Kun.uz | Расмий канал dan repost
#Kun_oyati
Исро сураси, 23-24-оятлар
Роббинг фақат Унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт.
Аллоҳ барча инсонларни ўзига ибодат қилиш учунгина яратган. Зеро, Унга ибодат қилиш энг улуғ амалдир. Ушбу оятда Аллоҳ Таоло Ўзига ибодат қилишни буюриш баробарида ота-онага яхшилик қилишни ҳам буюрган. Бу ота-онага итоат қилиб, уларга чиройли муомалада бўлиш энг улкан савобли амаллардан эканини англатади.
Ота-она кексайган чоғида ҳамма нарсага эътибор берадиган ва арзимагандек нарса ҳам кўнглига оғир ботадиган бўлиб қолади. Шу боис, ота-она кексайганида, уларга “уфф” демаслик, яъни норозилик аломатини кўрсатмаслик буюрилмоқда. Фарзанд “уфф” дейиши билан ота-онага енгил ранжишликни етказиши мумкин, аммо Аллоҳ шуни ҳам қилмасликка буюрмоқда. Ота-онанинг кўнглини ранжитадиган ишларни қилиш, сўзларни гапириш ўрнига яхши сўз айтиб, уларни хурсанд қилиш керак.
Фарзанд ота-онага ҳар қанча меҳрибонлик қилмасин, уларнинг барча хоҳишини қондира олмайди ва қийинчилигини кетказа олмайди. Шунинг учун ҳам фарзанд ота-онасига Аллоҳнинг раҳматини сўраб дуо қилиши керак. Фарзанд дуоси ота-она тирик бўлса ҳам ёки оламдан ўтиб кетган бўлса ҳам уларга манфаатли ва хайрли бўлади.
Ота-онага яхшилик қилишлик мавзусида жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Шундай ҳадислардан бирида айтилишича, Аллоҳ Таолога энг маҳбуб амаллардан бири намозни ўз вақтида адо этмоқлик ва ота-онага чиройли муомалада бўлмоқдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссолати васалламдан сўрашди: “Ота-онанинг боладаги ҳақлари нима?” Улар жавоб бердилар: “Ота-онанг сенинг ё жаннатинг ёки дўзахингдир”. Яъни итоат қилиб уларнинг розилигини топиш орқали жаннатга кириш ёки уларни норози қилиш орқали жаҳаннамга тушиш мумкинлигини таълим бердилар.