Pedkadr.tdi.uz dan repost
Тоифа тестларини ўз вилоятида эмас, бошқа вилоятда топширса ҳам бўладими?
Савол: Мен Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи-методист бўлиб ишлайман. Август-декабрь ойлари аттестациясида навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этяпман. Бизда ДМТТ педагогларининг тоифа тестлари 15 ноябрь куни Нукус шаҳрида ўтказилиши белгиланибди. Мен ноябрь ойида Тошкент шаҳрида малака ошириш курсларида бўламан. Тоифа тестларини Тошкент шаҳрида топширсам бўладими? Мумкин бўлса нима қилишим
❗️Жавоб: Бўлади, албатта. Бунинг учун Сиз Тошкент шаҳрида тоифа тестларини ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишингиз керак бўлдади.
P.S. Шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа педагогларда вужудга келса, улар қайси ҳудуд (вилоят)да тоифа тестларини топшириш имконияти бўлса, ўша ҳудуд (вилоят)да тест ўтказаётган ишчи гуруҳига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаат қилишлари керак бўлади.
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot