Бу воқеага бир йилдан ошди, 2022 йилнинг ноябрь ойида бўлганди. Дўстим билан машғулотдан ярим кечаси қайтардик, машғулотдан сўнг кийимларимни ювиб қўйишни мақсад қилгандим. Уйга келиб ҳаммомга кирдим, илиқ сув бор экан, айни муддао, чарчаганим учун сув илитиш ҳам малол келарди.
Уйимизда кир ювиш машинаси бор, шунга қарамай кийимларимни қўлда ювишга одат қилганман, кўпроқ ишқалаб ювилиши керак жойларга алоҳида эътибор бераман. Чарчаганимга қарамай қўлда ювишимга бошқа сабаб ҳам бор эди, ота-онамни машина шовқини безовта қилишини хоҳламадим.
Хуллас, устимдаги яшил кўйлакни бошқа кийимларим билан бир тоғорада ювишни бошладим, кийимларимни машғулот учун олгандим, ҳали янги бўлгани ва сифатли деб ўйлаганим учун ранги чиқиши хаёлимга келмаганди.
Бирдан сувнинг ранги ўзгарди, оқ майкам анча хиралашди, кўйлакни ҳам ранги бўғилди, кейин олиб ранги чиқадиган кийимни алоҳида, ранги чиқмайдиганини алоҳида ювдим.
Шу кийимларимни ювиш асносида Аллоҳ таолонинг "Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз..."¹ ояти Каримаси ёдимга келди. Яшил рангни ёқтираман, шу сабаб оятдаги либос деб уни тасаввур эта бошладим-да, тафаккур қилишни бошладим.
Уламолар либоснинг энг биринчи сифатларидан бири деб айбларимизни сатр қилиб туришини айтишади, чиндан ҳам шундай. Шунингдек, либос кишига зеб беради.
Кўйлагимни ювишни яхшилар билан ҳамсуҳбат бўлиш, тавба қилувчилар билан ўтиришга қиёсладим, яъни ўзи каби солиҳа, иллат юқтирмайдиган аёлларга, устозаларга яқин бўлишини таъминлаш деб ҳисобладим. Ёки уларнинг ўрнини ўзим босишим, кўйлагимни ёлғиз ўзини ювишни, яъни ўзига насиҳат қилиш, камчиликларини яхшилик билан тушунтиришим мумкинлигини ўйладим.
Ўзимнинг хатомни эса либосимни иллатли инсонларга қўшиш деб ҳисобладим, яъни ёмон аёллар даврасига қўшишни қиёс қилдим. Кўйлагим ўша ўлчамдан озроқ ўзгаргани, аммо ўша қулайликда қолгани рост, лекин аввалгидек товланмасди, ранги хиралашганди. Бу менинг таъбимни ҳам хира бўлишига сабаб бўларди, унга аввалгидек суюкли либос сифатида қарамаслигим турган гап эди.
Ювиб бўлгач сувини силқитиш учун сиқа бошладим, қаттиқ сиққаним учун ён тарафдаги чоклари озроқ ситилгандек бўлди, яна чўзилиб ҳам кетди. Энди у менга аввалгидек зеб бермас, қолипдек тушмаслигини билдим. Яъни аёлимга қўпол бўлсам, қалбан ёки жисмонан озор берсам, унинг кўнгил чоклари ситилади, менга нисбатан меҳри озаяди, гарчи унга яна меҳр бериб гўёки либосни тикиб олгандек бўлсам-да, барибир у аввалгидек чоклари текис, ўз ҳолатидагидек бўлмасди.
Либосни авайлаб киймаганимиз, ундан нотўғри фойдаланганимиз учун кирланади, йиртилади, ямоқ тушади, шунча кирлатганимиздан кейин қайта-қайта ювишимиз сабабидан осон йиртиладиган ҳолатга ҳам келиб қолади.
Либос жаҳлингиз чиққанда ғижимлаб отиладиган, зарур бўлганда дазмоллаб кийиладиган нарса эмас, ғазабни унга кўрсатилмади, айбингизни яширса-ю, тағин унга ҳурматсизлик қилинса, тўғри бўладими?
Хуллас, либоснинг мўртлашиши, чоклари сиртилиши, доғ тушиши, вазифасидан бошқа мақсадда фойдаланганимиз сабабидан оз фурсатда сифатсизлашиши, бизга аввалгидек хизмат қилолмай қолиши — бизнинг унга бўлган нотўғри муносабатимиздан келиб чиқади.
Киши ўз ҳолатини ўзи яхши билади, ўзига қандай либос мос тушишини ҳам.
Шундай экан, либос танлашда имкон қадар сифатлисини танланг, ўзингиз ҳам унга муносиб равишда муносабатда бўлинг, гард юқтирманг, турли ифлосликлардан асранг. Агар кирланса, ўзингизнинг эътиборсизлигингиздан ёки чиндан сифатсиз эканидан бўлади, баъзи кийимлар ўзига чангни яхши юқтириб олади, сиз ундан тўғри фойдаланолмайсизми, у билан яхшилик узра хайрлашинг, уйнинг чанглаттасига айлантириб, хунук ҳолатга солманг, унинг ҳам ўзига мос соҳиби чиқиши аниқ.
Сифатли кийим олиш ниятида экансиз, унга мос равишда ўзингизни пок тутинг, эплолмаслигингизга ақлингиз етса, яхшиси уни растада қолдиринг, унинг ўз харидорлари бор, авайлайдиган, ёмон муносабатда бўлмайдиган. Аниқ нарса шуки, либоснинг эгаси, сотувчи (яъни ота-онаси) уни ҳақиқий эгасига сиздан кўра яхши сақлайди.
Либосингиз — жуфтингизни асранг!
1. «Бақара» сураси, 187-оят.
Яна бошқа ҳикматларни чиқариш сизга ҳавола…
Муҳаммад Акбар Азим