ОЛТИ ДИНОРНИНГ ЮКИОиша розияллоҳу анҳо онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга олти (ё етти) динор бериб, уларни камбағалларга тарқатишимни буюрган эдилар. Аммо ўзлари бемор бўлганлари учун менга берган омонатларини тарқата олмагандим.
Кейин тузалдилар ва мендан динорларни нима қилганимни сўрадилар. Мен: «Аллоҳга қасамки, касал бўлганингиз туфайли сизга қараб, банд бўлиб қолдим. Тарқата олмадим», дедим.
«Уни олиб кел», дедилар. Олиб келганимдан кейин кафтларига қўйиб, заиф овоз билан:
«Муҳаммад Аллоҳга йўлиққанида қўлида бу пуллар бўлса Роббидан нимани кутган бўларди?» дедилар.
📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.@mehrob_uz