Водий/Vodiy/Долина


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, Ruscha


Фарғона водийси янгиликлари/Farg'ona vodiysi yangiliklari/Новости Ферганской долины.
Асосийси бизда реклама йўқ. Рекламалар тавсия ўрнида ва биз моддий манфаатдор эмасмиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, Ruscha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тарқатинг

Хурматли фуқаролар алданиб қолманг...


- Bugun qaysi kun? - soʻradi Vinni Puh
- Bugun - bugun, dedi Puchuqvoy.
- Ha, bu mening sevimli kunim - dedi Vinni Puh


Йўлда шошиб кетаётгандим, кўзим йўл бўйидаги кўмир сотувчини олдида турган аёлга кўзим тушди, ўтиб кетдимда негадир аёл кўзимга таниш туюлди ва тахмин қилган аёлни рақамига қўнғироқ қилдим:

- ало, йўл бўйида кўмир олаётган сизми?

- ассалому алайкум, тоға яхшимисиз, ҳа, озроқ кўмир олай дегандим.

- кечагина "камчилигингиз борми?" деб сўраганимда "йўқ, ҳамма нарса етарли" дегандингизку?

- тўғри, ахир сиз бизларга рўзғорлик бердингиз, болаларимга иссиқ кийимлар олиб бердингиз, шунча нарсалар олиб берганингизда яна кўмирниям айтишга хижолат қилдим, болаларимга давлат бераётган ёрдам пули картамга тушганди, шунга кўмир олаяпман, пулим борку .

- яхши, кўмир сотаётган йигитга телефонни беринг, гапим бор эди.

- ало, мен Икромжон акаман.

- танидим, нима хизмат ака?

- бу аёл "бизга" қарашли, "орешка" кўмирдан беш қоп бериб пулинғ олманг, мошина кирасиниям олманг, ўзим кечроқ сизга пулини тўлайман, қанчалигини ёзиб юборинг.

- хўп бўлади.

Бир оздан сўнг телефонимга дуоларга бурканган смс келди.

Тугади.

"Хақдор"ларимизни деярли ҳаммалари шунақа камтар ва ориятлидирлар.

Muhammad Ikrom


- Qaysi biri muhimroq - safarmi yoki borar manzil?
- Hamroh


Yod olingan narsa - ilm emas, manfaat keltirgan narsa ilmdir.

Imom Shofeʼiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#СРОЧНО #ТУРАН #ДЛЯИНТЕЛГЕНЦИЯ

📹 🔴 Тайная политика: последствие покушения на единство языка в Туране
👤 #TURON

📹 🔴 ЯШИРИН СИЁСАТ: Турон бирлигига суиқасд оқибатлари
👤 #TURON


Подробно тут 👇👇👇

https://www.youtube.com/watch?v=AAqyRQ21kgs&ab_channel=TURON


Хайдовчиларга...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨☃️ Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 
@FERGHANAMEDIA


Nega bitta narsa haqida barchamiz har xil fikr bildiramiz?
Chunki hammamiz faqat muqovasinigina oʻqiymiz xolos.

Amerika maqoli


Choʻlponning "Kecha va kunduz" romanida tasvirlangan Vena stullari.
XIX asrda avstriyalik Mixail Tonet tomonidan yogʻochni bugʻlab egish yoʻli bilan yasaladi.


Гўзал сўзин куйлаб гўзаллашган бор,
Касал сўзин ўйлаб касаллашган бор,
Қозон куясидан юзи қорайиб,
Дурга яқинлашиб асллашган бор.
05.01.2025 йил
Ўзбектош Тўрахонли


Oʻzi qiyshiqning soʻzi qiyshiq.

Parij olimpiadasi gʻoliblari oʻz medallarining hozirgi holatidan shikoyat qilmoqdalar.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Умуман тушунмаган видеоларимдан....


FERGANAMEDIA.UZ| Расмий канал dan repost
30-декабрь куни кечаси Фарғона шаҳрида жойлашган Санат саройига айланишга чиққан оиланинг боқувида бўлган "немис овчарка"
Қочиб кетган. амалий ёрдам берганларга ёки бирор бир кучук масаласида билганлар бўлса ҳар бир тасдиқланган маълумотларга  пул мукофоти
мавжуд. +998905886590

https://t.me/ferganamedia


Qush ovozini eshitish uchun qafas toʻqish emas, daraxt va gul ekish kerak.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
UCHKÒPRIKLIK HAMSHIRA
BIR OILA TAQDIRINI ÒZGARTIRIB YUBORDI...
16 YOSHLI QIZALOQ ORZULARI USHALISHI UCHUN INSONIYLIKNING ENG OLIJANOB HISLATLARINI AMALDA KÒRSATA OLGAN
HAMSHIRA
DILDORA YOQUBOVA...


АНТИҚА МАРКЕТИНГ

Ёзувчи Жеймс Ривз роман ёзади, аммо унинг китобини ҳеч ким сотиб олмасди. Ёзувчи китобини реклама қилишга қарор қилиб, газеталарга эълон жойлаштирди. Яъни: "Ёш миллиардер эркак уйланиш учун ёзувчи Жеймс Ривз романидаги бош қаҳрамонга ўхшаб кетадиган қиз билан танишишни истайди".
Бир кундан сўнг ёзувчининг романи битта ҳам қолмасдан сотилиб кетган экан!


Суриялик ёзувчи айтади: Ироқ аҳолиси тўқчиликда шу даражага етдики, дастурхонда ортиб қолган нарса борки, уни ахлатга ташлайдиган бўлишди. Ҳатто, уларда (الاكل البايت) “кечагидан қолган сарқит” атамаси ҳам пайдо бўлди. Аллоҳ таоло уларни ўн йил давомида иқтисодий қамал билан синаган эди, қора қотган нонни ҳам кўзга суртиб ейдиган бўлишди. Миллион нафар ёш болалар очлик ва касалликдан нобуд бўлдилар.

Қачонки мен ўз юртим Дамашқ ва унинг атрофидаги жойларда ҳам нонларни ахлатхоналарга ташлаб юборилаётгани, камбағал бир аёл қўлидан ерга тушиб кетган нонни олмай, бепарво ташлаб кетаётганини, яна бошқа бир кимса ерда ётган нонни олмай, аксинча уни оёғи билан тепалаб четга улоқтириб ўтганини ва ҳаттоки, бир киши оёқ кийимини оқ нон билан артиб ялтиратаётганини кўрганимда, ҳеч шаксиз бу халқ яқин вақтда ношукрлиги, неъматларни қадрламаётганлиги учун Аллоҳнинг ғазабига учраши аниқ эканлигини ҳис қилдим. Бизларни қора кунлар кутмоқда, ўшанда ахлатхоналарда ётган қотган нонларга зор бўламиз, дедим.

Ёзувчи сўзида давом этади: Отам раҳматли катта олим эдилар. У киши дастурхондаги янги нонни қўйиб, кечагидан қолганини ер эдилар. Қотган нонни сувда ивитиб ер, уни ташлаб юборишга йўл қўймас эдилар. Ошхонадаги товоқларда овқатлар қолиб кетган бўлса ёки болалар емай қолдириб кетган таомлари бўлса, уларни ташлаб юборишга ҳечам йўл қўймас эдилар. Аксинча, агар ортган таом ташлаб юборилганини кўрсалар жуда қаттиқ ғазабланар эдилар. Кўпинча, ўша қолиб кетган овқатларни ўзлари ёб қўяр эдилар ва бундан ҳечам тортинмас эдилар. Неъматнинг озини ҳам, кўпини ҳам қадрига етадиган киши бўлганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин у киши вафот этгунларича бирор марта ҳам қон босими кўтарилиши, юрак етишмаслиги, оёқ оғриши, қанд касаллиги ва бошқа шунга ўхшаш кўпчилик кекса одамлар шикоят қиладиган дард билан касалланмадилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин” деган ҳадисларини кўп такрорлар эдилар.
Модомики, сиз неъматлардан баҳраманд экансиз, огоҳ бўлинг, Раббингизни неъматини қадрланг, уни хорламанг. Акс ҳолда, унга зор бўласиз, бошингизга Аллоҳнинг балоси келади...

Shamsiddin Ahmedov


#ибрат
ҒОЯЛАР ҚАНДАЙ ТУҒИЛИШИ МУМКИН.

Lamborghini Trattoriнинг бой эгаси трактор ишлаб чиқарувчи Ферруccио Ламборгини спорт автомобиллари ишқибози эди,хусусан "Ferrari"ни яхши кўрарди.Ўзи учун қора рангдаги,хотини учун оқ рангдаги ўша пайтдаги энг қимматбаҳо ва обрўли "Ferrari 250 GTO" спорткарларларни сотиб олган эди.
У тез орада спорткарларининг илашиш механизми (сцепление) деталлари ўз тракторларида қўлланилган деталларга ўхшашлигини,аммо паст ишончлилиги билан ажралиб туришини пайқади.
Шунинг учун у Энцо Феррарига танқид билан мурожаат қилди.
Унга жавобан трактор ишлаб чиқарувчининг "Ferrari" автомобилларини танқид қилишга ҳаққи йўқлиги ҳақидаги баёнотидан ҳайратда қолди.
Хафа бўлди ва унда "Ferrari дан яхшироқ Ferrari ясаш" ғояси туғилди.

✨Натижада бугунги кунда дунёга машхур бўлган "Lamborghini" спорткарларига асос солинди.

Рус тилидаги манбалар асосида тайёрланди.
4/01/2024 йил, Odilhon Aliev


Bolgariya.
Yangi Yil bayrami munosabati bilan otilgan mushaklar, paqilloqlardan choʻchib uchgan, oʻzini biror narsaga urib halok boʻlgan qushlar.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.