Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди
(ПҚ-4310, 06.05.2019 й.)
Қарор билан тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди.
Унга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизими жорий этилади.
Эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар бир йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тайёрланади.
2019 йил 1 декабргача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида “Узлуксиз касбий таълим” махсус портали яратилади.
Мазкур портал малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида таълим олаётган ҳар бир тиббиёт ва фармацевтика ходимини мониторинг қилиш ва ўқитиш ҳажмини шахсий ҳисобга олиш имкониятини таъминлайди.
Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникалари негизида Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқув-симуляцион марказлари ташкил этилди.
2019/2020 ўқув йилидан соғлиқни сақлаш вазири тасдиқлайдиган рўйхатга кўра, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларидаги бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинларида уч йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб берган шифокорларга клиник ординатурага киришда йиғилган баллар суммасидан 30 фоиз миқдорида қўшимча баллар берилади.
2020 йилдан ҳар йили тиббиёт ва фармацевтика талабалари ва тиббиёт коллежларининг ўқувчилари орасида клиник фанлар бўйича Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадалари, шунингдек, ёш олимлар орасида Ибн Сино номидаги халқаро илмий танловлар ўтказилади.
Manba: #huquqiyaxborot
Kanalga aʼzo boʻlish👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEq5ZxqFZRzkrBl48w
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬