SHE'RLAR_DILDOR


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
"Дуч келаётган ёмонликларни санаб ОМАДни йўқотгандан кўра, ӯз ОМАДларини санаб саноғини йуқотган яхшироқд
ир"

(1858 — 1901) Мелтби де Бебкок)

@Dildora_abdinazarova


ЭРКАК ЙИҒЛАР КЎЗ ЁШЛАРИН БЕРКИТИБ.

Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.
Дўсти санчган ханжарларин синдириб.
Бошини тик тутганлигин билдириб,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Қайғусини кўмиб қалбин тўрига,
Юзин ювса пешонасин шўрига.
Ғишт қаланса ғурурининг гўрига,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Хиёнатдан лахта лахта қон ютса,
Олов юрган йулаклардан у ўтса,
Суюклиси муҳаббатин рад этса,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Бағритошдек кўринса гар ёлгондир,
Гарданига оғир юкни олгандир,
Аламларин балки ичга солгандир,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Етмаса гар оймомога қуллари,
Ночорликдан тополмаса йўлларин,
Асролмаса боғидаги гулларин,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Бемеҳр деб ичаверманг қонини,
Оиласи учун берар жонини.
Ҳар замонда олиб туринг ёнини.
Эркак йиглар кӯзёшларин беркитиб..




@Dildora_abdinazarova




ШАХРИСАБЗ ҚИЗЛАРИ.

Ойдек оппоқ юзлари,
Тундек қаро кўзлари,
Асалдек бол сўзлари,
Шахрисабз қизлари.

Сочлари сумбул-сумбул,
Нозик ниҳол атиргул,
Гулга ошиқ ҳар булбул,
Шахрисабз қизлари.

Ҳаёдан кияр либос,
Фаришталарга қиёс,
Қалбида ёнар қуёш,
Шахрисабз қизлари.

Қувноқ хандон кулишар,
Сочин қирқта ўришар,
Маликадек юришар,
Шахрисабз қизлари.

Орзуси осмон, осмон,
Чаккасида гул райхон,
Париваш, Моҳитабон,
Шахрисабз қизлари.

Ўсма қўяр қошига,
Дуппи кияр бошига,
Ишонар бардошига,
Шахрисабз қизлари.

Ишқида мен девона,
Дўст бўлади мардона,
Бу дунёда ягона,
Шахрисабз қизлари.

🌹ДИЛДОРА🌹

👇
👇

@Dildora_abdinazarova


ТУЙҒУ..

Бугунги кунингизда қилган режаларингиз ё амалга ошди ё ошмади....
Афсус чекманг демак у албатта эртага амалга ошади.. Дуо қилинг. Аллох сўраганингизни берадиган Зотдир.

Қалбингизга хотиржамлик беринг!!!

@Dildora_abdinazarova


ДАРДНИНГ РАСМИ ........

Дард мени эзади, оғриқ эзади,
Онам билмасин деб, кулиб тураман.
Севганим ишончим тепиб бузади
Сўз демай, "тақдирдан" дея кўраман

Соғинч ўртар гоҳо, гоҳо ёлғизлик,
"Соғиндим" демоққа кучим етмайди.
Бу ёлғон дунёнинг қора ишига,
"Бас" деганим билан, сўзим ўтмайди.

Ичимга йиғилиб оғир аламлар,
"Дод" демоқлик учун оғиз жуфтлайман.
Ҳайрон боқиб ўтса, баьзи одамлар,
"Кейинроқ" дейману, тилим қулфлайман.

Кейинроқ..., кейинроқ..., Тегдику жонга,
Қанча оғир дардлар кўнглимда қолди.
Айланар ичимда, у ён, бу ёнга,
Қайтанга кўксимга санчиқлар солди.

Кўп сўзлар тепкилаб, эзиб босилган,
Йўлин тополмайди, тилга чиқишга,
Гоҳи кўзларимда бўлса намоён,
Тил эса устадир ёлғон тўқишга.

Охир оғир чўкма, бўлиб оғир юк,
Қалбимга чўкади гавдамни эгиб.
Ҳолим қолмас ҳатто қадам босишга,
Йиқиламан, агар кетсангиз тегиб.

Тўлғоқ тутган каби жонни азоблар,
Аччиқ ёшлар қоплар бу қора кўзни.
Оқ қоғозга секин ёзила бошлар,
Кўнгил айтиб турар ҳар битта сўзни.

Мисралар тўкилар, тўкилар тинмай,
Енгил бўлар таним, юрагим, қалбим.
Ҳар битта туғилган шеьрларим шундай,
Тўлғоқли, оғриқли, азобли дардим ..

Дарднинг оғриғидан бўлишиб адо,
Мингтага бўлинар шоирнинг жисми.
Дейсиз "Ёзганингиз бунчалар аьло",
АСЛИ БУЛАР ШЕЬРМАС.... ДАРДЛАРНИНГ РАСМИ....

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА.

Каналга уланиш👇

@Dildora_abdinazarova


Assalomu Alayka Ya RASULULLOH

goʻzal nashida

JUMA MUBORAK!!!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

@Dildora_abdinazarova


💖💖💖💖💖💖💖💖💖

СЕВГИ НИМА?

Севги нима? Дерлар. У қандай туйғу?
Аччиқ фироқмикин? Ё гўзал висол...
Ёки бедорликми? Ё ширин уйқу...
Ёки ечими йўқ қийин бир мисол ...

Аслида Севги бу – қумсаш, хотирлаш...
Ёрнинг бахтли бўлган онларин кўриш.
Аслида Севги бу - чеки йўқ ҳижрон,
Ёрни бутун умр соғиниб
юриш.



@Dildora_abdinazarova


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўринг хам кўзингиз, хам қалбингиз, хам дардингиз қувонсин.

Канал 👇

@Dildora_abdinazarova


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
СЕН БОШҚАЧАСАН...

Сен буткул бошқача..., буткул ўзгача,
Хеч кимга ўхшамас, мўьжиза ўзинг.
Сирларга ўралган, гўё тугунча,
Ҳам ором, ҳам дашном ҳар айтган сўзинг.

Қўрқитолмайди ғам, сени ҳаттоки,
Дардга кулгу билан берасан зарба,
Олииис осмонлардан келгансан ёки,
Кимсан сен!? Оқилми ёки бир телба!?

Атиргул ҳуснига бўлсангда ошиқ,
Аммо тиконларни бориб қучасан.
Майга кўнглинг тортса, юрак қонингни,
Қадаҳга тўлдириб қувнаб ичасан.

Сен буткул бошқача.....,кўп сенда сирлар,
Ҳеч кимга ўхшамас, ўзга оламсан.
Балки, илҳом парим сеҳрлаб, шеьрлар,
Ёзишга ундовчи ўткир қаламсан.

Сен қуёш кабисан, узоқдан яхши,
Яқин борсам агар, куйиб қоламан.
Ўйсан!? Ҳар кун қалбим эшигин чертган,
Кўрмай, қайта қайта севиб қоламан.

Сен буткул бошқача... Буткул бошқача.....

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА

@Dildora_abdinazarova


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
СЕВАМАН.

Мен севмайин, ёмонман жуда,
Юрагимни бериб севаман.
Бўса тутиб қалам учида,
Ҳам сўзларни териб севаман..

✍ Ўлмасбек Самарқандий
🎙 Ўлмасбек Самарқандий

@Dildora_abdinazarova


ШЕЬР ЁЗМАСАМ БЎЛМАЙДИ ОНА.

Эрмакка шеьр ёзмайман асло,
Дард туғёним қоғозга кўчар.
Умрим шами турар пирпираб,
Шеьр ёзмасам лип этиб ўчар.

Ҳатто менинг кулишим сохта,
Ичимда жанг кетмоқда Она.
Нафрат – Илон, Севги – Аждардек,
Бир бирини ютмоқда Она.

“Шеьр ёзма ва шоираликнинг
Йўлларини ёпиб бер” дейсиз.
“Менга бундай шоир керакмас,
Дилдорамни топиб бер” дейсиз.

Шеьр ёзмасам нимталаб улар,
Гўштларимни ейишар бўлиб.
Шеьр ёзмасам бўлмайди Она,
Шеьр ёзмасам қоламан ўлиб.

Гапир деманг , очмайин оғиз,
Қон тупугим кўриб қолманг сиз.
Ё ичдаги яраларимни,
Ўзингизга оғир олманг сиз.

Меҳрингизни тафтидан Она,
Унутаман мен нафратимни.
Аммо...., аммо қандай унутай,
Хазон бўлган муҳаббатимни.

Бевақт ўлсам ортимдан такрор,
Муҳаббатдан ўлди, деб айтинг.
Беҳиштларга лойиқ уммати
Муҳаммаддан бўлди деб айтинг.

Шеьр ёзмасам бўлмайди Она
Шеьр ёзмасам ўлиб қоламан.
Ҳар бир шеьрим мисраларидан,
Яшаш учун нафас оламан...

@Dildora_abdinazarova


ТЕЛБАЛАРЧА СОҒИНГАН

Ўша менман - хайр деб
Телбаларча соғинган,
Ёнган бу юрагини
Музлар босиб овунган,
Йўлларидан чиқсанг, гар
Қараб кетган тескари,
Ўша менман – хайр деб
Телбаларча соғинган.

💥💥💥💥💥

Нигоҳинг ўткир ўткир,
Дош бериб туролмаган,
Қанча тикилса ҳамки,
Дардингни билолмаган,
Мен сен учун кимман деб
Бир бора сўролмаган,
Ўша менман – хайр деб
Телбаларча соғинган.

💥💥💥💥💥

Жумбоқдир – рад этилган,
Ёки қаттиқ севилган,
Юрагингда қолганми,
Ёки ундан қувилган,
Бир томчи кўз ёшинга
Оқиб кетиб ювилган,
Ўша менман – хайр деб
Телбаларча соғинган.

💥💥💥💥💥

Ўзи менга ёр топиб,
Ўзи мени кузатган,
Туйхонамни турфа хил
Гуллар билан безатган,
Кетсам ортимдан йиғлаб,
Қўлларини узатган,
Ўша сенсан – хайр деб
Телбаларча соғинган.

🌹ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА🌹

Каналимиз 👇👇👇

@Dildora_abdinazarova


Ассалому алайкум азиз инсон!
Бугунги кунингиз хайрли, барокатли ва ҚУВНОҚ ўтсин

@Dildora_abdinazarova


✍ Дилдора Абдиназарова
🎙 Ижрода: Маржона


"Мен сени шунча йил кўрмасдан севдим"

@Dildora_abdinazarova


ХАВФЛИ ВАБО......

(Имом ибн ал- Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қалб ва бадан касалликларидан бирортаси йўқки, Қурьонда унга сабаб ва даво бўлмас
а")


Қўрқманг ахли дунё, Ковиддан асли,
Не бўпти, ахир бир оддий вирусда.
Аслида айниган, одамзод насли
Томонга қўйилган битта урушда.

Нафас ололмайсиз, ўпкага тушса,
Кўринмас касаллик, кўринмас зарра.
Дейсиз: "Кўра олсам, қўлимга тушса,
Ўлдирардим уриб, минг мингта дарра".

Кўзингизни очинг!!! қаранг атрофга,
Бундан ҳам ёмонроқ, хавфли вирус бор.
Қандай чидайсиз-а!? Сассиқ алафга,
Бефарқсиз, на бир ғам на бир афсус бор!!!

Фарзанд онасига урар тарсаки,
Кўзин олайтирар ота қизига.
Хўрлайди, жиянин бузуқ амаки,
Шарт ўгириб пичоқ тортинг бўғзига!!!

Мана сизга Вабо - Ковиддан хавфли,
Хатто шайтон ҳайрон нима дейишга.
Осмон, Ер, Қуёш ҳам бўғилган балки,
Кўз кўрмас бу ишдан, нафас олишга.

Астағфуруллохни айтамизу, лек
Бефарқ яшаб юрган ноқис бандамиз.
Улар чўкса, биз хам қолмаймиз омон,
Битта кемадамиз, ахир хаммамиз.

Юрагим сиқяпти! кетгим келмоқда,
Одамлар ичида улат туфайли.
Нопоклар ичида яшамай ҳатто,
Ковидни ютибоқ ўлсам хам майли!

Келинг!!! эмланайлик бирлашиб бирга,
Бизни бошламасдан оғир кулфатга.
Осмондан тушайлик, қайтайлик ерга,
Бир Қурьон даводир хар бир иллатга!

Оталар, оналар!!! эмлашни бошланг:
Аллохни танитинг!!! фарзандингизга.
Шайтонга айланиб қолмасдан бир кун,
Саждага бош қўйсин ухшаб одамга!

✍ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА

КАНАЛГА УЛАНИШ 👇👇

@Dildora_abdinazarova




Shohjahon Jo'rayev - Keraksan menga.

🌹Aziz Inson har biringiz kimgadir keraksiz.
🌹Kerakligingizni doim his qilsangiz o'zingizni baxtli his qilasiz
🌹O'zingizni asrang 🌹🌹🌹

@Dildora_abdinazarova


КУШЛАРГА ЭРГАШИБ УЧИБ КЕТАМАН.

💥💥💥💥💥

Оғир синовлардан қандай ўтаман,
Қачонгача дардим ичга ютаман,
Воз кечиб дунёдан, одамлардан хам,
Қушлар билан бирга учиб кетаман.

💥💥💥💥💥

Улар хиёнатни билишмас экан,
Ортингдан ғийбатлар қилишмас экан,
Иғво қилиб бағринг тилишмас экан,
Қушларга эргашиб учиб кетаман.

💥💥💥💥💥

Ку́нгли бошка, узи бошка йу́лдамас,
Ишонар. Бир бирин хеч хам алдамас,
Бирда ўнгга сакраб, бирда сўлдамас,
Қушларга эргашиб учиб кетаман.

💥💥💥💥💥

Севиб қолишсалар — ажратмайдилар,
Бир ёрдан бошқага сакратмайдилар,
Армонларга кўмиб йиғлатмайдилар,
Қушларга эргашиб учиб кетаман.

💥💥💥💥💥

Кулмас, ғамга ботган бечор устидан,
Воз кечмас камбағал, ночор дўстидан,
Йиғлашмас иймонсиз қондош дастидан,
Қушларга эргашиб учиб кетаман.

💥💥💥💥💥

Фақат соғинаман бир сени дўстим,
Қушлар билан бўлмас хеч каму-кўстим,
Кутаман.... бу сафар бир сени кутгум,
Қушлар билан бирга учиб келасан.

🌹ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА🌹

Каналга уланиш 👇👇👇

@Dildora_abdinazarova


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЗИЗ ИНСОН!🌹🌹🌹
Биз бир биримизга керакмиз. Айблаш, танқид қилишдан тўхтанг. Эьтиборингизни атрофингиздаги инсонларга нисбатан миннатдорчиликка қаратинг. "мўьжиза"ларга очилинг

@Dildora_abdinazarova

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

436

obunachilar
Kanal statistikasi