Анчадан бери туркларнинг "Ҳукмдор Усмон" номли сериалини кўраман. Шунчаки, ҳеч бир мақсадсиз, оғир ижодий жараён ва мутолаадан чалғиш учун. Сериал ижодкорлари шу Усмонни шунақанги тенгсиз ҳукмдор қилиб тасвирлашганки, баъзида ғашим келади. Амир Темур ундан ҳар жабҳада буюк бўлган. Аммо биз шуни жаҳон оммаси ва зиёлиларига қариийб ўттиз йилдан ошдики, кўрсатиб бера олмаяпмиз. Ваҳоланки, бизда ҳам маблағ бор, кино саноати бор, режиссёр ва сценаристлар бор.
@SherzodOrtiqov
@SherzodOrtiqov