❓
Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан кимлар озод бўлади?
Юқоридаги иш ҳақидан контракт тўлашга оид постдан кейин шу мавзу бўйича саволлар келиб тушмоқда. Ўшанчун яна бир бор тушунтириш бермоқчиман.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш
(ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёхуд эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига
солиқ солинмайди.
Демак, қуйидаги
3 тоифанинг контракти учун ўтказилган иш ҳақларидан
даромад солиғи ушланмайди:
1) фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2) ота-оналар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3) эр ёки хотин 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг контрактига ўтказса.
Бу имтиёз қайси таълим муассасаларига қўлланади:
1) профессионал таълим
(касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар) ўқувчиларига
;2) олий таълим талабаларига.
Илгари имтиёз фақат ОТМ талабаларига қўлланар эди, 2022 йилдан бошлаб профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига ҳам қўлланадиган бўлди.
Таълим кредитини қоплаганда ҳам имтиёз ўтадими?
Ҳа, ўтади. Яъни тўлов-контрактни тўлаш учун тижорат банкларидан таълим кредити олинган бўлсаю, кейинчалик ўша таълим кредитини қоплаш учун банкларга тўланган суммалардан ҳам даромад солиғи олинмайди.
Имтиёз қандай қўлланади?
Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун
иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри университет ҳисобига (ёки банкга) ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан 12%лик
даромад солиғи ушланмайди, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинади.
Иш ҳақидан тўғридан-тўғри ўтказмасдан, пластикдан тўланган бўлса ҳам солиқ имтиёзи қўлланади. Бунинг учун йил охирида керакли ҳужжатларни солиқ бўлимларига топшириш керак.
Изоҳ: юқоридаги 3 та тоифадан бошқаларнинг, масалан, ака-укаси, опа-синглиси, куёви ёки келини ёхуд бошқа шахсларнинг контракти учун иш ҳақидан тўлов ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.
👉 @xushnudbek 👈