1) Рамазон рўзаси ҳижрий 2-йилда (милодий 623-йил) фарз қилинган
يَأَ يُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ ٱلصِيَامُ كَمَا
كُتِبَ عَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
١٨٣:٢
Эй иймон келтирганлар. Сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз.
183:2
2) Абу Ҳурайра رضيَ الله عنه дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم
дедилар:
“Ким Рамазон ойида иймон келтирган ҳолда, савоб умид қилган ҳолда қоим бўлса (таровеҳ намозини ўқиб, нафл ибодатлар билан қоим бўлса), унинг олдинги қилган гуноҳлари мағфират қилинади.”Муттафақун алайҳ
3) Қадр кечаси ҳақида аниқ бир сана белгиланмаган, лекин у Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида, айниқса тоқ кечаларидан бирида экани ҳадисларда айтилган.
Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم
шундай деганлар:
Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларида изланг.
(Бухорий, 2017; Муслим, 1169)
4) Ифтор вақтида муайян бир дуо айтиш ёки қиблага қараб, икки қўлни кўтариб дуо қилиш ҳадисларда келмаган.
Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ифторда шундай дуо қилганларида, саҳобалар ривоят қилишар эди.
Энг афзали ифтор вақтида,
рўзадор ичида, дуо қилишидир.
Шайх Абдулазиз Торифий
6) Розадор одам билмай, яъни унутиш натижасида еб ёки ичиб қўйса, рўзаси бузилмайди. Аллоҳ у одамни меҳмон қилган бўлади. Бунга далил:
Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم
шундай деганлар:
Агар бирортангиз рўза тутиб турган ҳолда унутишиб еб ёки ичиб қўйса, у рўзасини давом эттирсин. Чунки уни Аллоҳ таомлантирди ва суғорди.(Бухорий, 6669; Муслим, 1155)
7) Рўза тутиш беш шарт бажарилган одамга фарз бўлади:
1. Мусулмон бўлиши
2. Ақли соғлом бўлиши
3. Балоғат ёшига етган бўлиши
4. Сафарда бўлмаслиги
5. Соғлом бўлиши
8) Уламолар рузани бузувчи амалларнинг туртта эканига
иттифок килганлар:
1.емок
2.ичмок
3.жимоь
4.хайз ва нифос.
Kun_mavzular
@Turkiston_A