосида республика бўйлаб турли акциялар ташкил қилаяпти.

Акция доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилди.

Ушбу акцияда 1939 нафар депутатлар, 979 нафар тадбиркорлар, 4 мингга яқин тегишли давлат органи вакиллари иштирок этган.

Бу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.

Шу каби акциялар сони кўпаяверсин!

👉@Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Давлат раҳбари куни кеча Маданият вазирлиги тизимидаги яна 120 та маданият ва санъат маркази бўш турганини ҳисобга олиб, маданият вазирига марказларни илғор хорижий тажриба асосида хусусий секторга беришни ташкиллаштириш вазифасини топширган эди.

Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева бу топшириқ иккала ташкилотнинг ҳам сафарбарлигини оширишига хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, яна бир депутат Муҳаммаджон Валиев хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажми ортаётганини ва янги иш ўринлари яратилаётганини қайд этди.

Хусусий сектор томонидан бажарилиши мумкин бўлган хизматлар учун давлат буджетидан маблағ ажратиш нотўғри экани таъкидланган. Хусусий секторнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали нафақат давлат харажатлари камайиши, балки хизматлар сифати ошиши мумкин.

Депутат Зуҳра Миргазиева хизмат кўрсатиш соҳасини хусусий сектор билан ҳамкорликда ривожлантириш бугунги кун талаби эканини ва бу орқали самарали натижаларга эришиш мумкинлигини айтиб ўтди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
8 йиллик танаффусдан сўнг қишки Осиё ўйинлари бошланди

Хитойнинг Харбин шаҳрида  Осиёнинг энг йирик қишки спорт форуми - IX қишки Осиё ўйинлари очилди. Форум сўнгги бор 8 йиллик аввал ўтказилганди. Ўзбекистондан 6 та спорт тури бўйича 24 нафар спортчи медаллар учун курашади. Бу қишки спорт тарихидаги энг йирик делегациямиз ҳисобланади.

Спорт — бу фақат ғалаба ёки мағлубият эмас, балки ҳар бир кураш ва ҳаракатдаги таваккаллик, меҳнатдир. Биз, ўзбек халқи, терма жамоамизнинг юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини катта қувонч ва фахр билан кузатамиз.

Олға, Ўзбекистон!

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Ёшларни муҳим лавозимларда синов тариқасида бўлсаям ишлатишни ёқлаганман доим. Улар ўша лавозим, масъулиятини эртароқ ҳис қилишни бошлайди. Кўзам ўрганади. Айниқса қонун чиқаришга масъул жой бўлса, янаям яхши. Масалан Ёшлар парламентини шунақа жой деб биламан. Ҳар парламент таркиби алмашган йилда, уларниям таркиби ўзгаради.

Юрист, ТДЮУ ўқитувчиси Лайло Аслонова Ёшлар парламентига раис бўлиб сайланди. Иброҳимжон Жўрабоев ва Азизбек Очилбоев унга ўринбосар бўлди. Сенат раиси ушбу йиғинда яхши таклиф берди. Энди қонунларни кўриб чиқишда ёшлар манфаати ҳисобга олинганини ўрганиш мақсадида жойлардаги назорат-таҳлил тадбирларига Ёшлар парламенти аъзоларини жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш режалаштирилaди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Минимал истеъмол харажатлари – бу сизга таъсир қиладими?

📊 МИХ нима?

Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) — бу инсоннинг асосий эҳтиёжларини, масалан, озиқ-овқат, маиший, транспорт каби хизматларини қоплаш учун керак бўлган минимал пул миқдори. МИХни билиш, одамларга минимал даражада ҳаёт кечириш учун қанча пул кераклигини тушунишга ёрдам беради. 2025 йилда МИХ 648 минг сўмдан 669 минг сўмга оширилди, бу нархлар ва инфляция ўзгаришларини ҳам акс эттиради.

🔍 МИХни янгилашнинг аҳамияти

МИХни доимий равишда янгилаш, иқтисодиёт ва одамларнинг ҳаёт даражасидаги ўзгаришларни ҳисобга олишга имкон беради. Масалан, агар маҳсулотлар ва хизматлар нархи ошса, МИХ ҳам ошиши керак, бу эса, ўз навбатида, одамларнинг асосий эҳтиёжларини қоплашга ёрдам беради. Бу давлатга самарали ижтимоий дастурлар ва аҳолини қўллаб-қувватлашни ривожлантиришга ёрдам беради.

📈Бу сизга қандай таъсир қилиши мумкин?

МИХ миқдорининг ошиши, одамларга ҳаёт сифати яхшиланиши учун кўпроқ имкониятлар беради. Бу, айниқса, камбағаллик чегарасида яшовчи оилалар учун муҳим. Ҳар биримиз МИХ — бу фақат рақам эмас, балки миллионлаб одамларга ҳақиқий ёрдам эканлигини тушунишимиз керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Трамп сайловдан олдин қандай ваъдалар берган бўлса, бирма-бир ҳаммасини бажариб келмоқда. Улардан бири Америка фуқаролари солиғига кун кўрувчи USAID каби халқаро ташкилотлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш эди.

USAIDʼни бизда зиёлиларимиз журналистикани қўллаб-қувватловчи, рак ва бошқа касалларга моддий ёрдам кўрсатувчи мустақил жамғарма сифатида билади. Бироқ айни вақтда Оқ уй бу тузилмани террористик ташкилотлар, ЛГБТ фаолиятини қўллаб-қувватловчи ташкилот сифатида кўриб, танқид остига олмоқда. Унинг фаолияти қайта кўриб чиқилишга муҳтожлигини таъкидламоқда.

Ўзи USAID тарихига қарасак, АҚШнинг отиб ўлдирилган президенти Кеннеди уни ягона мустақил агентликка айлантирган. Тараққиёт ва инновацияни ёйиш руҳиятига эга ташкилот бўлиши керак бўлган. Бироқ USAID бир неча марта сиёсий низолар ичида қолди.

Масалан агентлик Куба ҳукуматини ағдаришга қаратилган Zuzuneo қўпорувчилик операцияларини амалга оширилишини молиялаштирган. Халқ вакиллари Конгресменлар бу ҳақда газеталардан хабар топиб, жуда қаттиқ ранжишган. Билмаган. Дипломатик можаро келиб чиққаниям уларга ёқмаган. МРБ айғоқчилари USAID ходими ниқоби остида юргани ҳақидаги кейсларни айтмасаям бўлади.

USAID каби ташкилотларнинг моддий ёрдамидан таълим тизимини ривожлантириш, тиббиёт йўналишларида фойдаланиш тўғри. Уни рад қилмаслик керак. Тайёр маблағ, фойдаланиш керак.

Аммо грант ажратилишдаги шаффофлик, жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш учун назорат механизмларини ишлаб чиқиш, самарали таъсир чораларидан фойдаланиш заруриятга айланиб қолмоқда. Бунинг учун бизнинг вакилларимиз бу борада янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши керак. Бу ҳақда депутат Нодир акаям фикр берди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Эркинжон ака Сирдарёга ҳоким бўлганди. Самарқанддаги матбуот котиби Манучеҳр акаям Сирдарёга келди. Манучеҳр ака ишининг устаси. Жамоатчилик билан доим яхши алоқада😎

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Болалигимдан нос чеккан инсонни умуман ёқтирмаганман. Уларга масофа сақлардим. Одамнинг кўнглини айнитадиган ҳаракатлари ҳақида эса асарлар ёзса бўлади. Энг маданиятсиз инсонлар нос чекса керак деб ўйлайман. Узр, лекин бу ичимдаги гаплар.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2,5 миллион киши, шу жумладан ёшлар ҳам, таркибида мишьяк ва қўрғошин бўлган носвой истеъмол қилмоқда экан. Аксари носга ружу қўйган. Нос чекамаса туролмайди.

Носнинг соғлиққа зарари бошқаларига нисабатанам кўп деб ўйлардим. Буни қарангки, носвой таркибига кўпинча товуқ чиқиндилариям қўшиларкан. Ёшлигимизда бўлмаган гап дерди, чекадиганлар. Ростакан. Нос маҳсулотида 4000 дан ортиқ кимёвий моддалар аниқланган бўлиб, улардан 30 таси канцероген хусусиятга эга. Шунингдек, носвой таркибида мишьяк, симоб, қўрғошин ва кадмий каби хавфли моддалар ҳам топилган. Нос чекадиганларга ташлаб қочинглар шу постни.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Газ ўрнига электрдан фойдаланиш экология учун ҳам муҳим

Алишер Қодировнинг кўп қаватли уйларда газдан электрга ўтиш кераклиги ҳақидаги таклифи кўпчиликнинг негатив муносабатига сабаб бўлди. Лекин Экопартия аъзолари муносабат билдиришдан олдин таҳлил қилиб кўриш кераклигини айтмоқда.

Хусусан, Жавлон Абдуллаев Қодировнинг таклифида қайта тикланувчи муқобил энергияга ўтиш кераклиги назарда тутилганини қайд этган. Унинг фикрича, чекланган ресурслар тақчиллиги муттасил ўсиб бораётгани сабаб олдимизда бундан бошқа оқилона йўл йўқ.

Депутат Ойбек Раҳимов ҳам Қодировнинг таклифини таҳлил қилиб, газдан воз кечиш электр таннархи пасайишига ҳам сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

"Масалани чуқур таҳлил қиладиган бўлсак, аслида гап мамлакатимизда “яшил” энергияни ривожлантириш, шу орқали иқлим ўзгариши каби салбий оқибатларни камайтириш, қуёш, шамол, сув каби қайта тикланувчи манбалар орқали ҳосил қилинадиган энергия турларидан фойдаланишдадир", дейди партия аъзоси.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Кеча Тошкент вилоят матбуот бошлиғи Беҳзод ака телефон қилиб қолди. "Биз тарафларга келмайсизми, бугун 100 та вилоят мансабдори чекка қишлоқда қолади, одамларнинг муаммосини эшитади" деди. Бордим. Қишлоқ номи Шампан экан, узумчиликка ихтисослашган, бўрилар келиб турадиган тоза жойлар. Ташкилий ишлар жойида. Ўтовга халқ қабулхонаси қилинган, болаларга кинозал, ота-онаси муаммосини айтгунча зерикмай мултфилм кўриб туради. Арзонлаштирилган ярмарка ташкил қилинган. Ошам тарқатилди, концертам қўйилди.

Эсингизда бўлса, Президентимиз мансабдорларга қарата "пастга туш, халқ дардини ўрган" деганди. Кимлардир бу топшириқни "для галочка" ўша пайти қилди, кейин тўхтади, халқ учун дейилган вагониям чириб ётгандир ҳозир. Бироқ ўша селекторда урғу "давомийлик"ка қаратилганди. Тошкент вилоят ҳокими Зойир ака Мирзаев мана шу давомийликни ҳозиргача ушлаб турибди, барака топсин. Бир аср яшаган Онахон билан самимий суҳбати эса ҳаммасини айтиб турибди😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Показано 20 последних публикаций.