САОДАТ ВА ШАҚОВАТ БЕЛГИЛАРИ:
САОДАТ БЕЛГИСИ
Имом ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Нажот ва саодат белгилари қуйидагилардир:
1. Кишининг илми зиёда бўлгани сари тавозуси ва шафқати зиёда бўлади.
2. Кишининг амали зиёда бўлгани сари хавфи ва эҳтиёткорлиги зиёда бўлади.
3. Умри зиёда бўлгани сари ҳирси камайиб боради.
4. Моли зиёда бўлгани сари сахийлиги ва сарфлаши кўпайиб боради.
5. Обрўси ва қадри зиёда бўлгани сари инсонларга яқин бўлиб уларнинг эҳтиёжларини раво қилади, уларга тавозули бўлади.
ШАҚОВАТ(бадбахтлик) белгилари:
1. Илми зиёда бўлгани сари кибри ва адашиши зиёда бўлади.
2. Амали зиёда бўлгани сари фахри зиёда бўлади ва инсонларни ўзидан паст ҳисоблай бошлайди. Нафсини яхши ҳисоблай бошлайди.
3. Умри зиёда бўлгани сари дунёга ҳирси зиёда бўлади.
4. Моли зиёда бўлгани сари бахиллиги ва қаттиқлиги зиёда бўлади.
5. Обрўси ва қадри зиёда бўлгани сари кибри ва залолати зиёда бўлади.
Бу ишлар Аллоҳ таоло томонидан синов ва имтиҳондир. Бу билан бандаларини имтиҳон қилади. Кимдир бу билан соадатли бўлади, кимдир бадбахт бўлади.
Шунингдек, кароматлар ҳам мол, салтанат ва мансаб сингари синов ва имтиҳондир!
"Ал-фавоид" китобидан.
@Eng_yaxshi_ummat