Шерзод Комил Халил
Дастак
Ҳақиқат, ҳақиқат дея юрибман,
Ёлғон дунёларнинг ёлғони билан;
Кимнинг не иши бор энди билибман,
Камбағалнинг тузсиз ёвғони билан.
Куйса куйибдида бир далли шоир,
Куймаган дунёда ошиқ каммиди?!
Ёзгани ўлдиму куйдимга доир,
Битта шоир кам-кам, шу ҳам ғаммиди?!
Нима ахтараман, нима излайман,
Умримга арзирми топганим бунда?!
Муштдек боламни ҳам ҳатто сизлайман,
Қадрим ҳеч бўлмаган мискин очунда!
Келишим ҳеч кимга эмасди қизиқ,
Кетишимдан биров бўларми хафа?!
Ҳаётим мазмунсиз - бужур йўл, чизиқ,
Адашар гўзаллар келиб ҳар дафъа!
Шеър қолар, мендан ҳам нимадир қолса,
Ортиқ бера олмас ҳеч кимса фириб;
Ер устида мендан кулдилар роса,
Энди ер остига кетсамми кириб?!
17.08.19.
Тошкент- Учтепа.
@Sherzodkomilkhalil
Дастак
Ҳақиқат, ҳақиқат дея юрибман,
Ёлғон дунёларнинг ёлғони билан;
Кимнинг не иши бор энди билибман,
Камбағалнинг тузсиз ёвғони билан.
Куйса куйибдида бир далли шоир,
Куймаган дунёда ошиқ каммиди?!
Ёзгани ўлдиму куйдимга доир,
Битта шоир кам-кам, шу ҳам ғаммиди?!
Нима ахтараман, нима излайман,
Умримга арзирми топганим бунда?!
Муштдек боламни ҳам ҳатто сизлайман,
Қадрим ҳеч бўлмаган мискин очунда!
Келишим ҳеч кимга эмасди қизиқ,
Кетишимдан биров бўларми хафа?!
Ҳаётим мазмунсиз - бужур йўл, чизиқ,
Адашар гўзаллар келиб ҳар дафъа!
Шеър қолар, мендан ҳам нимадир қолса,
Ортиқ бера олмас ҳеч кимса фириб;
Ер устида мендан кулдилар роса,
Энди ер остига кетсамми кириб?!
17.08.19.
Тошкент- Учтепа.
@Sherzodkomilkhalil