Sadulla Ghaybullayev dan repost
Кимларгадир афсонага ўхшаб кўринсада, бу адашмасам, Нидерландиядаги ўзбек асирларининг ҳаётидаги реал воқеликка асосланиб яратилган фильм. Шу сабабли фильмнинг савияси қандай чиққанлигидан қатъи назар, воқеани шубҳа остига олмаслик керак, Бу оғир кунларни бошдан кечирган ва қабрлари Европада қолиб кетган миллатдошларимиз хотирасига ҳурматсизлик бўлади. Тўғри диалоглар бироз сунъийроқ чиққан. Ҳар қандай фильм, бадиий асар муайян шартлиликка асосланади. Аммо ҳамма миллатлар каби биз ҳам миллатимиз ҳақида бироз муболаға қилишимиз жудаям катта айб эмас, Биз агар шуни тушунганимизда, миллат сифатида кимлигимизни англаганимизда, тарихимизни билгаимизда, маданиятимизни англаганимизда, миллатимизга хос яхши сифатларни бир-биримизга кўпроқ синдиришга ҳисса қўшганимизда сюжетдаги кейинги ҳолат тарихга муҳрланиб қолмас эди, афсус.