Kunlik duolar ✨


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


🤲Ey Allohim meni azoyu badanimni go'zal qilib yaratganing kabi axloqimni xam go'zal qilib bergin!!
https://www.instagram.com/kunlik_duolarim_?igsh=NzdkZDdtems1aGp6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Allohning 4 va’dasi.
Doimo yodingizda tuting!

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
Robbingiz: «Menga duo qiling, sizga ijobat qilurman», dedi. [40-60]
Bu sizga duolaringizni sidqi-dildan qilishizga yordam beradi.
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ
Bas, Meni eslangiz, sizni eslarman. [2-152]
Bu sizning Allohga bo'lgan muhabbatingizni oshiradi.
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ
«Qasamki, agar shukr qilsangiz, albatta, sizga ziyoda qilurman.» [14-7]
Bu sizga verilgan ne'matlarni yanada qadrlashizi va ular uchun minnatdorligizi oshiradi.
وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
Modomiki, ular istig‘for aytar ekanlar, Alloh ularni azoblovchimas. [8-33]
Bu sizga Allohga bo'lgan umidizi ko'tarilishiga yordam beradi va sizni tushkun xolatdan qutqaradi.



𖣔"𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴" 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼'𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zoriyot surasi, 55 )
.
@AsmoulXusn


Bolalar o'z kiyimlarini o'zlari yuvishi uchun imkon yaratib beraman.

Tog'arachaga kiyimlarini solib, kirsovunda yaxshilab ishqalab, ko'pirtirib qo'yaman. Buni ko'rishlari bilan darrov o'zlari men yuvsam maylimi, deb taklif kiritishadi.

Qo'lchalari bilan kiyimlarini ishqalashadi, ezishadi, siqishadi. Ora-sirada ko'piklarni sochib o'ynab ham olishadi. 🫧

Buyam bir bolaning qo'l matorikasini rivojlantirish uchun mashg'ulot.😐




@AsmoulXusn


MEDINA🌓 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Mening ilk Tahajjudim deb nomlangan 7 kunlik marafonga sizlarni taklif qilib qolamiz


Marafonda

✅ Kunlik siz tanlagan kitobni o'qiymiz sizga to'g'ri kelgan vaqtda .

✅ 7 kun mobaynida 7 xil kunlik vazifa

✅ Tahajjud namozi xaqida to'liq ma'lumot qaysi vaqtda qay tartibda o'qilishi

✅ 7 xil Duo

✅ 7 kun mobaynida xar kuni jonliy efirda bir birimiz xaqqimizga duolar qilib bomdod namozini kutib olamiz

Marafon pullik 💸 50 ming so'm


‼️‼️‼️‼️


Faqatgina bugun 21:00 gacha
💸 35 ming so'm chegirma narxda Ro'yxatdan o'tib olsangiz bo'ladi


🔳🔳🔳🔳🔳
Bu chegirma faqat bugunga amal qiladi 🔔🔔🔔

Imkonyatdan foydalanib bizning safimizga qo'shilib qo'ling🎧

Ishtirok etmoqchi bo'lganlar
Uchun karta🔼🔼🔼

5614682716329810

Anvarova Gavxar


To'lov qilib chek yuboring
Ro'yxatdan o'tish uchun ⤵️
🔽🔽🔽🔽🔽
@Ummu_Soliha24


Zikrlarni duolarni zakrepit qilib qo'ydim

Albatta foydalanishingizga ishonaman 🌹🌹


☺️Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазли:⏯️


قَالَ : ( مَنْ قَالَ: ( سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ) فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ).

➡️Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ

📎Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Кимки бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳ вабиҳамдиҳи (Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман)», деб айтса, хатолари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам ўчирилади. (Бухорий ва Муслим ривояти).


☺️Истиғфор ва тавба:5️⃣


وَقَالَ : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنَ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ).

📎Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Банданинг Роббига энг яқин вақти унинг саждага бош қўйган вақтидир. Бас, дуони кўп қилингиз. (Муслим ривояти).


☺️Истиғфор ва тавба:4️⃣

وَقَالَ : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الرَّبُّ مِنَ الْعَبْدِ فِي جَوْفِ اللَّيْلِ الآخِرِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَكُونَ مِمَّنْ يَذْكُرُ اللهَ فِي تِلْكَ السَّاعَةِ فَكُنْ).

📎Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Парвардигорнинг бандасига энг яқин вақти кечанинг охирги қисмида бўлади. Ушбу соатда Аллоҳни зикр этувчилардан бўлишга қурбинг етса, бўл! (Термизий, Насоий ва Ҳоким ривояти).


☺️Истиғфор ва тавба:3️⃣


وَقَالَ : ( مَنْ قَالَ :
( أَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ ) غَفَرَ اللهُ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ).

➡️Астағфируллоҳал- ъазиймаллазий. Лаа илаҳа иллаа ҳувал-ҳайюл қойюувму ва атувбу илайҳ.

📎Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Кимки «Яккаю ёлғиз, барҳаёт ва абадий турувчи улуғ Аллоҳдан мағфират этишини сўрайман, Унга тавба қиламан», деб айтса, агар у жанг пайтида қочган бўлса ҳам, Аллоҳ уни(нг гуноҳларини) мағфират қилади.

(Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Албоний саҳиҳ


☺️Истиғфор ва тавба:⏯️


قَالَ رَسُولُ اللهِ : ( وَاللهِ إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِيْنَ مَرَّةً)

📎Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёдроқ истиғфор айтиб, тавба қиламан. (Бухорий ривояти).


☺️Шайтон ва унинг васвасасини қувиш (ҳайдаш) дуоси:3️⃣

(الأَذْكَارُالمَشٍرُعَةُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ ) .


📎(Юқорида келтирилган барча) зикрлар ва Қуръон тиловати (шайтонни ҳайдайди). (Уйларингизни мақбараларга айлантирмангиз, албатта, шайтон «Бақара» сураси ўқилган уйдан қочади). (Муслим ривояти).


☺️Шайтон ва унинг васвасасини қувиш (ҳайдаш) дуоси:2️⃣

( الأَذَانُ) .


📎«Азон». (Азон айтилганда шайтон қочади). (Бухорий ва Муслим ривояти).


☺️Шайтон ва унинг васвасасини қувиш (ҳайдаш) дуоси:⏯️


(الاسْتِعَاذَةُ بِاللهِ مِنْهٌ ) .


📎Аллоҳ таолодан шайтондан паноҳ беришини сўраб, «Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» дейди.

(Абу Довуд ва Термизий ривоят).


Зикр ( Аллоҳни тилда ва дилда ёд этиш) фазилати: ⏯️

قال تعالى: فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ


➡️Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:

📎 «Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» (Бақара: 152).

Давоми ↙↙↙↙↙


☺️Намозда ва қироатда шайтон васваса қилганда ўқиладиган дуо:⏯️


(أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيْمِ، وَاتْفُلْ عَلَى يَسَارِكَ ) ( ثَلاَثاً ) .


➡️«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» «Тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ тилаб Аллоҳга илтижо қиламан», деб чап томонингга уч марта туфла. (Мана шундай этганимда Аллоҳ шайтонни мендан узоқлаштирди, деди Усмон ибн Абил Ос розияллоҳу анҳу).

(Муслим ривояти).


☺️Витр намозида салом берилгандан сўнг айтиладиган зикр:⏯️


( سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْقُدُّوسِ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ، وَالثَّالِثَةُ يَجْهَرُ بِهَا وَيَمُدُّ بِهَا صَوْتَهُ، يَقُولُ: [ رَبِّ الْمَلائِكَةِ وَالرُّوحِ]).


➡️Субханал-Маликил-Куддус, роббил-Малааикати вар-рух (Айбу нуқсондан пок) Қуддус, Малик (Подшоҳ барча айбу нуқсондан) покдир.
Уч марта айтади. Учинчисида овозини чиқариб, чўзиброқ айтади ва давомида: "Малоикалар ҳамда Руҳ Парвардигори!", дейди.

(Насоий, Дорақутний ва бошқалар ривояти. Қавс ичидаги қўшимча Дорақутнийники).


☺️Витрдаги қунут дуоси:3️⃣

( اللَّهُمَّ إِيَّاكَ نَعْبُدُ، وَلَكَ نُصَلِّي وَنَسْجُدُ، وَإِلَيْكَ نَسْعَى وَنَحْفِدُ، نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إِنَّ عَذَابَكَ بِالْكَافِرِينَ مُلْحَقٌ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْتَعِينُكَ، وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ، وَلاَ نَكْفُرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ، وَنَخْضَعُ لَكَ، وَنَخْلَعُ مَنْ يَكْفُرُكَ).

➡️(Аллоҳумма иййака наъбуд,ва лака нусоллии ва насжуд,ва илайка насъаа ва наҳфид,наржуу роҳматак,ва нахшаа ъазаабак,инна ъазаабака билкаафириина мулҳақ,Аллоҳумма иннаа настаъиинук,ва настағфирук,ва нуснии ъалайкал хойр,ва лаа накфурук,ва ну’мину бик,ва нахдоъу лак,ва нахлаъу ман йакфурук).

📎Эй Аллоҳ! Сенга ибодат этурмиз ва Сен учун намоз ўқиб саждалар қиламиз. Сен томон (яқин бўлиш учун) ҳаракат этиб, Сенинг тоатингга ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етувчидир. Парвардигоро! Биз Сендан мадад сўраймиз, мағфират тилаймиз. Сенга яхши сано-мақтовлар айтамиз. Сенга кофир бўлмаймиз. Сенга иймон келтириб, итоат этамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз. (Байҳақий ривояти. Албоний санадини саҳиҳ деган).


☺️Витрдаги қунут дуоси:2️⃣

اللَّهُمَّ إِنِّي أعُوذُ بِكَ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ ، وَبِمُعَافَاتِكَ من عُقُوبَتِكَ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ ، لا أُحْصِي ثَنَاء عَليك ، أنْتَ كما أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ.

➡️Аллоҳумма инний ъауузу бика биридоока мин сахотик, ва бимуъаафаатика мин ъуқуузу бика минк, лаа уҳсий санаа'а ъалайк, анта камаа аснайта аълаа нафсик.


📎Эй Аллоҳ! Мен Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан, афву-кечиришинг билан мени азоблашингдан, Сендан Ўзингдан паноҳ беришингни тилайман. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.

(Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Давоми


☺️Витрдаги қунут дуоси:⏯️

( اللهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ، فَإِنَّكَ تَقْضِي وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، إِنَّهُ لاَ يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ، [ وَلاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ]، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ ) .

➡️(Аллоҳуммаҳдинии фииман ҳадайт ва ъаафинии фииман ъаафайт,ва таваллании фииман  таваллайт,ва баарик лии фиимаа аътойт,ва қинии шарро маа қодойт,фаиннака тақдии ва лаа йуқдоо ъалайк,иннаҳу лаа йазиллу ман ваалайт,[ва лаа йаъиззу ман ъаадайт],табаарокта Роббанаа ва таъаалайт).

📎Эй Аллоҳ! Мени ҳидоят этган кишиларинг қатори ҳидоят эт. Офият (соғлик, гуноҳлардан поклик) ато этганларинг қаторида офият бер. Яқин тутганларинг қаторида мени ҳам Ўзингга яқин эт. Ато қилган нарсаларингни мен учун баракотли эт. Қазо-ҳукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асра. Албатта, Сен ҳукм этасан. Сенга (қарши) ҳукм этилмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас (ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас). Парвардигоро! Сен баракотли-буюк ва олий Зотдирсан.
(Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Давоми ↙↙↙↙↙

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.