Эрнест Хемингуэй ҳам Томас Вульф ва Скотт Фицжеральднинг ношири Макс Перкинс билан ҳамкорлик қилганини ва илк романи "Қуёш барибир чиқаверади" ни айнан Перкинс ўз нашриётида чоп этганини Грибановнинг китобидан бугун билдим. Шунингдек, Хемингуэй Перкинсга ёзган мактубида энди янги ёзмоқчи бўлган романини учинчи шахс номидан ёзишини, биринчи шахс номидан ёзишдан чарчаганини, бундай манера ёзувчи имкониятларини чеклашини баён қилгани ҳам мен учун янгилик бўлди.
@SherzodOrtiqov
@SherzodOrtiqov