Samariddin_UZ dan repost
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” хусусийлаштирилди
Ўзбекистонда кенг кўламли хусусийлаштиришни амалга ошириш иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналиши сифатида белгиланиш билан бир вақтда амалий ишлар ҳам ўз натижасини аллақачон бера бошлаган.
Биргина “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улуши 252 миллион АҚШ долларига сотилди.
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улуши хусусийлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6096 сонли фармонида белгиланган эди.
Ўтган вақт давомида хусусийлаштиришга масъул Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва UzAssets инвестиция компанияси томонидан бошқа объектлар қатори “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улуши хусусийлаштириш жараёнини ҳар томонлама шаффоф ўтказиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат улушининг қийматини максимал даражада оширишдан, шунингдек “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ фаолиятининг келгусида янада ривожланишидан манфаатдорлиги савдо натижаларида ҳам ўз аксини топди.
Хусусийлаштириш жараёнига танлов асосида – Rothschild & Co инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи), Dentons юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи), шунингдек KPMG (молиявий ва солиқ ҳисоботларини тузиш, шунингдек компаниянинг устав капиталидаги давлат улушини баҳолаш) каби етакчи халқаро маслаҳатчилар жалб қилинганлиги ҳам ижобий натижа берди.
Давлат улушини сотиб олиш бўйича Агентликка ва Молиявий маслаҳатчига Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъалари мамлакатларидан бир қанча талабгорларнинг таклифлари келиб тушганлиги савдонинг кескин рақобат муҳитида кечганлигидан далолат беради.
Хусусийлаштириш бўйича жараён бошлангач, шошма-шошарлик билан 150 миллионга мижоз бўлсада, 70 миллион долларга сотилиши кутилмоқда, нимага харидорларга чекловлар қўйилган ва ҳокозолар, дея оммавий ахборот воситаларида бонг ҳам урилди. Ҳаттоки, тендер иштирокчиларини саралаш ва ғолибни танлаш бўйича белгиланган мезонларнинг ўта юқори ва асослантирилмаганлиги сабабли “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ўтказилаётган тендер жараёнини тўхтатиш бўйича Коррупцияга қарши кураш агентлигининг “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида” Тақдимномаси Давлат активларини бошқариш агентлигига киритилган ҳолатлар ҳам бўлди. Ўша вақтда ҳам Давлат активларини бошқариш агентлигининг ошкоралик ва шаффофлик асосидаги фаолияти мана бугун ўз натижасини берди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг халқаро маслаҳатчилар билан юқори даражада ҳамкорлик ўрната олганлигини ҳар томонлама намоён қилди. Буни “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улушининг 252 миллион АҚШ долларига сотилиши яққол кўрсатиб турибди, шунчаки қойил.