Kun.uz | Расмий канал dan repost
#Kun_oyati
Иброҳим сураси, 32-34-оятлар
Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган Зотдир.
У сизга доимий ҳаракатдаги қуёш ва ойни ҳам, шунингдек, кеча ила кундузни ҳам хизматчи қилиб қўйди.
Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир.
Аллоҳ таоло ушбу оятда инсонларга берган баъзи неъматларни санаб ўтган. Улардан бири осмондан ёғадиган ёмғир бўлиб, у орқали ерда турли хилдаги мева ва сабзавотлар униб чиқади, улар билан инсонлар ризқлантирилади. Шу билан бирга, кемаларни сувда чўкмайдиган қилиб қўйди ва инсонлар сув устида ҳаракатланишдек имкониятга эга бўлишди. Анҳорларни оқадиган қилди. Натижада инсонлар ўзларининг эҳтиёжлари ҳамда ерларни суғоришда фойдаланиб келмоқда.
Аллоҳ, шунингдек, Қуёш ва Ойни инсонга доимий ҳаракатдаги хизматчи қилди, кеча ила кундуз ҳам Одам болаларига хизмат қилишга буюрилди. Шунча нарса инсонларнинг хизматларига бўйсундирилган экан, инсонларнинг бу дунёдаги вазифаси нимадан иборат, еб-ичиб, ўйин-кулгими? Албатта, йўқ. Аксинча, инсонларнинг бу дунёдаги масъулияти янада улуғдир.
Аллоҳ инсонларга барча сўраган (яъни, уларнинг яшашлари учун лозим бўлган) нарсаларини беради. Ва инсонлар Аллоҳ берган неъматларни (кўриш, эшитиш, оила, фарзанд ва бошқа неъматлар) санашга уринмасинлар, чунки уларнинг саноғига ҳеч қачон ета олмайди. Бироқ, аксар инсонлар ўз жонига зулм ва Аллоҳнинг неъматларига ношукрлик қиладилар.