***
Кўзларга сиғмаган ҳур, тансиқ ранглар,
Кўнгул кўзгусига бўлгай жобажо.
Шамолда юлқинган яшил жаранглар –
Илдиздан қуёшга учган илтижо.
Ғофил юрагингми метин деворлар,
Зиндонин тубида энг сўнгги тутқун.
Оҳудай келмасми бунга баҳорлар,
Момақалдироқдан тушмасми учқун.
Оғир ингранасан ҳасадми, рашкми,
Мисли дор сиртмоғи – буғар бўйнингдан.
Ҳилол синиқлари субутсиз ашкми,
Ифор – бевафо ёр – кетар қўйнингдан.
Аслида...оддийдир, йўқдир чигаллик,
Бадбин ўй туйғуга қирон солмаса...
Дунёни асраган улуғ гўзаллик,
Наҳот, битта сени қутқаролмаса?!
Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam
Кўзларга сиғмаган ҳур, тансиқ ранглар,
Кўнгул кўзгусига бўлгай жобажо.
Шамолда юлқинган яшил жаранглар –
Илдиздан қуёшга учган илтижо.
Ғофил юрагингми метин деворлар,
Зиндонин тубида энг сўнгги тутқун.
Оҳудай келмасми бунга баҳорлар,
Момақалдироқдан тушмасми учқун.
Оғир ингранасан ҳасадми, рашкми,
Мисли дор сиртмоғи – буғар бўйнингдан.
Ҳилол синиқлари субутсиз ашкми,
Ифор – бевафо ёр – кетар қўйнингдан.
Аслида...оддийдир, йўқдир чигаллик,
Бадбин ўй туйғуга қирон солмаса...
Дунёни асраган улуғ гўзаллик,
Наҳот, битта сени қутқаролмаса?!
Одил ҲОТАМ
t.me/Odil_Hotam