Хоразмий йил ҳисоби - қадимги хоразмда яшаган хоразмийларнинг қуёш тақвимига
асосланган йил ҳисобидир. Абу Райҳон Берунийнинг хабар беришича хоразмий йил ҳисоби
Ўрта Осиёдаги энг қадимги йил ҳисоби ҳисобланади. Бу тақвим Берунийнинг кўрсатишича
Искандар Зулқарнайндан 980 йил аввал бошланган яъни, мелоддан аввалги минг йилликнинг
бошларига тўғри келади. Абу Райҳон Беруний яшаган даврда хоразмий йил ҳисоби икки минг
йилдан ошиб кетган бўлади. Хоразмий тақвимида бир йил 12 ойга бўлинган ва ҳар бир ой 30кундан иборат бўлган. Қўшимча 5 кун йил охирида 12-ойга қўшилган ва бир йил 365 кунни
ташкил этган. Ҳар йили қолдиқ сифатида ортиб қоладиган чорак кунга хоразмий
тақвимида эътибор берилмаган. Янги йил баҳорги тенгкунликдан бошланган. Ой номлари Абу
Райҳон Беруний асарида икки хил тўлиқ ва қисқартирилган шаклларда келтирилади.
Ойларнинг тўлиқ номи жуда узун бўлиб, кўпчилик товушларни ундош ҳарфлар ташкил қилади.
Беруний хоразмийча ой номларининг қисқартирилган шаклини қуйидагича келтиради: 1.
Новсоржий. 2. Ардвст. 3. Хрвдод. 4. Жирий. 5. Хмдод. б.Ахшриврий. 7. Авмрий. 8. Енохи. 9.
Арв. 10. Римжд. 11. Аршмн. 12. Исфандоражий. Беруний ойларнинг тўлиқ номини берган бўлса-
да, аммо кундалик иш юритишда ва маъмурий ҳужжатларда ойларнинг юқорида келтирилган
қисқа шаклидан фойдаланилган. IV-VIII аср қадимги хоразмий ёзуви ҳужжатларида ва XII-XIV
аср араб-хоразм ёзуви манбаларида ой номлари юқоридаги шаклларда қўлланади. 12-ойга
қўшиладиган 5 куннинг махсус номи йўқ. Қадимги эрон (авесто) ва суғд тақвимида бўлгани
каби хоразмий тақвимида ҳам ойнинг ҳар бир куни (30 куни) алоҳида-алоҳида ном билан
юритилган. Беруний 30 кунга қўйилган 30 хил номни ҳам беради.
Хоразмий тақвими атамалари хоразмий ёзуви ва хоразмий тили истеъмолдан чиқиши билан
бутунлай унутилиб кетди. Айрим атамалар XIV аср хоразмий тили ёдномаси "Кунят ул-мунё"да
учрайди холос.
@Xorazm_tarixidan