Abdulla Oripov dan repost
Абдулла Орипов
ВАТАН
Эслайман, ёз пайти кўчиб чиқардик,
Чайла-капа тикиб полиз бошига.
Пайкални қўрирдик бизлар – болалар.
Тарс-тарс ёриларди тонг чоғи қовун,
Тулки-ю игнаси ҳурпайиб кетган
Жайранинг “ҳай-ҳай”дан қочишин кўринг.
Бир сафар қирғовул тухумин йиғиб,
Курк товуқ остига бостириб қўйдик,
Лекин қочиб кетди очган жўжалар.
Бўри оралади дейишди бир кун,
Қишлоқ йигитлари отлиқ чиқишиб,
Уни калтак билан уриб олишган.
Ўша йиллар турар ҳамон ёдимда,
Намхуш похол ҳиди, ялпиз ифори
Ҳануз кетмагандир димоқларимдан.
Дунёда қасрлар бўлган, албатта,
Бироқ ўша капа, ўша чайламиз
Бизга Ватан бўлмай, хўш, нима эди ?!
Зилзила юз берди Тошкентда сўнгроқ,
Ногаҳон титради улкан бир шаҳар.
Қашқар маҳалласи тамом тўкилди.
Гурзи еган каби беҳуш одамлар,
Тимирскилар эди вайроналарни.
Ўша харобалар Ватан эди-ку!
Чегарада турган ўспирин соқчи
Тунлар эл оромин қўриқлайман дер.
Ўша Ватан бўлмай, нимадир, айтинг?
Қатағонда кетган Ализоданинг
Хокин Самарқандда дафн этдилар.
Ахир, шу эмасми Ватан дегани.
Ватан ҳисси танҳо, муқаддас, абад,
Ўзбек овоз берди дунёвий баҳсда,
Ватанга мансубдир ўша овоз ҳам.
Худо кўрсатмасин ўзга ҳолатни:
Буюк бир кошона бунёд этсанг-у,
Унда яшайдиган одам бўлмаса.
Ватанни севмоқлик не эканлигин
Мерос қилиб кетган бизга аждодлар,
Улуғ каҳрамонлар, Соҳибқиронлар.
Бизга насиб этди тенгсиз саодат,
Дориломон давр, қасри олийлар
Муносиб бўлмоқни сўрашар энди.
Ватан деб аталган сирли муҳаббат
Полиз чеккасида мунғайиб турган
Ўши чайлаларда туғилган асли.
2.04.2012 йил.
@Abdulla_Oripov_sherlari
ВАТАН
Эслайман, ёз пайти кўчиб чиқардик,
Чайла-капа тикиб полиз бошига.
Пайкални қўрирдик бизлар – болалар.
Тарс-тарс ёриларди тонг чоғи қовун,
Тулки-ю игнаси ҳурпайиб кетган
Жайранинг “ҳай-ҳай”дан қочишин кўринг.
Бир сафар қирғовул тухумин йиғиб,
Курк товуқ остига бостириб қўйдик,
Лекин қочиб кетди очган жўжалар.
Бўри оралади дейишди бир кун,
Қишлоқ йигитлари отлиқ чиқишиб,
Уни калтак билан уриб олишган.
Ўша йиллар турар ҳамон ёдимда,
Намхуш похол ҳиди, ялпиз ифори
Ҳануз кетмагандир димоқларимдан.
Дунёда қасрлар бўлган, албатта,
Бироқ ўша капа, ўша чайламиз
Бизга Ватан бўлмай, хўш, нима эди ?!
Зилзила юз берди Тошкентда сўнгроқ,
Ногаҳон титради улкан бир шаҳар.
Қашқар маҳалласи тамом тўкилди.
Гурзи еган каби беҳуш одамлар,
Тимирскилар эди вайроналарни.
Ўша харобалар Ватан эди-ку!
Чегарада турган ўспирин соқчи
Тунлар эл оромин қўриқлайман дер.
Ўша Ватан бўлмай, нимадир, айтинг?
Қатағонда кетган Ализоданинг
Хокин Самарқандда дафн этдилар.
Ахир, шу эмасми Ватан дегани.
Ватан ҳисси танҳо, муқаддас, абад,
Ўзбек овоз берди дунёвий баҳсда,
Ватанга мансубдир ўша овоз ҳам.
Худо кўрсатмасин ўзга ҳолатни:
Буюк бир кошона бунёд этсанг-у,
Унда яшайдиган одам бўлмаса.
Ватанни севмоқлик не эканлигин
Мерос қилиб кетган бизга аждодлар,
Улуғ каҳрамонлар, Соҳибқиронлар.
Бизга насиб этди тенгсиз саодат,
Дориломон давр, қасри олийлар
Муносиб бўлмоқни сўрашар энди.
Ватан деб аталган сирли муҳаббат
Полиз чеккасида мунғайиб турган
Ўши чайлаларда туғилган асли.
2.04.2012 йил.
@Abdulla_Oripov_sherlari