PDF KITOBLAR


Kanal geosi va tili: Butun dunyo, O‘zbekcha
Toifa: Din


«Ҳақни — гарчи одамлар унга унамасалар ҳам, баён қилавериш керак, токи зеҳнларда ўрнашиб қолсин. Зотан, бир авлод келиб: 
«Бизлар буни аввалги ота-боболаримиздан эшитган эмасмиз», (Мўминун: 24), деб айтиши энг хатарли ҳужжатдир».
Шайх Абдулазиз Торифий

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Butun dunyo, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


📃Ажойиб одамлар.

Дарсда бир хадис ўқигандим. Жуда кўп у хадис хақида мулоҳаза қилдим. Аммо тўлиқ ечимини топишга қийинчилик топдим. Хозирги кунда эса бу хадиснинг шархини хаётий мисолларда кўриб хайратландим, тўғриси.

Хадис.
📚Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
—"Аллоҳ таоло Ерни менга ўраб берди. Яқин қилиб, кўрсатиб қўйди. Ерни машриғини ҳам мағрибини ҳам кўрдим. Менга Ерни қаерлари кўрсатиб қўйилган бўлса, умматим шу жойларга эгалик қилади. Менга икки хазина берилди; қизил хазина ва оқ хазина(қизил хазина—тилла, оқ хазина—кумуш. Бундан мурод Рум ва Форс мусулмонларники бўлиши тушунилади).
—"Умматларимни умумий келадиган қурғоқчилик билан ҳалок қилиб юборма",—деб сўрадим.
Яна сўрадим;
—"Аллоҳим ўзларидан бошқалардан бўлганларни уларга душман қилиб қўйма, уларни қириб ташлайдиган ўзларидан бошқадан бўлган душманни Ер юзига хукмрон қилиб қўймагин", — деб Роббимдан сўрадим.
Шунда Роббим айтдики:
—"Эй Муҳаммад,(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мен агар бир ишга хукм қилсам, бу иш рад қилинмайди. Сиз умматингизга нимани сўраган бўлсангиз, шуларни бердим. Улардан умматингизни умумий қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслигимни сўраган эдингиз, умматларингиз учун бердим. Ўзларидан бошқалардан бўлган душманларни уларни устидан хукмрон қилиб қўймагин деб, дуо қилгандингиз, бердим. Агар Ердаги ҳамма кишилар тўпланса ҳам умматингизни батамом яксон қилиб ташлолмайди. Ҳаттоки, умматингизнинг ўзи баъзисини баъзиси қириб ташламагунча, кофирлар уларнинг устидан хукмрон бўлолмайди. Умматингиздан баъзиси баъзисини асирга олмагунча, кофирлар уларнинг устидан хукмрон бўлолмайди"»
(Абу Довуд ”Сунан” ва Ибн Можа ривояти).

Бугунги кунда мусулмонларнинг хорлиги сабаби бу уларнинг нафсларидир. Бир- бирига биродарлиги ёдидан кўтарилиб кетган мусулмонларнинг устидан дин душманлари нима қилишса қилишябди.

Бу мусулмон аҳли шу даражада кўп фирқаларга бўлиниб кетганидан, хаттоки ака-уканинг ақидаси бошқа-бошқа бўлиб қолди...

Сурия аҳлининг ғалабаси ҳақида бироз тўхталадиган бўлсак, энг ажабланарлиси ва алам қиладигани – унинг ғалабасидан кофирлар хурсанд. Бир иккита араб давлатини ҳисобга олмасак, қолган мусулмон деб аталган давлатлар ҳали ҳам буни фитна деб, ҳали хақиқат очилади деб, давлатни қулашини пойлашябди. Ёки исломий иморат бўлишидан қаттиқ хавотирга тушушябди... Мужохидларни кимгадир ишлашини текширадимией, ҳали яна уруш бўлади дейдимией, астағфируллоҳ дейсан киши.
Яна бир оқим вакиллари бўлса, ўзлари куфр остида, иссиқ ўринларда, тотли хаётда яшаб келаётганлари камдек, энди Суриядаги воқеаларни фитна деб, аёллару-эркаклар оммага ёйишга ўтишганидир. Ўзлари дин учун лоақал битта эҳсон қилишга ярамаган инсонлар, иссиқ ўринларида ўтириб олиб, фитна деб дарс бериб турганлари нимаси энди. Бўлди энди тўхтанг эй фитначилар жамоаси. Бироз тўхтанг. Етар бари. Қачонгача бир-бирингизни ёмонлайсиз. Қачонгача бир-бирингизни ғалабангиз бўлиб турган, бўлиб ҳам куфр ва зулм устидан бўлган ғалабангизни қоралайсиз...
Тўхтанг бироз...

Сиз яшаб турган юртнинг об-ҳавоси, одамлари, географияси, хукумати бу Шом ери билан бир хил эмас! Билмаган нарсангизга, кўрмаган нарсангизга ва ҳис қилмаган нарсангизга фитна деб айтишдан тўхтанг!
Тўхтанг, эй биродарлар!
Ҳаё қилинг!
Мусулмон биродарингиз хаққидан ҳаё қилинг!
Хеч йўқ Аллоҳ таолога йўлиқишингизни ўйлаб ҳаё қилинг!
Бўлди энди, фитна дейишни бас қилинг!

@Turkiston_A


قال العلامة ابن القيم رحمه الله:
‏"من دلائل رقة قلب المؤمن أن يتوجع لعثرة أخيه المؤمن إذا عثر حتى كأنه هو الذي عثر بها، ولا يشمت به".





«Мўмин кишининг қалбининг мeҳрибонлигини бeлгиларидан бири, бирорта биродари хато қилиб қоқилиб қолса, қалби оғрийди, ҳатто шу даражага етадики, худди ўзи қоқилгандек бўлади ва бундан асло ҳурсанд бўлмайди».





@Turkiston_A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Alloh sobit qadam qilsin

@Turkiston_A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Yangi yilni kutvotganlaga jo’natib qo’yamiz
Kimdir siz orqali hidoyatga kelishi dunyo va undagi narsalardan yaxshidir⚡️

@Turkiston_A


⭕️Бугун бутун борлиқ, осмонда қушлару, ерда хайвонлар, денгизда балиқларгача Аллоҳга тасбех, Росул алайҳиссаломга саловот айтадилар.

Инсонлардан эса~фақат мухлис қулларгина, ўлимдан кейин яхши ҳаёт умидида яшаётганларгина саловот айтадилар.

Тирикмисиз, қалбларингизни ҳам тирилтиринг

Саловотлар билан тилларингизни, дилларингизни хушбўй қилинг, шоядки бу хушбўйлик қабримизни тўлдирса, шоядки бу хушбўйлик Сиротда қўлимиздан тутса, шоядки бугунги саловотлар Ислом Умматини ғалабасини тезлаштирса.

Биродарларингизга ёрдам бермоқчимисиз?

Саловотлар сизни дуоларингизни ижобат қилади, Аллоҳ сизни шахид  биродарингиз билан Жаннат Олийларида бирга қилади.

Ғалаба жуда яқин, ноумид бўлманг, ғалаба кунлари жуда яқин қолди

Душманларнинг азиятлари сизни рисолатни ёйишдан тўхтатиб қўймасин. Албатта, бир қийинчилик билан бирга бир енгиллик бор. Ҳа, албатта, ўша бир қийинчилик билан бирга яна бошқа енгиллик бор. Яъни, бир қийинчилик ортидан албатта иккита енгиллик келади.
Қўшалоқ зафар ғалабалар бизларни кутмоқдa

@Turkiston_A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Shu vedioni ko’rib qattiq ta’sirlandim ..
Biz bilan bir asrda yashayotgan asrdoshimiz…

Shuncha qiyinchilikariga qaramasdan Allohga shukr qilayotganini ko’rib o’zimdan uyalib ketdim …

Shuncha ne’matlar ichida biz ham shukur qiluvchilardan bo’lyapmizmikan aa..?!

@Turkiston_A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🧑‍🏫🧑‍🎓🙅‍♂🧑‍🏫🧞🧔

@Turkiston_A


وقد جعل الله سبحانه العين مرآة القلب فإذا غض العبد بصره غض القلب شهوته وإرادته وإذا أطلق بصره أطلق القلب شهوته



«Аллоҳ таоло кўзни қалб ойнаси қилди. Агар банда кўзини ҳаромдан олиб қочса, қалб ҳам шаҳват ва истагини тийиб қўяди. Агар кўзини тек қўйиб, бўш қўйворса, қалб ҳам шаҳватини тек қўйиб қўяди».





@Turkiston_A


️"- Қалбни бизувчи таом икки тур бўлиб:
Биринчиси - Ҳаром таом бўлиб, у ҳам икки турга бўлинади.
Биринчиси - Аллоҳ субҳанаҳу ва таълонинг ҳаққи бўлган, яъни Аллоҳ субҳанаҳу ва таъло Қуръони каримда ҳаром қилган  емишлар бўлиб уларга - ўлимтик, тўнғиз, қон, озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар,  панжали бўлган ваҳший қушларнинг гўштлари киради.

Иккинчиси - Бандаларнинг ҳаққи бўлган емишлар бўлиб, унга - ўғирланган, тортиб олинган, порахўрлик билан, зўравонлик билан олиб қўйлиган, умуман олганда соҳиби ё қўрқиб ё уялиб беришга мажбур бўлган нарсалар киради.

Иккинчи тури эса ҳалол бўлса ҳам меъёридан ошишлиги билан қалбни бузувчи таомлардур.
Бу шундай вужудга келадики, инсон қорнини ҳаддан ташқари тўлдириб юбориши натижасида ибодатларга дангасалик пайдо бўлиб, уйқу ғолиб келади, чунки кўп еган одам кўп уҳлайди, кўп ичади ва кўп бўшанади, кўп ейишликнинг ортидан, шайтон инсоннинг ҳирсларини,  эҳтиросларини осон қўзғай олади.
Рўза тутишлик эса аксинча эҳтиросларни жиловлаб инсонни руҳини озиқлантиради. Очлик оқибатида қон томирлар торайиб унда қон билан бирга оқиб, инсонга вас вас қилувчи шайтоннинг йўллари ҳам тораяди, оқибатда инсон эҳтиросларни осон жиловлай олади.

Имом Ат - Термизийдан келтирилган машхур ҳадисда айтиладики:
«- Одам боласининг энг ёмон тўлдирадиган нарсаси бу унинг қорнидур, одам боласи учун уч - тўрт луқма кифоядур. Жуда уни тўлдиришни ҳоҳласа учдан бирини таом билан, яна бирини сув билан, қолган бир қисмини эса ҳаво учун қолдирсин»
(Ат -Термизий)

Яҳё Ибн Закария алайҳимуссалом ҳақларида ривоят қилинадики, бир куни Шайтон (алайҳиллаъна) уларнинг ҳузурларига келди, Яҳя алайҳиссалом сўрадилар «- Мендан бирон нарса ундирган кунинг бўлганми ?»
Иблис айтди - Йўқ, фақат бир куни кечқурун сенга таом келтирдилар, шунда мен сенга яна ва яна ейишингни вас вас қилдим, ҳаттоки сен тўйгунча единг ва уҳлаб қолдинг, натижада эса  одатингдаги бўлган ибодатингни қўйиб юбординг.
Яҳя алайҳиссалом айтдилар - Аллоҳга қасамки бундан кейин ҳеч қачон тўйиб овқатланмайман.
- Иблис деди - Аллоҳга мен ҳам ваъда бериб  айтаманки, бундан кейин ҳеч қачон одам фарзандига яхши маслаҳат бермайман.





@Turkiston_A


НАБИРАЛАРИМИЗ ЗОЕ БЎЛМАСИН!

Эй ғарбга ишқибозлар! Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди. Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:

“Бобом Али Тантовий бизни фарзандларимиз ёшлик пайтида Канадага кўчишдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди.

Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади. Бобом айтган эдилар:

“Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангизда, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!”.

Бир дугонам айтаяпти:
- Агар Америкага кетишга етадиган пулим бўлганида кетган бўлар эдим. У ер менга ҳам, фарзандларимга ҳам таъсир қилмайди. Асосий масала тарбияда, жойда эмас. Яхши тарбия қилинса қаерда бўлса ҳам фарзандлар яхши инсон бўлаверади!”.

Мен унга дедим:
- Жойни танлаш тарбиянинг ўзагидандир. Ҳакимдан эмас, тажрибали инсондан сўранг, деган гап бор. Менинг ҳаётий тажрибам бор.

Эшитинг: “Тўққиз йил олдин Рамазон оиласининг тарихчиси вазифасини эгалладим. Олдин Байрутлик бир тарихчи бу иш билан шуғулланган экан. Мен ишни оила шажарасини ўрганишдан бошладим.

Улар оиласига мансуб бутун дунёдаги ҳар-бир шахсни онлайн ўрганиб чиқдим. Улар беш минг киши экан. Ҳайратда қолдим бу рақамдан. Мана сизга улардан мусулмон бўлмаган диёрларга кўчиб кетганларнинг ҳисоб-китоби:

100 йил олдин кўчиб кетганларидан 96 % бугун мусулмон эмас. 80 йил олдин кўчиб кетганларининг 75 % бугун мусулмон эмас. 60 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 40 % бугун мусулмон эмас. 40 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 25 % мусулмон эмас.

Эквадорда 80 йил олдин бир шайх кўчиб бориб илк масжидни қурган. Фарзандларини ислом қадриятлари асосида тарбия қилишга уринган. Шуларга қарамай бугун унинг бирорта набираси мусулмон эмас.

Барча оилаларнинг аҳволи шу. Бобомнинг 48 та набираларидан бугун Америкада яшаганимиз сабабидан 16 таси мусулмон эмас. Менинг ўзим 40 йилдан бери Америкада яшайман.

Эквадорда бугун Рамазоннинг набираларидан 98 таси яшайди. Уларнинг аждоди 1922 йилда у ерга кўчиб борган. Ҳозирда улардан бирортаси мусулмон эмас. Ҳаммаси насронийлик динида!

Мен Жорж Рамазон, Эмилиа Рамазон ва Кристиан Рамазон билан танишдим. Эмилиа Рамазонга Туркиянинг Аданасига бориб оиласини бирлаштиришини айтдим ва пул ҳам бердим. Аллоҳга қасамки, мен билган нарсалар қалбни қонга айлантиради!

Ақлли инсон бошқаларнинг хатосидан ибрат олади. Мен насиҳат қилдим. Ислом диёрларига яқиндан ҳам, узоқдан ҳам кўчиб борганларда бунақа рақамлар кўринмайди.

Мендан нега Туркияни танлаганимни сўрашади. Сабабини юқорида баён қилдим!”.

Азизларим! Пул учун, дунё учун фарзандларингизни, набираларингизни, аҳбобларингизни, дўстларингизни қиёмат кунигача зое қилманг.

Уларнинг дини ўзгаришига сабаб бўлманг. Уларнинг жаҳаннамга киришига сабаб бўлманг. Бу дунё фоний, унда озгина яшаймиз. Биз меҳмонмиз.

Фарзандларингизни сақлаб қолинг!

🔹@Turkiston_A


Tilim mening balodur...

Suratdagi odamning asl ismi Ross, u "Qariya" laqabi bilan tanilgan mafiya huquqshunosi bo‘lgan. Uzoq vaqt mobaynida politsiyaga los-anjeleslik gangsterlarning katta to‘dasi a’zolariga qarshi guvohlik berishni paysalga solib kelgan. Biroq to‘da a’zolariga qarshi ko‘rsatma berganidan so‘ng, shahar markazidagi uyidan butun oila a’zolarining o‘ligi topilgan. Bir oy o‘tgach, uxlab yotgan joyida mahbuslardan biri uni bo‘g‘ib o‘ldirgan. Ko‘ksiga "Men shunchaki ko‘p gapirishni yaxshi ko‘rardim", deb yozib ketishgan.

@Turkiston_A


⚠️Қирғизистон ҳукуматида ҳам бир неча ой олдин Ўзбекистонда бўлгани каби "ёшларнинг диний таълим олиш масаласи" муҳокама қилинмоқда.

Биздагилар бир овоздан тақиқлаб қўя қолишди ва фарзандларига диний таълим берган ота-оналарга жавобгарлик белгилашди, энди навбат Қирғизистонга..

20-30 киши бир жойда тўпланиб бутун халқнинг диний таълим олиши ёки олмаслиги, азон айтилиши ёки айтилмаслиги ҳақида қарор чиқаришади.

Ер ва ундаги барча нарсалар эса Ёлғиз Аллоҳники! Ҳукм Аллоҳники, ҳақ дин фақат Аллоҳнинг дини! Аллоҳ таоло бизни демократия ва унинг хизматчиларидан қутқарсин!

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

@Turkiston_A


Бу суратга юзаки қараб, картошка фриси ва қовурилган тухим дейишингиз табиий, шундай эмасми?

Лекин ҳақийқат бундан умуман бошқа:

Картошкага ўхшаб турган нарса - тўғралган олма бўлаклари
Тухим сариғига ўхшаган нарса эса - шафтоли
Тухимни оқига ўхшагани эса - оддий қатиқ ...

Юзаки қараганингиздаги ҳолатга ҳеч қачон ҳукм чиқаришга шошилманг! Зеро ҳолатни атрофлича билмасдан айтиладиган ечимлар аксар ҳолатда нотўғри бўлади. Баъзида эса бир одамни юзаки қараб тарқатган ёлғон хабари бутун Умматни пароканда қилишга олиб боради

Аллоҳ Субҳанаҳу ваТаало айтади :

يا أيها الذين آمنوا إن جاءكم فاسق بنبأ فتبينوا

(Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга бир фосиқ киши хабар келтирса уни текшириб олинглар) [Хужурот/6]

Пайғамбаримиз саллаллаоҳу алайҳи ва саллам айтдилар :

"Киши эшитган сўзини айтиб юриши, уни ёлғончи эканига кифоя қилади"

[Бухорий ва Муслим ривояти]
Жакып Алманбетов


@Turkiston_A


Митти тил ҳақида

1) Танангда суяксиз камтарин аъзо,
Гоҳида жон олар, гоҳи руҳафзо,*
Дам мукофот берса, дам берар жазо
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

2) Неъматлар ичида энг буюк неъмат,
Офатлар ичида энг катта офат,
Кимга бахт келтирар кимларга кулфат
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

3) Мучалар ичида энг гуноҳкори,
Сўзлашу ялашдан иборат кори,
Ғор ичида пинҳон кичик безори
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

4) Ажойиб яратган уни бир Аллоҳ,
У бўлмаса овқат татимас асло,
Гоҳида бошингга солади бало
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

5) Кимни қувонтириб, кимни қийратган,
Кимларни кулдириб, кимни йиғлатган,
Кимларни уйғотиб, кимни ухлатган
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

6) Эл-юрт ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Унинг барбоди ҳам билинг, шу тиллар,
Жаҳон ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

7) Ўзлари кичкина ишлари катта,
Эрни эр қилган ҳам тилдир албатта.
Адашмас гар дилга бўлса пайваста
Бу митти тилчалар, суяксиз тиллар.

8) Қуръон ўқиган ҳам, зикр қил ҳам,
Ғамгинларга мудом қайғудош, ҳамдам,
Ҳар қандай дардларга биринчи малҳам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

9) Ўнта бармоқ унинг ишин қилолмас,
Қош, кўз, лаб, бет, оёқ ундек бўлолмас.
У олган жойларни шамшир ололмас,
Абжир, моҳир тиллар, суяксиз тиллар.

10) Соатдаги қушдек чиқар дам-бадам,
Сайраса лол қолар ҳатто булбул ҳам,
Гоҳ чўқиб, гоҳ чақиб келтирувчи ғам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

11) Зарбаси қиличнинг зарбидан ўткир,
Қинғир қилмишлари дилни қилар кир,
Юракларни эзиб, титратувчи зир,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

12) «Душманни дўст ёки дўстларни душман,
Қилувчи қудратли куч мен бўламан»,
Деб катта кетувчи гул ҳамда тикан
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

13) Нимжон, нозик, лекин қилмиши йўғон,
Бир паста инсонни қилади ҳайвон,
Унчалик чақолмас ҳаттоки чаён,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

14) Дунёда энг ширин, энг тотли нарса
Ва энг аччиқ нарса нима, дейилса,
Айт: Энг ширин ва энг аччиқ, бемаза
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

15) Кофирни бир зумда қилар мусулмон,
Мусулмонни кофир қилади шу он.
Унинг ҳийласидан донишлар ҳайрон,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.

16) Яхшиям бир дона сочдек кўп эмас,
Яхшиям гўшт парча, тош ё чўп эмас,
Яхшиям боғланган, учар тўп эмас
Бу тантиқ тилчалар, суяксиз тиллар.

17) «Ҳар тонг тана тилга қилади нола,
Тўғри бўл, тақво қил», деб тўкар жола*.
«Биз сенга тобемиз, қил истиҳола»
Эй каттакон тиллар, суяксиз тиллар.
Тилни мақтаб битсанг арзийди достон,
Ёмонлаб ёзган ҳам бўлмас пушаймон.
Зиддиятли феълга эга паҳлавон
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.

Гапни чўзмай дарслар жўнат, эй Жалол,
Деб талаб қилсангиз арзир, бемалол,
Инсонни қўзғовчи мисоли шамол
Шу митти тиллардир, суяксиз тилллар.



* Руҳафзо — Жонбахш.


Ёзма шеърга баъзи ўзгартиришлар киритилди.

@Turkiston_A


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

«Аллоҳ таоло айтади:

— Эй Одам боласи, агар менга дуо қилиб, мендан умидвор бўлсанг, сендан ўтган гуноҳларни парво қилмай кечираман.

— Эй Одам боласи, гуноҳларинг осмон булутларига етган тақдирда ҳам мендан мағфират сўрасанг, парво қилмай сени мағфират қиламан.

— Эй Одам боласи, менинг ёнимга ернинг қобиғича гуноҳлар билан келсанг ҳам, менга ҳеч нарсани шерик қилмасдан йўлиққан бўлсанг, сенга ернинг қобиғичалик мағфират билан пешвоз чиқаман».

📖 Имом Термизий ривояти

@Turkiston_A


🟦🟦🟦

🔴Замонга назар.

Ўзбек аталмиш миллатга бир ажиб кунлар келиб қолди. Мусулмон кишининг бошига қаттиқ ва қийин кунлар булути жаласи қуйилмоқда. Кечагина фатҳ бўлган Шом ерларига хурсандчилик туйган қалбларимизга бугун яна хафагарчилик соя солди...

Ўзбек – русни хожатхонасини тозаловчи бўлиб ишласа, ярашаверади.
Ўзбек – русни ахлат тўкувчиси бўлса ҳам, кўмир ташувчиси бўлса ҳам, хатто уйида хизматкори бўлиб, ювиндиларни ювиб юрса ҳам бўлаверади...

Амриқога бориб, чол ва кампирларга энагалик қилиб, тагликларини алмаштириб, боласига қилмаган ишларни қилиб, пул топса, ҳамма уни тўғри қабул қилади...

Аммо... Аммо, ўзбек араб диёрларида яшаш учун, ишлаш учун ва ёки илм олиш учун борса, давлатнинг у билан шуғуллангиси, фуқаросини ўз юртига қандай қилиб бўлмасин қайтаргиси келиб қолади. У диёрга турли ҳил йўллар, фитналар, қулоқлар киргизиб, инсонларни бир-биридан бездиради. Турли туман рейд тадбирлари қилиб, эркакларни қамоққа солиб, қайтиб кетишга мажбур қилади.
Араб ўлкаларида яшаб, кун кўраётган қанча инсонларни янги қонун чиқариш билан иш жойларидан айиради...
Хуллас, гапирсангиз гап кўп. Аммо, бу ҳар бир гап қалбдаги оғриқ билан айтилиб турганини болаларини, оиласини олдига қайтолмай қолган оталар, фарзанди диний илм ўқиб, савияси ошиб турганида, араб диёридан қувғин(депорт) қилиб юборилган оилалар, кунда дарс бериб, жуда кўп шогирд етиштирган аммо давлатнинг бемаъни қарорларини деб, қамоқларда азобланаётган шайх, устозлар, хужрасини шурта босишини ортидан илми қолиб кетиб, юртига сургун бўлган толиблар, бизни бугун шўрта босмасмикан деб, қўрқа-писа дарс тайёрлаётган Қуръон хофизлари, рейд борлиги учун тарқатилиб юборилган хужрани масъулиятини олган ва Аллоҳ учун динни таълим килаётган, аммо дарси тўхтаб қолган устозлар, эрта тонгда хўжайини кўчага ва намозга чиқиб кетаётганида, қайтиб кўриш насиб қилишини Аллоҳдан умид қилиб, омонат топширадиган аёллар тушунишади.

Бу ёзганларим жуда оғриқли мавзу. Ўзбек миллати араб диёрларида қийинчиликлар гирдобида қолишмоқда...

Биродарларингизни дуо қилинглар. Улар бугунги кунда бошқа биродарларини дуоларига муҳтождирлар.

@Turkiston_A


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🧑‍🎓🧞🧞🧔🧑‍🏭🙅🤑
🤶🧔👨‍🏫👰‍♀🧑‍🏫
🧑‍🏫🤑👨‍🏫👁🧔🙅
🙅🧔🙅‍♂👨‍🎨🧔

@Turkiston_A


⏺️Инсонлар тўрт хилдир📝

☘️Биринчи тоифа — на гапиради, на амал қилади.
Улар жоҳиллардир.  Чунки улар илм олишга интилмайдилар ва билимсизликларини оқлаш учун ҳаракат ҳам қилмайдилар.

☘️Иккинчи тоифа — гапиради, лекин гапларига амал қилмайди.
Бу тоифа одамлари мунофиқдирлар, чунки уларнинг сўзлари амалларига зид келади.

☘️Учинчи тоифа — гапиради ва гапларига амал қилади.
Бу инсонлар «Солиҳлар» деб номланади, чунки улар сўзлари ва амаллари билан  ўзлари ва атрофдагиларни ислоҳ қилишга ҳаракат қилишади.

4️⃣ Тўртинчи тоифа — сукут сақлайди, аммо ҳар доим амал қилади.
Бундай инсонлар ҳақиқий мужоҳидлардир, зеро улар ўзларини солиҳ  амалларини Аллоҳдан бошқаси кўришини истамайдилар▫️

@Turkiston_A


Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу айтади:
«Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдик, у зот: «Сизлардан бирор киши ҳар куни мингта ҳасанотни қўлга киритишга қодир эмасми?», дедилар. Ўтирганлардан бири: «Бизлардан бирор киши қандай қилиб мингта ҳасанотни қўлга киритиши мумкин?!», деди. Шунда у зот: «Юз марта тасбеҳ айтади, шунда унга мингта ҳасанот ёзилади ёки мингта гуноҳи ўчирилади», дедилар.

(Муслим ривояти)

Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Ким "Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи" деса, унга жаннатда хурмо дарахти экилади". ("Саҳиҳут тарғиб", 1539).

Ибн Жавзия раҳимаҳуллоҳ юқоридаги ҳадис ҳақида шундай дейди:

«Эй биродарим! Вақтни зое қилгувчи нарсалар нақадар кўплигига, қанча-қанча хурмоларни қўлдан бой бераётганингизга назар солинг! Қанча соатларни зое қилдик? Қанча хурмоларни қўлдан бой бердик?!».

("Рисола")

@Turkiston_A


.Савол:
- Жуфтим узоқда бўлгани сабабли мендан ҳар хил кийимсиз "видео" суратларга тушиб юборишимни талаб қилади. Мен эса ундай ишлардан ҳаё қиламан. Жуфтим эса менга жаҳл қилиб гаплашмай қўяди.
Мен хато қиляпманми, жуфтим учун  беҳаё сурат- видеоларга тушиб юборсам бўладими?

Жавоб:
-Эр- хотин бир- бири билан истаганча кўнглини оладиган сўзларни айтиб гаплашиши мумкин.

ЛЕКИН!

Қалбида заррача имони бор инсон бундай суратларга
рози бўлмаслиги керак.
Бугунга келиб, телефондаги сурат-видеоларни осонлик билан кўчириб, ўғирлаб олиш мумкин.
Бунга мисоллар жуда кўп.
Қайси эркак ўз жуфти ҳалолини шундай беҳаё ҳолатда тушган сурат ёки видеоларини бошқани қўлига тушиб ижтимоий тармоқларда тарқалишини истайди?

Агар аёлдан эр шу ишни талаб қилса: -Узр мен бу ишни қилолмайман, деб жавоб берсин.

❓❓❓
Холатимиз нақадар аянчли бўлиб қолди, инсонлар онгини интернетдаги очиқ фаҳш кино ёки бошқа беҳаё филмлар бузиб юборди.
Пок фитратдаги инсонлар туйғулари ўрнини  беҳаё шаҳватлар эгаллаб олмоқда.
Эркаклар аёллардан аввалда эшитилмаган "ишларни" талаб қилмоқда.
Улар ўз ғаризасидаги хирсини бошқача йўллар билан, инсоннинг пок табиати кўтара олмайдиган усуллар билан қондиришни талаб қилишмоқда.
Бу ишлар "жоиз"лигига фатволар ҳам топилади.

Лекин Аллоҳ инсонга берган пок фитратчи?
Ҳаё -имондан, дейилганичи?

Бундай талаблар бизнинг замонамизда,
фаҳш, бузуқликлар, зино ва енгилтакликни тарғиб қилувчи филмлар тарқаган вақтда авж олди.
Ўша бузуқликни кўрган ёки эшитган инсонларнинг кўпи (Аллоҳ раҳм қилганлар мустасно, албатта)
ўз аёлларидан ўша ғарбни бузуқ аёлларига ўхшашликни,
ўшаларнинг одатини,
ўшаларнинг жирканч ишларини талаб қилишмоқда.
Бунинг оқибатида қанча касалликлар келиб чиқиб, оилалар бузилиб, бегуноҳ фарзандлар шаҳватлар қурбони бўлиб, тирик етимга айланмоқда.

Аёлларга эрлар тарафидан- истасанг шу истамасанг бошқаси, деб шарт қўйилганига ҳам гувоҳ бўламиз.
Ҳа нима бўпти, эр- хотин орасида "ҳамма" нарса жоиз дейишади.

Яқинда ўша "жоиз" ишлар билангина шаҳвати қониқадиганларга ғарблик инсон қиёфасидаги иблис болаларидан бўлган "ошналари" унданда янги "ишларни" топиб кўрсатишади, ўшанда уларни бугунги "жоиз" ишлари қониқтирмай қўяди.

Демак, инсон хирс туйғусини қондириш учун мутлақо фитрат кўтармайдиган, жирканч бўлган ишларни ҳам одатга айлантириб яшаши мумкин эканда?
Шу кунгача, бузуқ филмлар
жамиятимизда тарқалмагунча, бу фаҳш одатлар фақат ўта беҳаё, бузуқ табиатли инсонлардагина бўлган. Бугун эса "одат"ларга айланиб бормоқда.

Тўртталаб аёллари бўлган саҳобаларни ҳаёлари ҳақида гапирилганда, бугунги кунда турмуш қурмаган қизлар ҳам уларнинг ҳаёлари олдида ҳижолатда қоладилар...
Жаннат билан башоратланган Усмон ва Алилар чўмилгани кирганда ҳам киндигидан тиззасигача бўлган кийимларини бир умр ечмай, устидан ғусл қилганликлари тарихда қолмадими?

Усмон кирганда
ёнбошлаб ётган Росул алайҳиссалом ҳолатларини
ўзгартириб, оёқларини ёпиб олганлари нега тарих китобларида ҳадис бўлиб қолиб кетди?

Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳдан "баъзи амални эркак  киши ўз аёлидан тўшакда талаб қилса бўладими?", деб сўралганда,
у инсон тушунмади, саволни, қайта сўради.
Устоздан яна қайтариб:
-Эркак аёлидан шундай ишларни талаб қилиши ЖОИЗМИ,- деб сўралганда:

Бу ҳайвонлардан бўлган итларни одатлари, инсонники эмас,- деб жавоб берганлар.

Мусулмон бўлсада кўзини фаҳш, ҳаром бўлган, ишлардан тиймас экан, яхши билсин- шаҳватлар осонликча қонмайди.
Ўша кўрган ишлар тажриба қилинмагунча "кўнгил тўлмайди", унга кўнмаган аёлини "розимасман", деб қўрқитиб ўтади

Исломда зарар бериш ҳам, зарарланиш ҳам мумкин эмас.
Жоиз бўлган кўп ишлар бор, лекин инсон ихтиёр қилсагина қилади,
чунки у МУБОҲ -ВОЖИБ ЭМАС!

"Жоиз" бўлган кўп ишлар ортидан жуда кўп ножоизлар келиб чиқади,
буни Росул алайҳиссалом айтганлар:

ومَن وقع في الشّبهات وقع في الحرام

Ким шубҳага кирса, албатта ҳаромга ҳам киради.
Бошқа хадисда:

إنما بعثت لأتمم صالح الأخلاق
-Мен гўзал хулқларни камолига етгазиш учун юборилдим,-деганлар.

Имон бу хулқдир.
Хулқи гўзални имони гўзалдир.

Аллоҳ Росулига:

إِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ
- Сиз гўзал хулқлар устидасиз,-деган.

@Turkiston_A

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.