"Aziz ota" jome masjidi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Toshkent shahri Uchtepa tumanida joylashgan
"Aziz ota" jome masjidi rasmiy kanaliga
Xush kelibsiz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барчамиз ҳаё мақомига эга бўлайлик

📹Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

🌐Kanalimizga obuna bo'ling♻️
@Azizotamasjidi


Шу каби кичик-кичик воқеалардан, чизгилардан нафсдан аввало Аллоҳ таолонинг ибодатидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишдан лаззатланадиган комил инсон сиймоси шаклланади. Биз мана шу юксак мақомга етишишга интилсак, фарзандларимизни шу манҳажда тарбиялай олсак, бугунги кундаги кўплаб муаммоларимиз ўз-ўзидан ҳал бўлади.
Қанийди ўз нафсимизни, фарзандларимизнинг, ёш авлоднинг нафсини аввало тоат-ибодатдан лаззат олишга ўргата олсак! Агар Аллоҳ таоло бу улуғ неъматни насиб қилса, бу бахтиёр инсонлар дунёнинг ўткинчи ҳою ҳавасларига алданмас, азалдан белгиланиб, кафолатланган ризқни деб, тоат-ибодатдан чалғимас эдилар. Бу дунёнинг барча лаззатлари улар учун оддий кундалик эҳтиёж, маиший зарурат даражасидан ортмас эди. Улар ибодатдан ҳам, таомдан ҳам, бошқа неъматлардан ҳам баравар баҳраманд бўлишар, аммо иймон ҳаловати, ибодат лаззати улар учун қолган барча нарсалардан афзал бўлар эди. Агар нафсимизни тўғри йўл билан, асл мақсад йўлида қондиришни ўргансак, орадан кўп ўтмай, бугунги умматдан ҳам имом Бухорий, имом Термизийлар, Замахшарий, Хоразмий, Берунийлар етишиб чиқади, иншааллоҳ.
Зеро, бу буюк зотлар нафс тарбиясида пешқадам бўлишган, уларнинг нафси илм ва ибодатдан шундай лаззат олганки, бундай лаззатни бошқа неъматлардан топа олмаган. Ибодатдан, Аллоҳ таолони танишдан, У Зотни зикр қилишдан лаззат олишнинг энг олий намунасини эса тасаввуф машойихларимизда кўришимиз мумкин.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling♻️
@Azizotamasjidi


Аксинча, нафсимизни чинакам, илоҳий лаззатга ўргатсак, бу ҳақиқий лаззат қаршисида дунёнинг ўткинчи ҳою ҳаваслари, зебу зийнатлари унинг учун арзимас нарсага айланиб қолар экан.
Бу тушунчаларни илк бор ҳис қилар эканмиз, бугунги кунимизга минг афсус-надоматлар билан қараймиз. Чунки биз бу дунёда инсонни ёмон йўлга бошлайдиган нарса нафс, деб ҳисоблар эдик. Аслида эса биз инсоннинг нафсини тоатдан эмас, беҳуда нарсалардан лаззатланишга ўргатиб қўйиб, яна уни ўзимиз айблаб юрган эканмиз.
Ҳа, қанчалар аччиқ бўлмасин, тан олишимиз керакки, биз нафснинг асл моҳиятини, унинг хусусиятларини билмаганимиз, бу борада маърифатимиз йўқлиги боис, уни асл мақсаддан бошқа томонга буриб юборганмиз.
Аслида нафс тарбиясини инсоннинг ёшлигидан бошлашимиз, уни тоат-ибодатдан ҳам, бошқа ҳалол-пок неъматлардан ҳам лаззатланишга баравар ўргатишимиз, бироқ ибодатдан лаззат олишга алоҳида урғу беришимиз, болани бунга рағбатлантиришимиз лозим экан. Бунинг учун эса бу борада унга ўзимиз шахсий ўрнак бўлишимиз керак, чунки бола биз нимадан хурсанд бўлиб, нимага хафа бўлганимизни ҳушёрлик билан кузатиб туради ва тегишли хулоса чиқариб, беихтиёр бизга эргашади. «Фарзандларингизни тарбиялаб овора бўлманг, улар барибир ўзингизга ўхшайди. Сиз ўзингизни тарбия қилинг» деган ҳикматли гап бежиз айтилмаган.‎

Ибодатдан лаззатланиш тарбияси

Аслида биз болани аввало ростгўйликдан, ҳалолликдан, мардликдан, сахийликдан лаззатланишга ўргатишимиз керак экан, бир иш буюрсак, уни қилгани учун бирор ширинлик ёки буюм эмас, ажру савоб ваъда қилишимиз керак экан. Бирор ножўя иш қилиб қўйса, уни пулдан, ширинликдан, телевизор кўриш ёки компьютер ўйнашдан, бирор томошага боришдан маҳрум қилиш ўрнига, бу иши Аллоҳ таолога хуш келмаслигини, бир одамга ёки кўпчиликка азият етказишини айтиб, уни ўйиндан қолганидан эмас, хато ишдан афсус чекишга, айбини ювишга ўргатишимиз керак экан.

Биз-чи? Биз шундай қиляпмизми?

Афсуски, йўқ. Аксинча, ўткинчи лаззатни, бир буюм ёки бир ўйин-кулгини фарзандимизнинг асл мақсадига, энг катта орзусига ўзимиз айлантириб қўйяпмиз экан! Бир иш буюрсак, ҳали конфет, ҳали музқаймоқ ваъда қиламиз, оқибатда бола ҳар бир ишни қандайдир лаззат, ҳузур-ҳаловат илинжидагина қилишга ўрганиб боради. Бирор хато қилса, яна ўша конфетдан, ўйинчоқдан маҳрум қиламиз. Оқибатда бола ўша хатони қилмаслик эмас, лаззатдан маҳрум бўлмаслик пайидан бўлиб қолади.
Бундан ҳам ачинарлиси шуки, баъзан мурғак бола нафси учун чинакам, асл лаззат боиси бўлган ибодатларни мана шу арзимас лаззатларга восита қилиб қўямиз: «мана шу сураларни ёдласанг, телефон олиб бераман», «ҳарфларни ёдлаб бўлсанг, музқаймоқ олиб бераман» ва ҳоказо. Ҳар бир инсоннинг, ўз фарзандимизнинг икки дунёдаги бахт-саодатига восита бўладиган илмни, ибодатни арзимаган ширинликка восита қилиб қўяр эканмиз. Оқибатда бола тоат-ибодатдан ҳам қандайдир моддий натижани, маиший лаззатни мақсад қиладиган бўлиб қолмайдими? Аллоҳ асрасин.
Аслида биз нафс тарбиясини шундай олиб боришимиз керак эканки, фарзандимиз мактаб деразасининг ойнасини синдириб қўйса, ўқитувчи бу ишни ким қилганини сўраганда айбини тан ола олсин. Уйга келганда эса «Дада, ойнани синдириб қўйган эдим. Уни ҳеч ким кўрмаган эди. Ўқитувчимиз буни ким қилганини сўраганда индамасам ҳам бўларди, лекин сиз ўргатганингиздек, мен қилганимни айтдим. Эртага янги ойна солиш учун фалон сўм олиб боришим керак экан» дея олсин. Биз ҳам унинг бу ишини мақтаб, «Баракалла, ўғлим. Тўппа-тўғри қилибсан, бошингга қилич келса ҳам рост гапир. Бу ишинг ҳақиқий ўғил боланинг, ҳақиқий мусулмоннинг иши бўлибди. Ўқитувчингдан узр сўраб, мана бу пулни бериб қўй» дея олайлик. Ана шунда боланинг нафси ҳеч кимга кўрсатмай айб иш қилиб, уни усталик билан яширганига эмас, хатосини тан олиб, рост гапирганига хурсанд бўлади. Уни кўриб, бошқа болалар ҳам унга ўхшашга ҳаракат қилишади. Ана шундагина мурғак қалб ибодатдан лаззатланишга ўрганади.


Нафс нима учун яралган?

Нафс десак, аввало инсонни гуноҳу маъсиятга етакловчи салбий маънодаги ҳою ҳаваслар, шаҳватлар, эҳтирослар ёдимизга келади. «Нафсим менинг балодир, ёнган ўтга солодур», «Нафси ёмон ҳайитда ўлибди» дейди доно халқимиз. Қачон бир гуноҳ ҳақида гапирсак, «нафсига эргашиб, шу ишни қилибди», «нафсингни жиловла, гуноҳ қилмас», деймиз. Шунинг учун хаёлимизда нафс бизни доим ёмон ишга, гуноҳга чақириб турадиган нарса деган тасаввур шаклланиб қолган.
Аслида эса, чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бизни йўлдан урган нарса нафс эмас, шайтондир. Шунда ҳам шайтон бизнинг қўлимиздан судраб бориб, гуноҳ қилишга мажбур қилмайди. Унинг иши гуноҳга васваса қилиш, холос. Гуноҳни ўзимиз қиламиз. Шундай экан, «шайтон йўлдан уриб, гуноҳ қилдим» эмас, «шайтон васваса қилган эди, унинг васвасасига учиб, йўлдан урилиб, гуноҳ қилиб қўйдим» десак, тўғрироқ бўлади.
Аммо бир ўйлаб кўрайлик-чи, бизни нафс йўлдан урадими ёки шайтонми? Агар шайтон йўлдан урса, нафснинг гуноҳдаги иштироки қандай?
Масаланинг яна бир томони борки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бир ўринда нафсни “Албатта , нафс ёмонликларга буюрувчидир” (Юсуф сураси) деса, бошқа ўринда гуноҳ қилган одамни маломат қиладиган нафс ҳақида ҳам сўз юритиб, уни «нафси лаввома» деб атайди. Биз одатда виждон деб атайдиган нафс ҳам бор эканки, у инсонни тергаб, ёмон иш қилса, танқид қилиб, маломат қилиб турар экан. Яна бошқа бир ўринда эса, “Аннафсул мутмаиннаҳ” деб уни мақтаган ҳам. Хўш, бу қандай нафс? Агар у бизни гуноҳ туфайли маломат қилса, бундан чиқди, жуда унчалик ёмон нарса ҳам эмас экан-да? Ёки нафснинг ҳам яхшиси ва ёмони бўлармикин?
Бу жумбоқнинг ечими шу қадар теран маъноли, шу қадар улкан аҳамиятли эканки, у ҳақда батафсил тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Чунки нафснинг асл моҳиятини тушунишга ҳаракат қилсак, нафақат нафс ҳақидаги, балки умуман бу дунёдаги ҳаётимиз, феъл-атворимиз ҳақидаги тасаввурларимиз остин-устин бўлиб кетиши мумкин экан.

Нафсга лаззат бўлса бўлди

Уламоларимизнинг айтишича, нафс фақат ёмон ишларга, гуноҳларга интилувчи, инсонни маъсиятга етакловчи нарса эмас экан. Унга лаззат бўлса кифоя экан, холос. У лаззатхўр нарса. Эътибор беринг, нафс – лаззатга интилувчи ғариза экан. Унга ҳар қандай бўлса ҳам, лаззат, ҳузур-ҳаловат бўлса кифоя экан. Масаланинг энг қизиқ жойи ҳам шу ерда. Чунки лаззат деганда ҳозирги кунда фақат маиший, моддий лаззат тушуниладиган бўлиб қолган. Шунинг учун нафс деганда инсонни ёмон йўлга бошлайдиган лаззатлар эсимизга келади. Аммо мўмин-мусулмон инсон фақат таомда, ичимликда, шаҳватда эмас, балки тоат-ибодатдан ҳам лаззат олади. Мўмин одам Аллоҳ таолонинг биру борлигини, чексиз қудратини тафаккур қилса, У Зотга иймон келтирса, сиғинса, юкинса, намоз учун покланиб, жойнамозга турса, пешонасини саждага қўйиб, ўзининг нақадар ожизу нотавонлигини, Роббининг нақадар азизу улуғворлигини, Аллоҳ таолодек паноҳи, мададкори, ҳимоячиси борлигини ҳис қилса, У Зотга бандалик қилаётганидан, У Зот рози бўладиган амаллар қилаётганидан қалби ҳаловат топади, чинакам лаззат топади. Бу лаззатнинг, бу ҳаловатнинг таърифига тил ожиз, қалам нотавон.
Демак, нафс фақат еб-ичишдан, шаҳватдан, ясан-тусандан, шуҳратдан, ҳукмронликдан, бойликдан, куч-қудратдангина эмас, балки тавбадан, тазаррудан, тоат-ибодатдан ҳам лаззат олар экан. Юқорида айтганимиздек, унга лаззат бўлса бўлди экан.
Тасаввуримизни, дунёқарашимизни остин-устин қилиб юборадиган нуқта мана шу ерда. Модомики нафс фақат лаззатга интилар экан, демак, Аллоҳ таоло бу неъматни бизга уни тўғри, ҳалол, муносиб йўл билан қондириш учун ато этган экан. Демак, нафс аслида ёмон нарса эмас экан. Агар биз нафсимизни уни ато этган Роббимиз кўрсатганидек тўғри тарбияласак, уни ҳалол неъматлардан лаззатланишга ўргата олсак, бу нафс бизни гуноҳ-маъсиятга эмас, тоат-ибодатга, ёмонликка эмас, эзгуликка ундайдиган гўзал, зарофатли бир хилқатга айланар экан. Аллоҳ асрасин, агар биз уни асл моҳиятини тушунмай, моддий, маиший, ўткинчи нарсалардан лаззатланишга ўргатиб қўйсак, сўзимизнинг бошида айтилган ёмон нафсга, баднафсга айланиб қолар экан.


ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

"Мир Араб"
ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида таҳсил олиб, 1980-1992 йиллар оралиғида Мир Араб мадрасасида мударрислик ҳамда ўқув ишлари бўйича мудир ёрдамчиси вазифасида фаолият олиб борган, 1954 йил Қырғызстон Республикаси Жалол-Обод вилояти Бозор-Қўрғон шаҳрида туғулган Тожиахматов Абдуррахим домланинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилади.

Марҳумни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод этсин!
Қолган аҳлларига ва барча шогирдларига чиройли сабр ва мусибатлари туфайли улкан ажрлар ато этсин!

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтгаймиз.

Мир Араб ЎМИТМ матбуот хизмати


ҚАТТИҚ ШАМОЛ ЭСГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО


Қаттиқ шамол эсганда:

اللَّهُمَّ إني أسألُكَ خَيْرَها وَخَيْرَ ما فِيها وَخَيْرَ ما أُرْسِلَتْ بِهِ وأعُوذُ بِكَ مِنْ شَرّها وَشَرّ ما فيها وَشَرّ ما أُرسِلَتْ بِهِ

«Аллоҳумма инний асъалука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи».

(Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман).

🌐Kanalimizga obuna bo'ling♻️
@Azizotamasjidi


🕋ЖУМА МУБОРАК🕌

💐 Бугун саййидул айём, ҳажжул масокин бўлган муборак жума кунида сарвари коинот, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтирайлик!

📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.

🌾 Яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳам салавот айтишларига сабабчи бўлинг!

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


OGOHLIK DAVR TALABI


Muslim.uz dan repost
⌛️QABUL IMTIHONLARI O'TKAZISH SANALARI MA'LUM BO'LDI

⌨️ 2024-2025 o’quv yili uchun Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalarining (Kunduzgi ta'lim) qabul imtihonlari quyidagi manzillarda bo'lib o'tadi:

1-hudud: 📌 JOYLASHUV
Qoraqalpog‘iston Respublikasi Nukus shahri “Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasi binosida joriy yilning 1-avgust kuni (346 nafar abituriyent ishtirok etadi);

2-hudud: 📌 JOYLASHUV
Buxoro viloyati, Buxoro shahri Mir Arab oliy madrasasi binosida 3-4-avgust kunlari (849 nafar abituriyent ishtirok etadi);

3-hudud: 📌 JOYLASHUV
Qashqadaryo viloyati, Kitob tumani 1-sonli kasb-hunar maktabi binosida 6-7-avgust kunlari (533 nafar abituriyent ishtirok etadi);

4-hudud: 📌 JOYLASHUV
Surxondaryo viloyati, Termiz shahri “Imom Termiziy” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasi binosida 8-9-avgust kunlari (435 nafar abituriyent ishtirok etadi);

5-hudud: 📌 JOYLASHUV
Namangan viloyati, Namangan shahri, “Hidoya” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasi binosida 13-17-avgust kunlari (2261 nafar abituriyent ishtirok etadi);

6-hudud: 📌 JOYLASHUV
Toshkent shahri Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti binosida 19-24-avgust kunlari (2631 nafar abituriyent ishtirok etadi) o‘tkaziladi.

📆 Imtihon sanalari hududlardagi abituriyentlar sonidan kelib chiqib belgilangan.

❗️Hurmatli abituriyentlar! Qabul imtihonlari to'g'risida ishonchli ma'lumotlarni O'zbekiston musulmonlari idorasi hamda diniy ta'lim muassasalarning ijtimoiy tarmoq sahifalarida kuzatib boring. Boshqa sahifalardan kelayotgan asossiz ma'lumotlarga aldanib qolmang!

✅ Imtihon ruxsatnomasini olish tartibi bo'yicha qo'shimcha ma'lumot beramiz.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Шош ханафийлари dan repost
ЎТГАНЛАР ҲАҚИДА “РАҲМАТЛИ” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#ўтганларни_дуо_қилиш

❓1330-CАВОЛ: Марҳумлар ҳақида гапирганда ҳозир кӯп кишилар "раҳматли бӯлиб кетган", деб айтишмоқда. Шунда мен бундай дейиш хато десам, ким айтди буни, деб сӯрашяпти. Шунга бир изоҳли жавоб берсангиз?

💬ЖАВОБ: Вафот этган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига мазкур сўзлар билан дуо қилиш ва ўтганларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини умид қилиш мустаҳаб-савобли ишлардан биридир.
Мусулмон инсоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан бири вафотидан кейин уни яхшилик билан эслаш, хотирлаш ва ҳаққига хайрли дуо қилишдир.
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10 оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларга ўзларидан аввал иймон билан ўтган зотларнинг ҳаққига дуо ва мағфират сўраб дуо қилишларини таълим бермоқда. Мусулмонлар асрлар оша ушбу таълимотга содиқ қолиб келмоқдалар.
Ўтганларни хотирлаш ва уларнинг ҳақларига дуо қилиш турли халқларда турлича ибора ва сўзлар билан ифода қилинади. Бизнинг халқимизда ўтганларни “марҳум”, “мағфур” “раҳматли”, “раҳматли бўлиб кетган” ва шу каби дуо маъносидаги сўзлар билан ёдга олиш урф бўлган ва бу савобли амалдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📲https://t.me/shoshhanafiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҚУРЪОН БАНДАГА ШАФОАТЧИ БЎЛАДИ!

📹Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


Bugunning muhim mavzusi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#bugunning_muhim_mavzusi №1
💬 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен тирик бўла туриб, Қуръонни ўйин қилаяпсизларми?”

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD)
🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞️ youtube


ДОЛЗАРБ❗️❗️❗️

НОМАҲРАМ АЁЛЛАР БИЛАН ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШ


❓Номаҳрам кизлар билан агар у таниши ёки синфдоши ёҳуд бир группада ўқийдиган курсдоши бўлса у билан қўл бериб сўрашса гуноҳми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

✅Бу ишни қилиш мумкин эмас.

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


​​ХОТИНИГА, СЕН МЕНГА ҲАРОМСАН, ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?

❓Мен телефонда хотинимга 1 марта “Талоғингни бердим”, деб, сўнг 2 марта “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” деб айтганман. Шунда 3 талоқ тушадими?

✅Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки талоқ тушган ҳисобланади. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар, (маҳр бериш билан бирга) қайтадан никоҳ ўқитишлари шарт бўлади.
Телефон орқали бўлса ҳам хотинига “Талоғингни бердим”, деса, бу билан бир ражъий талоқ тушади. Агар ундан кейин: “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан”, деса, бунда боин талоқ тушади ва ушбу ибора икки маротаба такрорланган бўлсада, иккинчиси ҳисобга олинмайди. Уни аввалгисидан хабар бериш деб саналади. Бу ҳақда Аллома Хаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
) لَا ) يَلْحَقُ الْبَائِنُ ( الْبَائِنُ ) إذَا أَمْكَنَ جَعْلُهُ إخْبَارًا عَنْ الْأَوَّلِ : كَأَنْتِ بَائِنٌ بَائِنٌ ، أَوْ أَبَنْتُكِ بِتَطْلِيقَةٍ فَلَا يَقَعُ لِأَنَّهُ إخْبَارٌ فَلَا ضَرُورَةَ فِي جَعْلِهِ إنْشَاءً
“Агар аввалгисидан хабар қилишнинг имкони бўлса, боин талоқ боинга қўшилмайди. Масалан, “сен боинсан, боинсан ёки сен боинсан, сени бир боин талоқ қилдим”, каби гапларда (иккинчи айтилган) талоқ тушмайди, чунки бу хабар беришдир, уни янгидан айтилган талоқ қилишга зарурат йўқ...” (“Дуррул мухтор” китоби).
Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


#Ҳадис_324

📚 KУНЛИК ҲАДИС

КИМ ЖУМЪА КУНИ ОДАМЛАРНИНГ ЕЛКАСИДАН ҲАТЛАБ ЎТСА

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْن بُسْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ: اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: مَنْ تَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ اتَّخَذَ جِسْرًا إِلَى جَهَنَّمَ

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бир одам Жумъа куни Набий алайҳиссалом хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларидан ҳатлаб ўтди. Бас, у зот унга: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».

✍️ Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

📌 Термизийнинг ривоятида: «Ким Жумъа куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк олган бўлади», дейилган.

📜 Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим, ҳар вақт ва ҳамиша умматларига таълим берар эдилар. Ушбу ҳадиси шарифда Жумъа хутбасини қилаётиб ҳам таълим беришни унутмаганликларини кўриб турибмиз. Жума хутбаси қанчалик аҳамиятли эканлигини ўтган ҳадислардан билиб олдик. Лекин Жумъа одобларини билмаган кишига ўша одобни ўргатиб қўйиш ҳам керак. Шунинг учун ҳам Жумъа хутбасини қилиб турган бўлишларига қарамай, Пайғамбаримиз ﷺ хутбадан тўхтаб, одамларни туртиб ўтаётган кишини одобга чақирганлар: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар». Демак, Жумъага келган одам ўтирган кишиларнинг елкасидан ҳатлаб олдинга ёки бошқа тарафга ўтиши жоиз эмас. Агар шундай қилса, мусулмон биродарларига озор берган бўлади.

Имом Термизийнинг ривоятига қараганда эса, у катта гуноҳ қилган ва одамларга озор бериб ўтганлиги учун жаҳаннамга кўприк бўлади.

👳🏻‍♂️☝️ Шунинг учун Жумъага борганимизда мазкур одобларга қаттиқ риоя қилишимиз керак. Аввало биринчи борганлар олдиндан жой олиб ўтирсинлар. Токи кейин келганлар олдинга ўтишларига жой қолмасин. Қолаверса, кейин келганлар зинҳор ўзидан олдин келиб ўтирганларнинг елкаларидан туртиб, олдинга ўтишга ҳаракат қилмасинлар. Имом-хатиб домлалар ҳам бу нарсани намозхонларга доимо эслатиб турмоқлари лозим.

📖 «Ҳадис ва Ҳаёт»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


🕋ЖУМА МУБОРАК🕌

💐 Бугун саййидул айём, ҳажжул масокин бўлган муборак жума кунида сарвари коинот, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтирайлик!

📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.

🌾 Яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳам салавот айтишларига сабабчи бўлинг!

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


РАСУЛУЛЛОҲГА КЎП САЛАВОТ АЙТИНГ

📿 Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Инсон жума куни ва кечаси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга айтадиган салавоти у зотга кўрсатилиши ҳақида фикр юритганида, салавотнинг ҳаққи улуғлигидан уни кам айтгани учун уялган бўлар эди".

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

🌙 ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҲОДИМ ГУНОҲ ҚИЛСА!

🎥Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi


ДОЛЗАРБ САВОЛ

АДАШГАН ТОИФА

Ассалому алайкум! Ҳозир бесуннатлар яъни суннат инкорчилари, бизга Қуръонни ўзи етади деган даъво билан баъзи мусулмонларни йўлдан оздиришяпти. Менинг бир таниш акам уларнинг сўзидан тасирланган. Шу даражага етдики, намозни ҳам инкор қиляпти, уломоларни илмини тан олмайди, муҳаддисларни ёлғончи дейди. Сўзларига қарши далиллар келтирса, қабул қилмайди. Бунақа битъатчилар билан қандай муносабатда бўлишимиз керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:


✅Ва алайкум ассалом! Аҳли илм суҳбатига олиб бориш керак. Бунисининг гапини олмаган бўлса ундан илмлироғига олиб боринг. Охир оқибат бирининг гапини албатта олади ва хатосини тушуниб етади.

 حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيُّ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي سَهْلٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ - يَعْنِي ابْنَ سَعْدٍ - قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ خَيْبَرَ: «لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلًا يُفْتَحُ عَلَى يَدَيْهِ، يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، وَيُحِبُّهُ اللهُ وَرَسُولُهُ». فَبَاتَ النَّاسُ لَيْلَتَهُمْ أَيُّهُمْ يُعْطَى، فَغَدَوْا كُلُّهُمْ يَرْجُوهُ، فَقَالَ: «أَيْنَ عَلِيٌّ؟» فَقِيلَ: يَشْتَكِي عَيْنَيْهِ، فَبَصَقَ فِي عَيْنَيْهِ وَدَعَا لَهُ، فَبَرَأَ كَأَنْ لَمْ يَكُنْ بِهِ وَجَعٌ، فَأَعْطَاهُ، فَقَالَ: أُقَاتِلُهُمْ حَتَّى يَكُونُوا مِثْلَنَا؟ فَقَالَ: «انْفُذْ عَلَى رِسْلِكَ حَتَّى تَنْزِلَ بِسَاحَتِهِمْ، ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ

Саҳл розияллоҳу анҳу, яъни Ибн Саъд шундай хабар қилади:
«Хайбар куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эртага туғни қўлида фатҳга эришиладиган, Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам яхши кўрадиган кишига бераман», дедилар. Одамлар тунларини «У кимга бериларкин?» деб ўтказишди. Эртасига ҳар бирлари ўшани умид қилиб келишди. У зот: «Алий қани?» дедилар. «Унинг кўзи оғрияпти», дейишди. У зот унинг икки кўзига туфлаб қўйиб, ҳаққига дуо қилдилар. У ҳеч қандай оғриқ бўлмагандай тузалиб қолди. (Туғни) унга бердилар. У: «Биздек бўлмагунларича уларга қарши жанг қиламанми?» деди. У зот: «Ерларига тушгунингча ораларига оҳиста бор. Кейин уларни Исломга чақир ва зиммаларига нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлганидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Каналимизга обуна бўлинг♻️
@Azizotamasjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

67

obunachilar
Kanal statistikasi