❗️ "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача тўлаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори асосида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари қуйидагиларга ишлатилиши белгиланди:
👉 "Ёшлар дафтари"га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача (980 минг сўм) миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
👉 ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
👉 "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 125 минг сўм) миқдорда қоплашга;
👉 "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача (9 млн 800 минг сўм) миқдорда субсидия ажратишга;
👉 мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда (12 млн 250 минг сўм) тўлаб беришга;
👉 "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда (12 млн 250 минг сўм) қоплашга.
Жамғарманинг ишчи органи Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари этиб белгиланди.
@BuxMTI_Yoshlari