📖 🎧Ибратли ривоятлар 📖🎙 | Андижон АКМ


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Сиз учун энг сара "Ибратли ривоятлар"ни аудио шаклда тинглашга тавсия этамиз.
Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази.
Дўст яқинларингизга ҳам улашинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


СОЧИЛГАН РИЗҚ

—Ризқим бу ерларда эмас экан, она! Йигит боши омон бўлса, дўппи топилади. Насибам қаерларда сочилган бўлса ўша ерда қўним топаман-да. Фотиҳа беринг, чет элга кетай.
—Бу нима деганинг, болагинам. Яратган барчанинг ризқини ўз элида сочиб қўйибди. Ўзга юртларда эмас насибанг. Фақат бир оз сабр қил, ҳаракатингни қўйма...
—Э, қачонгача? Кетаман! Бу ерда топган бир сўмимни у ерларда ўн сўм қилиб топаман. Дуо қилинг энди, ризқимни топай!
Она ноилож қўлини дуога очди.
—Қайда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин, ўғлим. Ризқинг бутун бўлсин.
Ўғил кетди. Излаган ризқини ўзга элларда топди. Жуфтини ҳам, турмушини ҳам ўша ерлардан қилди. Фарзандлари чет элда туғилди. Насибаси бутун бўлиб, давлатга эришди.
Аммо... ҳаловат топа олмади. Ўшанда онасидан бир оғиз хотиржамлик, саодат тиламаган экан. Пул топдию, бахт топмади. Ҳамон изидан кўзлари жавдираб қолган онаси хаёлидан кетмайди. Беҳаловат тунлар эса унга азоб бергани берган... Эрта тонгда эса у аҳд қилди:
—Онамнинг олдига кетаман! Ватанимни соғиндим...

Ризқини излаётган боламнинг кўнгли бузилмасин, унга ўлимимни билдирманг, деб у дунёга рихлат қилган онанинг руҳи эса уни кузатиб турарди...

© Нодирабегим Иброҳимова


Ҳайрли кун азиз китобсевар китобхонлар😊

📅 Бугун 16 - декабр ва ҳафтанинг чоршанба куни.
Кунингиз хайрли ва барокатли булсин.

Бизни кузатишда давом этинг !!!
👇👇👇
🏆 @akmviktorina
🧩 @akmkvest
🎨 @farqini_toping
🎧 @audio_ertaklar
🎤 @audiorivoyatlar
🎼 @audio_sherlaruz
📚 @qrcode_kitoblar
🎬 @andbooktrailer
📖 @buyuklar_azizdir_har_on
👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ @oq_xalatli_halaskorlar

📚@andijonakm
🇺🇿@bobur_sharq_tarixi_gavhari
🇺🇿@qalblarda_barhayot_muhammadyusuf


ХУЛОСА:

Ҳеч қачон инсон ўғри, киссавур, ярамас бўлиб туғилмайди.

Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат)
ила туғилади.


ҚАЛАМ

2"- ХИКОЯ:

Ўғрилардан бири айтади:
- Мен тўртинчи синфда ўқирдим. Бир куни уйга мактабдан қаламимни йўқотиб қайтдим. Онам буни билиб, мени уриб, сўкиб, масъулиятни билмайдиган ландовур деб айбладилар. Онамнинг бундай қаттиқ қўлликлари натижасида уйга қаламсиз қайтмасликка, кимнингдир қаламини ўғирлашга аҳд қилдим. Келаси куни синфдошларимдан бирини бир эмас, икки қаламини ўғирладим. Бу билан кифояланмай бошқаларникини ҳам ўмардим. Бора - бора қалбимдан қўрқув сизиб чиқиб кетди. Энди мен, ўзга синфдагиларни, охири мактабимиз мудирининг хонасини ўмардим. Ўша йили мен учун тажриба майдонига айланган, амалий ва назирий ўғриликни ўрганган йил бўлди. Натижада ўғрилик менинг ҳаётий касбимга айланди.


ҚАЛАМ

Ўғлим иккинчи синфда ўқирди. Кунларнинг бирида қаламсиз келди. Йўқотибди. Мен:
- Болам, қаламинг йўқолган бўлса, дарсда нима билан чиздинг? - деб сўрадим.
- Синфдошимдан олиб турдим, - деди.
- Яхши, - дедим, - синфдошинг сенга қаламини бериб турганининг эвазига нимадир сўрадими? Масалан: ейдиган, ичадаган нарса ёки пул? - дедим.
- Йўқ, ундай қилмади, - деди.
- Ўғлим, демак у кўп савобга эришибди. Нимага у сендан кўра закийроқ иш қилди? Нима учун сен савобларга эришмас экансан? Бу нимаси? Кел, сенга иккита қалам сотиб оламиз. Бирини ўзинг ишлатасан. Иккинчисини «Савоблар қалами» деб номлаймиз. Уни сен қаламини уйида қолдирган ёки йўқотиб қўйганларга бериб турасан. Дарс сўнггида қайтариб оласан, - дедим.
Ўғлим шунақанги севиндики... бу ишни амалда бажаргандан кейин қувончи янаям ортди. Натижада у сумкасида доим олтита қалам олиб юрадиган бўлди. Ўғлим мактабни хуш кўрмасди. Ўқиш даражаси ҳам суст эди. Бу ишни тажрибадан ўтказганимиздан кейин у мактабни яхши кўрди. Аъло баҳолар ола бошлади. Ўқитувчилар унга эътибор, ўқувчилар эҳтиром кўрсата бошлашди. Кимнинг қалами бўлмаса, ундан олиб туриши мумкинлигини биларди. Кимдир қаламсиз қолса, ўқитувчилар:
- Бор, ошиқча қаламлар олиб юрадиган боладан олиб кел! - дейдиган бўлишди.
Ўғлим мактабни аъло баҳолар билан битирди. Бу хайрли ишини шу пайтгача канда қилмади. Уйланди. Аллоҳ унга кўп фарзандлар берди. У ҳозирда каттакон хайрия фондининг раҳбари.


Ҳайрли кун азиз китобсевар китобхонлар😊

📅 Бугун 12 - декабр ва ҳафтанинг шанба куни.
Кунингиз хайрли ва барокатли булсин.

Бизни кузатишда давом этинг !!!
👇👇👇
🏆 @akmviktorina
🧩 @akmkvest
🎨 @farqini_toping
🎧 @audio_ertaklar
🎤 @audiorivoyatlar
🎼 @audio_sherlaruz
📚 @qrcode_kitoblar
🎬 @andbooktrailer
📖 @buyuklar_azizdir_har_on
👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ @oq_xalatli_halaskorlar

📚@andijonakm
🇺🇿@bobur_sharq_tarixi_gavhari
🇺🇿@qalblarda_barhayot_muhammadyusuf


Кўк сомса. Ёхуд шифобахш гиёх.

Самат ота анчадан буён кўзлари кўрмай қолди. Ўғли кўрсатмаган доктори қолмади. Фойдаси бўлмади. Келининг эса дойим жахли чиқарди. Худди болаларини ризқини қияёткандек эди қайнота.
- Шу кўр чол ўлмади, мен қутулмадим, дерди доим.
Бир куни Самат отанинг кўк сомса егиси келиб қолди.
- Келин менга кўксомса қилиб беринг, роса егим келяпти, деди келинига.
- Кўк сомса егунча, захар еб ўлгин, деди ичида.
Қайнотасига эса.
- Хўп бўлади дадажон деб ишга тушди.
Келин дуч келган кўкатни тера бошлади. Ажабмас шулар захар бўлиб чолни ўлдирса деб жахл билан терарди.
Самат ота учун алохида, ўзлари учун эса алохида кўкат. Самат ота зўр бир иштиёқ билан сомсаларни паққос тушурди. Келин эса хавотирда эди. Нима бўларкин? дея.
Эрталаб уйғонган келин хайрон қолди. Кайнота ўзи ёлғиз ховли айланар, қувончи чексиз эди.
Келинини кўриб чопқиллаб уни ёнига келди.
- Келин Аллохнинг қудратини қаранг эрталаб турсам кўзларим кўраяпти, менимча кечаги мехр билан тайёрлаган кўк сомсангиз шифо бўлди. Ахир бизни ҳар бир кўкат минг бир дардга даво дейишадику. Раҳмат сизга қизим. Келин оғзи очилиб Самат отанинг ортидан қараб қолди...


УЗОҚ ЙЎЛ

- Нега узоқ йўлдан юряпмиз, дада?

- Қосим дўкончи бор-ку, шунинг дўкони ёнидан ўтмайлик деяпман ўғлим... Қарзи бор мендан... анча бўлди... Аҳволи яхши бўлмаса керак... беролмаяптида... Биз унга ўзимизни кўрсатиб ўтишимиз яхши эмас...
Уни хижолатга қўймайлик ўғлим...


​​​​ДАДАМГА АЙТИБ ҚЎЙМАНГ...

Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Донг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди.


Аndijon viloyat АKM | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Аndijon viloyat АKM | Rasmiy kanal dan repost
Ҳайрли кун азиз китобсевар китобхонлар😊

📅 Бугун 4-декабр ва ҳафтанинг жума куни.
Кунингиз хайрли ва барокатли булсин.

Бизни кузатишда давом этинг !!!
👇👇👇
🏆 @akmviktorina
🧩 @akmkvest
🎨 @farqini_toping
🎧 @audio_ertaklar
🎤 @audiorivoyatlar
🎼 @audio_sherlaruz
📚 @qrcode_kitoblar
🎬 @andbooktrailer
📖 @buyuklar_azizdir_har_on
👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ @oq_xalatli_halaskorlar

📚@andijonakm
🇺🇿@bobur_sharq_tarixi_gavhari
🇺🇿@qalblarda_barhayot_muhammadyusuf


Тирик экансиз, хаёт эшигини
ёпиб қўя олмайсиз..
Хаётингизга кимлардир кириб келаверадилар ва кимлардир чиқиб кетаверадилар.

Сокин бўлинг, Чиқиб
кетаётганларни олиб
қололмайсиз. Сиз билан
қолганларни чиқариб
юборолмайсиз!

Хаётингиздаги хар бир
инсонни ўз вазифаси, ўз ўрни бор. Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга урининг. Улар қилаётган ҳатоларига йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг. Асло ҳасад қилманг, хаётда фақат ҳавас қилиб яшанг шунда ҳаммаси кўнгилдагидек булади.


Ойна солувчи ва девона

Қадим замонда бир ойна солувчи бўлган экан. Бир куни у ўз фойдасини кўзлаб бир девонага дебди: "Агар бориб одамларнинг ойналарини синдирсанг, менга ёрдам берган бўлар эдинг, кейин менинг ишим юришар эди". Девона унинг гапига кириб, ойна солувчининг уйига югуриб бориб, ҳамма ойналарини битта қўймай синдирибди. Кечқурун уйига келган ойна солувчи буни кўриб ғазабланибди ва девонани уриша бошлабди.

– Нега мендан жаҳлинг чиқади, ахир ойналарни синдир, деб ўзинг айтинг-ку?! - дебди девона.

– Мен сенга бошқаларнинг уйидаги ойналарни синдир, шунда менинг ишим кўпаяди, дедим.

– Агар бошқаларнинг ойнасини синдирсам, улар бошқа ойна солувчини чақиришлари мумкин эди. Сеникини синдирсам, сен ҳеч кимни чақирмайсан ва ўзингнинг ишинг кўпаяди, - дебди девона.

Билгинки, бошқаларга зиён етказиш эвазига тирикчилик қилишнинг оқибати мана шундай бўлади.

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.


ХЎП ХЎП

Қайнона билан келин
Ногоҳ айтишиб қолиб,
Кетди ота уйига
Келин боласин олиб.

Жиринглади телефон
Олди йигит онаси,
Қўнғироқ қилаётган
Ўғилнинг қайнонаси:

“Ассалому алайкум,
Қудажоним, айланай,
Муллакамлар омонми?
Куёв ўғлоним қалай?

Болалар етиб келди,
Ўтиришибди, мана,
Гурунглашиб яйрардик,
Бирга келганингизда.

Набирангиз бир ширин,
Катта қилиб қўйибсиз,
Ёқимтойлигин кўринг,
Қуйиб қўйган ўзингиз.

Куёв боламга ўхшаб,
Ақл чиқар кўзидан,
Бобосига тортган-да,
Нур ёғилар юзидан.

Омон бўлинг бахтимга,
Раҳмат, сизга қудажон,
Қизингиз гул-гул яшнаб,
Сиздан келтирди салом.

Нега келганин билдим,
Қўлимда “адаб чўп”и,
Ҳар нарсаси бормиш-у,
Тугаб қопти “хўп-хўп”и.

“Хўп-хўп”сиз қолган бўлса,
Қийнагандур сизни ҳам,
Сал бўлмаса хижолат
Қилар экан бизни ҳам.

Яхшиям жўнатибсиз,
Тахминимиз чин чиқди,
Кўнглига қўл солгандик,
“Кибр” деган жин чиқди.

Ҳозир ўша жинини,
Бўғибгина ўлдирдик,
Қўйни-қўнжи, чўнтагин,
“Хўп-хўп” билан тўлдирдик.

Қиз узатган ҳовлида
Баланд-пастни кўрганмиз,
Томорқанинг барига,
“Хўп-хўп” экиб қўйганмиз.

Уй-жойимиз “хўп-хўп”дан,
“Хўп-хўп”дан сув, нонимиз,
Баъзида шу “хўп-хўп”нинг
Қўлидадир жонимиз.

Ғарам қилганмиз уйга,
Ўша “хўп хўп”ни териб,
Жўнатамиз қизларга,
Уч-тўрт тугунни бериб.

Болаларингизни ҳам,
Қудангиз олиб кетди,
Тўрт қоп “хўп бўлади”ни,
Мошинга солиб кетди.

Сиз – устоз, у – талаба,
Ҳар юмушни ўргатинг,
“Хўп хўп”и тугаб қолса,
Дарров менга жўнатинг.

Эй келин! “Хўп” деган сўз,
Уч ҳарфдан тузилган,
Аммо унинг важидан,
Қанча уйлар бузилган.

Доно бўлсанг “хўп-хўп”ни,
Бошингдаги “тож” деб бил,
Агар бахтли бўлмасанг
Марҳабо холанг кафил.

Марҳабо Каримова


Тақдирингиздан НОРОЗИ бўлманг!!!
Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлганига ГУВОҲИ бўласиз...
Бир мулоҳаза қилиб кўринг-а:

Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз...

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...

Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...

Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз...

Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, иймонингиз чархланди...

Тошбағирларга рўбарў бўлдингиз - меҳр беришни ўргандингиз...

Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...

Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...

Ёшликда ўқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

... Умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишни унутманг..!!!




Аndijon viloyat АKM | Rasmiy kanal dan repost
Ҳайрли кун азиз китобсевар китобхонлар😊

📅 Бугун 1- декабр кишнинг биринчи ва ҳафтанинг сешанба куни.


Бизни кузатишда давом этинг !!!
👇👇👇
🏆 @akmviktorina
🧩 @akmkvest
🎨 @farqini_toping
🎧 @audio_ertaklar
🎤 @audiorivoyatlar
🎼 @audio_sherlaruz
📚 @qrcode_kitoblar
🎬 @andbooktrailer
📖 @buyuklar_azizdir_har_on
👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ @oq_xalatli_halaskorlar

📚@andijonakm
🇺🇿@bobur_sharq_tarixi_gavhari
🇺🇿@qalblarda_barhayot_muhammadyusuf




⬆️ Yuklab oling va tinglang ⬆️

📀 Ibratli hikoyalar 750
🔉 Ibratli dunyo
🕰 Davomiyligi: 01:50
__________________________________
Do‘st yaqinlaringizga ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇
📚 @audiorivoyatlar


⬆️ Yuklab oling va tinglang ⬆️

📀 Ibratli hikoyalar 749
🔉 Oltinga teng xazina
🕰 Davomiyligi: 02:24
__________________________________
Do‘st yaqinlaringizga ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇
📚 @audiorivoyatlar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

148

obunachilar
Kanal statistikasi