Муҳаммад Акбар Азим


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Олгани ҳикмат учун, қолдиргани раҳмат учун.
Мўмин Роббининг ҳикмати ва раҳмати ўртасида зое бўлмайди.
Имом Ҳарроний роҳимаҳуллоҳ.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​Бу воқеага бир йилдан ошди, 2022 йилнинг ноябрь ойида бўлганди. Дўстим билан машғулотдан ярим кечаси қайтардик, машғулотдан сўнг кийимларимни ювиб қўйишни мақсад қилгандим. Уйга келиб ҳаммомга кирдим, илиқ сув бор экан, айни муддао, чарчаганим учун сув илитиш ҳам малол келарди.

Уйимизда кир ювиш машинаси бор, шунга қарамай кийимларимни қўлда ювишга одат қилганман, кўпроқ ишқалаб ювилиши керак жойларга алоҳида эътибор бераман. Чарчаганимга қарамай қўлда ювишимга бошқа сабаб ҳам бор эди, ота-онамни машина шовқини безовта қилишини хоҳламадим.

Хуллас, устимдаги яшил кўйлакни бошқа кийимларим билан бир тоғорада ювишни бошладим, кийимларимни машғулот учун олгандим, ҳали янги бўлгани ва сифатли деб ўйлаганим учун ранги чиқиши хаёлимга келмаганди.

Бирдан сувнинг ранги ўзгарди, оқ майкам анча хиралашди, кўйлакни ҳам ранги бўғилди, кейин олиб ранги чиқадиган кийимни алоҳида, ранги чиқмайдиганини алоҳида ювдим.

Шу кийимларимни ювиш асносида Аллоҳ таолонинг "Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз..."¹ ояти Каримаси ёдимга келди. Яшил рангни ёқтираман, шу сабаб оятдаги либос деб уни тасаввур эта бошладим-да, тафаккур қилишни бошладим.

Уламолар либоснинг энг биринчи сифатларидан бири деб айбларимизни сатр қилиб туришини айтишади, чиндан ҳам шундай. Шунингдек, либос кишига зеб беради.

Кўйлагимни ювишни яхшилар билан ҳамсуҳбат бўлиш, тавба қилувчилар билан ўтиришга қиёсладим, яъни ўзи каби солиҳа, иллат юқтирмайдиган аёлларга, устозаларга яқин бўлишини таъминлаш деб ҳисобладим. Ёки уларнинг ўрнини ўзим босишим, кўйлагимни ёлғиз ўзини ювишни, яъни ўзига насиҳат қилиш, камчиликларини яхшилик билан тушунтиришим мумкинлигини ўйладим.

Ўзимнинг хатомни эса либосимни иллатли инсонларга қўшиш деб ҳисобладим, яъни ёмон аёллар даврасига қўшишни қиёс қилдим. Кўйлагим ўша ўлчамдан озроқ ўзгаргани, аммо ўша қулайликда қолгани рост, лекин аввалгидек товланмасди, ранги хиралашганди. Бу менинг таъбимни ҳам хира бўлишига сабаб бўларди, унга аввалгидек суюкли либос сифатида қарамаслигим турган гап эди.

Ювиб бўлгач сувини силқитиш учун сиқа бошладим, қаттиқ сиққаним учун ён тарафдаги чоклари озроқ ситилгандек бўлди, яна чўзилиб ҳам кетди. Энди у менга аввалгидек зеб бермас, қолипдек тушмаслигини билдим. Яъни аёлимга қўпол бўлсам, қалбан ёки жисмонан озор берсам, унинг кўнгил чоклари ситилади, менга нисбатан меҳри озаяди, гарчи унга яна меҳр бериб гўёки либосни тикиб олгандек бўлсам-да, барибир у аввалгидек чоклари текис, ўз ҳолатидагидек бўлмасди.

Либосни авайлаб киймаганимиз, ундан нотўғри фойдаланганимиз учун кирланади, йиртилади, ямоқ тушади, шунча кирлатганимиздан кейин қайта-қайта ювишимиз сабабидан осон йиртиладиган ҳолатга ҳам келиб қолади.

Либос жаҳлингиз чиққанда ғижимлаб отиладиган, зарур бўлганда дазмоллаб кийиладиган нарса эмас, ғазабни унга кўрсатилмади, айбингизни яширса-ю, тағин унга ҳурматсизлик қилинса, тўғри бўладими?

Хуллас, либоснинг мўртлашиши, чоклари сиртилиши, доғ тушиши, вазифасидан бошқа мақсадда фойдаланганимиз сабабидан оз фурсатда сифатсизлашиши, бизга аввалгидек хизмат қилолмай қолиши — бизнинг унга бўлган нотўғри муносабатимиздан келиб чиқади.

Киши ўз ҳолатини ўзи яхши билади, ўзига қандай либос мос тушишини ҳам.

Шундай экан, либос танлашда имкон қадар сифатлисини танланг, ўзингиз ҳам унга муносиб равишда муносабатда бўлинг, гард юқтирманг, турли ифлосликлардан асранг. Агар кирланса, ўзингизнинг эътиборсизлигингиздан ёки чиндан сифатсиз эканидан бўлади, баъзи кийимлар ўзига чангни яхши юқтириб олади, сиз ундан тўғри фойдаланолмайсизми, у билан яхшилик узра хайрлашинг, уйнинг чанглаттасига айлантириб, хунук ҳолатга солманг, унинг ҳам ўзига мос соҳиби чиқиши аниқ.

Сифатли кийим олиш ниятида экансиз, унга мос равишда ўзингизни пок тутинг, эплолмаслигингизга ақлингиз етса, яхшиси уни растада қолдиринг, унинг ўз харидорлари бор, авайлайдиган, ёмон муносабатда бўлмайдиган. Аниқ нарса шуки, либоснинг эгаси, сотувчи (яъни ота-онаси) уни ҳақиқий эгасига сиздан кўра яхши сақлайди.

Либосингиз — жуфтингизни асранг!

1. «Бақара» сураси, 187-оят.

Яна бошқа ҳикматларни чиқариш сизга ҳавола…

Муҳаммад Акбар Азим


Мен аномал совуқнинг устидан «издеваться» қиляпман. ))

Бу, албатта, ҳазил.

Устимдаги яшил либосимга оид бир хотира бор, шуни кечроқ ёзмоқчиман, иншааллоҳ!

Узун пост ёзишга эринаман, шу сабаб бу ерда эълон қилиб қўйяпман, ёзишга сабаб бўлсин деб.


Ҳазиллиги ўз йўлига, лекин ҳа деганда кимдир сурат қўйса ов деб изоҳ ёзиш жуда хунук иш.

Мен ҳам шундай ҳазил қилардим авваллари, лекин бу одатни йўқотганман.

Мулоҳаза қилиб кўриш керак. Овланаётган мен ва сизнинг синглимизми шунда?

Ҳазил бўлса ҳам рост ҳазил қилайлик, ўзимизга ярашадиган, ғурурга тегмайдиган қилиб.


Салланинг турлари ҳақида

1. Бошга ўраб пешини икки куракнинг орасига тушуриб олинган саллани «ал-Қитоъа» дейилади.
2. Бошни томоқ билан қўшиб ўраб олишни «Эътижор» дейилади.
3. Салланинг икки томонидан пеш тушириб олишни «аз-Зарқала» дейилади.
4. Саллани бошга ўраб туриб, бир учини бўйнидан ўтказиб олишни «ал-Қафдо» дейилади.


Меҳр

Ҳурлай хоним, хаёлида ҳам
гуноҳ қилиб кўрмаган хоним;
гоҳ ёвқур, гоҳ ҳақир қўнган дам,
ҳуркиб ҳолим сўрмаган хоним;
аёзлардан увушган қўлни
астагина ушлаган хоним;
бевақт қариб-қартайган дилни
фақат тушда хушлаган хоним;
жинни-санғи шеълар ўқисам,
бош эгиб, жим тинглаган хоним;
дилимдагин кўзим айтса ҳам,
билатуриб, «билмаган» хоним;
ечилмайди бу сирли тугун,
қўрқитмоқдан қўрқаман сизни.
Мен жудаям истарман: бир кун
ўлсам, сиз ҳам ўлишингизни.

Аъзам Ўктам роҳимаҳуллоҳ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📺 Samo Farzandlari (1997-yil).

👉 1998-yil Oskarning "Eng yaxshi xorijiy film " nominatsiyasi ro'yxatiga kirgan.


Muhammad Odil Abulqosim Buxoriy sahifasi dan repost
#Ҳадис

🌙НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУОЛАРИ

Ибн
Аббосдан ривоят қилинади:

«На
бий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деб дуо қилганларини эшитдим:

«Роббим! Менга ёрдам бергин, менга қарши ёрдам бермагин. Менинг фойдамга нусрат бергин, зиддимга нусрат бермагин. Менинг фойдамга макр қилгин, зараримга макр қилмагин. Менга ҳидоятни осон қилгин. Менга тажовуз қилганларнинг устидан менга ёрдам бергин.

Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда Ўзингга қайтувчи қилгин.

Тавбамни қабул эт. Гуноҳимни юв. Дуоимни ижобат эт. Ҳужжатимни собит эт. Қалбимни ҳидоят қил. Тилимни тўғри қил. Қалбимнинг қорасини суғуриб ол
».

Шарҳ

@muhammadodiluzofficial ✅


Зикр аҳлидан сўранг dan repost
ҒИЖДУВОНИЙ ҲАМАДОНИЙ ТАЪЛИМОТГА ҚАНДАЙ ҲИССА ҚЎШГАН?

@Savollar_kanal 13210-савол

Ассалому Алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Бази бир китобларда айтилишича, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний(1103-1179) Хамадоний таълимотини ҳар томонлама бойитиб амалиётга зикри хуфияни олиб кирди ҳамда Хожагонликни 8-таРашхасини(қонун-қоида) шакиллантириб берди. Айтингчи ушбу қонун қоидалар нималардан иборат ва уларга нималаркиради? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бир куни Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳи ўз устозларига Аъроф сурасидаги «Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас» ояти ҳақида «Махфийликнинг ҳақиқати ва хафий зикр қандоқ бўлур? Агар инсон зикр ва дуони ошкора қилса, риёкорлик хавфи бор. Орага риё киргач ҳақиқий зикр ва дуо бўлиши мумкин эмас», дедилар.Бу ва бунга ўхшаш фикрлар самараси ўлароқ Аллоҳ таолонинг инояти ила у киши нақшбандия тарийқатида зикри хафий ва вуқуфи ададий жорий бўлишига сабаб бўлдилар.Шунингдек, «нафий ва исбот» йўли ила бўладиган зикр ҳам айнан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳининг номлари ила боғлиқдир. Бунда бошни эккан ҳолда нафасни тутароқ еттидан йигирма бир мартагача «лаа илаҳа иллаллоҳ»ни қалбдан зикр қилиш ила бошланур. Бу ҳам зикри хафий, ҳам нафйи исбот ва ҳам ҳаққоний муроқабадир.Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳи йигирма ёшларида шайх Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ила кўришдилар ва у зотдан дарс ола бошладилар. Кейинроқ кўзга кўринган машойихларнинг бирига айландилар.Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳи нақшбандия тарийқатида ўн бир асосга эга бўлган дастур ишлаб чиқдилар. Бу дастурнинг сайри сулукка кирган ҳар бир кишига билиш жуда ҳам зарурдир:1. Хуш дар дам.Хуш сўзи ақл-хуш, хушёрлик маъноларини, дам эса нафас маъносини билдиради. Бу шиордан ҳар бир олинган ва чиқарилган нафасда хушёр бўлиш, Аллоҳни эсдан чиқармаслик маъноси ўз аксини топган. Яъни, сўфий ҳар нафасида Аллоҳни ёд этиб туриши лозим.2. Назар ба қадам.Қадамга назар солиш. Бу шиорга биноан сўфийга юрганда доимо оёғининг учига назар солиб юриши тавсия қилинади. Яъни, турли ҳаром нарсаларга назари тушишининг олдини олиш лозим.3. Сафар дар ватан.Ватанга сафар қилиш. Бу шиорда ҳар одимда аслига ва Ҳаққа сафар қилиш маъноси бўлиши кераклиги олдинга сурилган.4. Хилват дар анжуман.Анжуманда хилват қилмоқ. Бу шиорда сўфий ўзи халқ ичида турган бўлса ҳам Ҳақ билан холий бўлиш малакасига эга бўлиши кўзда тутилган.5. Ёд кард. Ёд эт. Бу шиорда нафасни тутиб туриб тил ва дил билан бирданига тавҳид зикрини қилиш кўзда тутилган.6. Бозгашт.Сўнгра ўт. Бу шиорда мақсад ва матлаб фақатгина Аллоҳнинг ризоси бўлиши розилиги кўзда тутилган. Бунда солик зикр қилиб бўлгач «Илоҳи анта мақсуди ва ризока мақсуди» дейди ва бунинг маъносини ўйлайди. Бунинг маъноси эса, Илоҳим, Сен мақсудимсан ва розилигинг матлубимдир, деганидир.7. Нигоҳ дошт.Нигоҳ сол. Бу шиорда қалбни хавотирдан сақлаш кўзда тутилган. Бу орқали қалбга Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарса кирмаслиги таъминланади. 8. Ёд дошт.Ёдга ол. Бу шиорда ҳар лаҳзада Аллоҳ таолони ёдда тутиш кўзда тутилган.9. Вуқуфи замоний.Замондан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда солик ўзи яшаётган замонни билмоғи ва ундан унумли фойдаланмоғи кўзда тутилган.10. Вуқуфи ададий.Ададдан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда сўфий зикр қилишда унда талаффуз қилинадиган лафзларнинг ададига алоҳида эътибор бериши кўзда тутилган. 11. Вуқуфи қалбий.Қалбдан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда қалбни Аллоҳнинг зикри, фикри ва амри ила машғул қилмоқ ҳақида сўз кетади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


Noma’lum dan repost
#муножот

"Роббим! Осий бандангман, ҳавойи нафсга эргашиб, йўлингдан кўп чиқиб кетдим. Гўзал кўринган нарсаларга машғул бўлсам, юрагимни шунча эзаверди. Уялиб, сендан қочдим... Одамларга кўнглимни очдим. Ичимдаги нималарнидир уларгаям тўлиқ айтолмадим, уялдим. Ё эътироз қилишди, ё малолланишди. Қарасам, ўзингдан ўзга борарим йўқ. Ўзингдан ўзга боримча тингламайди!
Роббим! Ота-онасиз бир етимни ўз фазлинг билан бой қилиб, икки олам сарварига айлантирган зотсан! Ҳабибинг, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаққи ҳурматлари сўрайман, дуоларимни ижобат қил!

Роббим! Махлуқотларингга билдирган-билдирмаган барча сифатларинг билан сўрайман, дуоларимни ижобат қил!
Роббим! Тоғлар кўтаролмайдиган гуноҳларимни елкамга ортиб, бу юкдан сармаст бўлиб учиб юрибман, ташқаридан шунақа кўринса-да, энди бу юк руҳимни эзиб бошлади. Шу эзғинликдан қутқар – етимдай кўнгли ўксик, эзғин бўлмайди – етимнинг шу эзғинлиги ўрнини муҳаббатинг билан тўлдирдинг-ку, қалбимга муҳаббатингни солиб қўй, Аллоҳсан-ку, ўзингга осон-ку, қалблар бошқаруви қўлингда-ку!..

Роббим! Ўзиям хаёл қилмаган қанчасини ўзинг рози бўладиган хизматга қўйиб қўйдинг, биз шу хизматни даъво қиламиз-у, марҳаматингсиз қўлимиздан ҳеч нарса келмайди... Раҳматингни ёғдир устимизга! Сўрарим асли яратилмишимиз ва айланажагимизнинг ҳимматича, лекин сўрайдиганим Карим зот, карами кенг зотдан умримга, илмимга, ризқимга, оиламга барака сўрайман, Карим зот ўз ҳолига яраша иш қилади. Сўраганимни зиёдасини билан бер, Роббим!

Роббим! Кўпчилик бизни сенга яқин деб дуо сўрайди. Биз ғофиллар гоҳида уларни унутиб қўямиз. Шу дуо сўраганларниям ноумид қилма, уларам раҳматингдан умидвор! Қалбларни билувчисан ўзинг, қалбларидаги эзгуликларига етказ!

Роббим! Билиб-билмай кимларнидир норози қилдим, кимларнингдир ишидан ғашландим, кимнидир ғийбат қилдим, уларниям аввалу охир гуноҳларини мағфират қил! Қалбларимиздан ғашликларни чиқариб ташла!
Роббим! Халилингни мушрикнинг қўлида ўстирдинг, фиръавннинг қўлида Мусо (а.с)ни ўстирдинг, Ҳабибингни ўлдирмоқчи бўлиб қилич кўтарган Умарни адолат тимсоли, Ҳазрати Умарга айлантирдинг, қароқчини дининг хизматчиси Фузайл ибн Иёзга айлантирдинг. Сўраганим – раҳматинг, раҳматингсиз ҳаловат йўқ. Ўзингга осон-ку, раҳматингни ёғдир! Биз дилозорларнинг ҳолимизни ислоҳ қил!.." – дуонгизни шундай бошланг, Аллоҳнинг азаматини ҳис қиласиз, қолганига истаганингизни сўранг, истаганингизча, фақат ҳар сўраганингизда бандалигингиз ва Аллоҳнинг қудратини ҳис қилиб, изҳор қилиб сўранг, иншааллоҳ, ижобат...


Намоз ўқиганизда, қаъдада ўтириб ташаҳҳуд айтар экансиз зеҳнингизда қуйида тушунчалар бўлсин.

1. "Аттаҳийяту лиллаҳи- Саломлар Аллоҳ учундир"
Сиз шундоққина Аллоҳнинг қаршида ўтирибсиз ва унга бош эгиб таъзим ила саломлар бермоқдасиз.

2. "Вассолавату ваттоййибаат- ва энг покиза дуолар. (ҳам Аллоҳ учундир)
яни эй Аллоҳ таъзим ила йўллаётганим саломлар ва энг покиза илтижолар Сени Парвардигорлигингни эътироф этганим ҳолда Сенинг буюк юзинг учундир.
3. "Ассаламу алайка айюҳан набий ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ- эй Пайғамбар сизга ҳам салом ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти (бўлсин)"
Намозингизнинг сўнгида оддийгина шу ўтиришингизда бир вақтнинг ўзида аввал Аллоҳ азза ва жаллага сўнг Унинг Росулига салом ва саловотлар айтмоқдасиз.
Буни айни шу лаҳзаларда ҳис қилишингиз лозим.
4. "Ассаламу алайна ва ала ибадиллаҳиссолиҳиийн- Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига (ҳам) саломлар."
Оламларнинг Роббиси қаршисида ўтирган ҳолда навбатдаги салом энди ўзингизга бўлади, сўнг бошқа, ўзингиз таниган ва танимаган ер юзининг турли қитъаларида яшаётган мусулмон биродарларингизга меҳр-муҳаббатингизни ғоибона изҳор қилган ҳолда саломлар йўлламоқдасиз!

Нақадар гўзал бу Ислом ва унинг ибодат услублари. Ўзаро алоқалари шу даражада мустаҳкам ва қайноқ йўлга қўйилганки беш вақт намозда такрорлаб унинг совиб қолиш олди олингандир.
Оламда бу чиройли ва юксак алоқадек гўзал алоқа яна қаерда бор.
Бир кунда беш вақт намозни адо этаётганизда бу оддий ва бебаҳо лаҳзаларни унутиб қўйманг. Сиз Аллоҳ жалла ва ало билан, Пайғамбар алайҳиссалом билан Аллоҳнинг солиҳ бандалари билан биргасиз.

5. "Ашҳаду алла илаҳа иллаллооҳ-Чин дилим билан гувоҳлик бераман албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир."

6. "Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ- Ва яна чин дилим билан гувоҳлик бераманки албатта Муҳаммад Унинг бандаси ва росулидир."




Inci küpeli kız dan repost
"Dunyoda faqat go'zalgina bo'lgan ayol hayotidan ham qayg'uliroq hayot yo'q".

© Fontenel


P. S. Chiroyini birinchi o'ringa qo'yganlarni va chiroyni birinchi o'rinda deb biladiganlarning ruhiy salomatligiga shubham bor.


Нохуш хабарларни тарқатувчилар кўп бўлади. Биз хушхабар берувчи бўлишимиз керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


#Ҳазратим


Ўзгаришни истайман деган киши қўлига китоб олмагунича, даъвоси шубҳа остида бўлаверади.


Кун кўрмай куним кўрдим:
Тез кеч кирди, тонгдан дил хуфтон.
Ўсиб қарияпман,
Енгилиш – енгил иш.
Ҳар тун ҳаёт марҳум,
Доим тирик ўлим:
ҳаёт менга дўстмас, ҳа, ёт.


بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيمِ

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

135

obunachilar
Kanal statistikasi