Шунчаки... dan repost
Моҳиражон, "Доира ичидагилар" ни энди ўқишга фурсатим бўлди. Яхши ҳам қилибман. Чунки уни ўша куни ёки шу ўтган йигирма кун ичида ўқиганимда бунчалар ўйга толдирмасмиди?! Университетдан берилган топшириқларга аралашиб кетган бўларди. Энди эса ҳаммаси аён, ҳаммаси тушунарли ва шу билан бир вақтда ҳаммаси мавҳум, ҳаммаси тушунарсиз. Мен ҳам доира ичидагилардан бириман. Умуман биз тоифа одамларнинг бошига қайта-қайта панд есакда, барибир ақл кирмайди. Ўзимиз тўғри деб билган йўл шу, нотўғри деб билган йўл ҳам. Ғалати одамлармиз. Баъзида менга ўзимни азоблаш роҳат келтиради, йўқ, жисмоний эмас, руҳан эзилиб, депрессияга тушиб шу ҳолидан завқ олган одамни кўрганмисиз? Бир вақтнинг ўзида ўзини осмонда ҳис этиб кейин ерга қулатган одамничи? Ўша менман. Билмадим нималарни ўйлайман, нимадан таскин топаман. Хуллас, атрофимда ҳеч ким бўлмаслиги фожиа эмас, қалбимнинг бўшаб қолиши чинакам маънода фожиа. Майли у одам идеал бўлмасин, расво, телба, тутуриқсиз бўлсин. Лекин кимдир бўлсин, мухими қалб ёлғизланмасин.
Р/S. Кўп гапирдим бирам. Кўришмадик ҳам. Кўришганда шу ёзган нимадирингиз учун сизни қаттиқ бағримга босардим❤️
Р/S. Кўп гапирдим бирам. Кўришмадик ҳам. Кўришганда шу ёзган нимадирингиз учун сизни қаттиқ бағримга босардим❤️