Олий таълим тизимида дарслар масофавий ўтказилмоқда. Бу бугунги кунда энг тўғри йўл ҳисобланади. Дарсларни масофавий шаклда олиб борилиши таълим сифатининг пасайишига олиб келмайдими? Масофавий ўқишга имконияти бўлмаган талабалар нима қилади? Амалиётлар нима бўлади?
Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:
Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 апрелидан таълим жараёни масофавий шаклда ташкил этилди. Масофавий таълимни ташкил этишда юзага келган муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.
Масофавий таълимда иштирок этишга реал имконияти бўлмаган талабаларнинг мурожаатлари индивидуал тартибда кўриб чиқилади ва дастурни ўзлаштириш учун қўшимча имконият бериш тўғрисида ОТМ қарор қабул қилиши мумкин.
Масофавий таълим орқали ўзлаштириш мумкин бўлмаган лаборатория машғулотлари ва амалиётлар келгуси ўқув йилига ўтказилиши мумкин.
👇 TA'LIMGA OID BOSHQA YANGILIKLAR 👇
🎓✅
https://t.me/joinchat/AAAAAEZlYJQFwaXcXcammQ