Йўлда шошиб кетаётгандим, кўзим йўл бўйидаги кўмир сотувчини олдида турган аёлга кўзим тушди, ўтиб кетдимда негадир аёл кўзимга таниш туюлди ва тахмин қилган аёлни рақамига қўнғироқ қилдим:
- ало, йўл бўйида кўмир олаётган сизми?
- ассалому алайкум, тоға яхшимисиз, ҳа, озроқ кўмир олай дегандим.
- кечагина "камчилигингиз борми?" деб сўраганимда "йўқ, ҳамма нарса етарли" дегандингизку?
- тўғри, ахир сиз бизларга рўзғорлик бердингиз, болаларимга иссиқ кийимлар олиб бердингиз, шунча нарсалар олиб берганингизда яна кўмирниям айтишга хижолат қилдим, болаларимга давлат бераётган ёрдам пули картамга тушганди, шунга кўмир олаяпман, пулим борку .
- яхши, кўмир сотаётган йигитга телефонни беринг, гапим бор эди.
- ало, мен Икромжон акаман.
- танидим, нима хизмат ака?
- бу аёл "бизга" қарашли, "орешка" кўмирдан беш қоп бериб пулинғ олманг, мошина кирасиниям олманг, ўзим кечроқ сизга пулини тўлайман, қанчалигини ёзиб юборинг.
- хўп бўлади.
Бир оздан сўнг телефонимга дуоларга бурканган смс келди.
Тугади.
"Хақдор"ларимизни деярли ҳаммалари шунақа камтар ва ориятлидирлар.
Muhammad Ikrom